Ким жаннатни истасаИмом Термизий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади:
«Аллоҳ таоло жаннатни ва дўзахни яратди. Сўнгра Жаброил алайҳиссаломни чақириб:
– Эй Жаброил! Жаннатга бориб, унинг аҳлига тайёрлаб қўйган неъматларимга бир боқ,– деди. Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом бориб кўриб келди ва:
– Эй Раббим! Жаннатни бориб кўрдим, – деди. Аллоҳ таоло:
– Қандай экан? – деди. Жаброил алайҳиссалом:
– Жаннатни эшитган одам у ерга кирмай қолмайди, – деди Жаброил алайҳиссалом. Шунда Аллоҳ таоло:
– Бориб яна бир марта кўриб кел, – деб буюрди.
Аллоҳ таоло жаннатга амр қилди, у макориҳлар, қийинчиликлар, нафсга оғир келадиган нарсалар билан ўралиб олди.
Жаброил алайҳиссалом бориб кўриб келдилар. Аллоҳ таоло:
– Жаннат қандай экан? – деди Аллоҳ таоло. Жаброил алайҳиссалом:
– Эй Раббим! Жаннатга бирон киши туша олмайди деб қўрқаман, – деди. Аллоҳ таоло:
– Энди дўзахни кўриб кел-чи, – деб буюрди.
Жаброил алайҳиссалом бориб жҳаннамни кўриб келди.
Аллоҳ таоло:
– Қандай экан? – деди. Жаброил алайҳиссалом:
– Парвардигорим, дўзахни эшитган одам борки, унга тушмайди, – деди. Аллоҳ таоло:
– Яна бир марта кўриб кел, – деди ва дўзахга "Сен лаззатлар билан, маишат, кўнгилхушлик ва мол-дунё билан ўралиб олгин", деб амр қилди.
Жаброил алайҳиссалом қайтиб келди.
Аллоҳ таоло:
– Қандай экан? – деди. Жаброил алайҳиссалом:
– Эй Раббим! Дўзахга кирмаган одам қолмайди деб қўрқаман, чунки у буткул лаззат билан ўралган, – деди».
🔎
@ShayhSaboqlari ✔️