#РУҲИЯТ
📝 РАМАЗОН
Рамазонлар айтиб келдим, рамазон,
Эшигингиз очинг, борми бир эҳсон?
Ақча-пақча керак эмас, ҳатто нон,
Меҳрингиздан бироз беринг, тоғажон.
Рамазонлар айтиб келдим, рамазон,
Ширин сўзга гадо бўлдим–саргардон.
Садақа ҳам бўлса, майли, меҳрингиз,
Ширин сўзнинг садақаси бўлсин жон!
Шаҳобиддин Одил
Рамазонда менга энг ёқадиган нарса–болажонларнинг "Рамазон қўшиғи"ни айтиб келишлари.
Уйингизга таниш-нотаниш болалар "Рамазон қўшиғи"ни айтиб келса, уларни хурсанд қилишга ҳаракат қилинг. Ҳеч бўлмаганда, табассум билан кутиб олинг.
Булар тиланчилар эмас!
Уларга пул ҳам, ширинлик ҳам керак эмас, аслида.
Бор-йўғи, яхши гапингизни аямасангиз бўлгани.
Аммо, тиланчиликни касб қилиб олиб, йил бўйи эшигингизни тақиллатиб келадиган гадойларга садақа бергандан кўра, шу беғубор гўдаклар қалбига
хурсандчилик улашишнинг савоби кўпроқ эмасми?!
Аслида, бу кунлар ҳам ғанимат...
Аслида, меҳр улаша олиш ҳам ғанимат...
Аслида, уйингизга жилмайиб келган болалар ҳам ғанимат!
@Shahobiddin_Odil