ДЎСТ...
Жаъфари Содиқ разияллоҳу анҳу дўст танлаш борасида бир кишига шундай ўгит бердилар: "беш хил кишини дўст тутма:
1) Ёлғончини дўст тутма. Модомики, у билан экансан, алданишда бўласан. У сароб кабидир, узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилиб кўрсатади.
2) Аҳмоқни дўст тутма. Зеро, у билан ҳеч нарсага эришмайсан. Сенга фойда келтираман деб зиён етказиб қўяди.
3) Бахилни дўст тутма. Чунки, бахил киши сен унга энг кўп муҳтож бўлиб турган пайтингда алоқани узади.
4) Қўрқоқ билан ҳам дўст бўлма. Чунки, у қийинчилик ва синов пайтида сени ташлаб қочади.
5) Фосиқ билан ҳам дўстлашма. Зеро, у бир луқма таом учун ёки ундан ҳам оз нарса учун сени сотади". Шу ўринда у кишидан: "ундан ҳам ози нима бўлиши мумкин?!" деб сўрашди. "Ундан ҳам ози ўша нарсага нисбатан пайдо бўлган тамаъ ва илинждир".
🌹 🌹 🌹 🌹 🌹
Байт:
Тут ул дўстингни сут устида қаймоқ,
Азиз жонингча кўргил, балки беҳроқ.
Худонинг буйруғидин тойса ногоҳ,
Биродарлик ўшалдур, қилсанг огоҳ.
Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу
قال لقمان لابنه؛ يا بني اتخذ الف صديق والف قليل ولا تتخذ عدوا واحدا الواحد كثير
Луқмон ўғлига деди.Эй ўғлим, мингта содиқ дўстинг бўлса, мингта камдир, битта душманинг бўлса , битта ҳам кўпдир
من ارادالله به خيرا رزقه خليلا صالحا وان نسى ذكره وان ذكره أعانه
Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, эсидан чиқарса эслатадиган, эсласа ёрдам берадиган дўст ато қилади.
(ҳадиси шариф).
جليس الخير نعمة و جليس السوء نقمة
Яхши дўст неъматдир ва ёмон дўст кулфатдир.
Д Ў С Т
Дунёда бўлади баъзан шундай "дўст",
Илондек бир куни ташлатади пўст.
Дўстким, бўлса агар фи-сабилиллоҳ,¹
Ўша дўстинг бўлар, ўзгаси нодўст.
Маҳмуд ҲАСАНИЙ
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️