🌙РАМАЗОНГА ЕТГАНЛАР
Шукр деб, сойим бўлинг,
Тунлари қоим бўлинг,
Хайрда доим бўлинг,
Рамазонга етганлар.
Зое бўлмас оҳингиз,
Файз ичра даргоҳингиз,
Эзгулик ҳамроҳингиз,
Рамазонга етганлар.
Эъзозланг ҳар бир онни,
Бой берманг бу имконни,
Хатм айланг Қуръонни,
Рамазонга етганлар.
“Раййон” сизга интизор,
Орти – мангу чаманзор,
Унда Ҳақнинг васли бор,
Рамазонга етганлар.
Дуоларингиз малҳам,
Етмаганлар учун ҳам,
Дуода бўлинг ҳар дам,
Рамазонга етганлар.
Қалбингиз нурга тўлсин,
Кўзлар шодумон кулсин,
Яратган рози бўлсин,
Рамазонга етганлар.
©Бобур Мўъмин
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Шукр деб, сойим бўлинг,
Тунлари қоим бўлинг,
Хайрда доим бўлинг,
Рамазонга етганлар.
Зое бўлмас оҳингиз,
Файз ичра даргоҳингиз,
Эзгулик ҳамроҳингиз,
Рамазонга етганлар.
Эъзозланг ҳар бир онни,
Бой берманг бу имконни,
Хатм айланг Қуръонни,
Рамазонга етганлар.
“Раййон” сизга интизор,
Орти – мангу чаманзор,
Унда Ҳақнинг васли бор,
Рамазонга етганлар.
Дуоларингиз малҳам,
Етмаганлар учун ҳам,
Дуода бўлинг ҳар дам,
Рамазонга етганлар.
Қалбингиз нурга тўлсин,
Кўзлар шодумон кулсин,
Яратган рози бўлсин,
Рамазонга етганлар.
©Бобур Мўъмин
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️