#РУҲИЯТ
📝 🍃🍃🍃
"Англамайсиз қалбимни бир он", –
Ўксиниб сен кўзинг ёшладинг.
"Шўр пешонам..."– дея паришон
Сочларингни ортга ташладинг.
Маюс, пешонангга қўйиб лаб,
Сокин, сочларингни силайман.
Қийналади бенидо бу қалб...
Ахир, қалбинг қандай билай ман?
Ёлғизгина ўз қалбимни ҳам
Тушунолмай ҳалакман ҳамон–
Ўзгаргани-ўзгарган мудом,
Қилиб мени овора-сарсон.
——–––
Қизиғи шундаки, бу шеърни бўйдоқлигимда ёзганман.
Ўша пайтда жуда кўп китоб ўқирдим. Балки қайсидир асардан илҳомланиб ёзгандирман. Очиғи, ҳозир аниқ сабабини эслолмайман.
Аммо, ўша пайтда ҳам, ҳозир ҳам фикрим ўзгармаган: инсон бировнинг қалби тугул, ўз қалбини ҳам тўлиқ англаши қийин.
Оилада эса, эр-хотиннинг бир-бирини тўғри тушуниши ва қадрлаши энг муҳимидир.
Бунинг ягона ечими эса Исломдадир. Яъни, кимдир ўзини ёки қадрдон кишисини англамоқчи, яхшироқ билмоқчи бўлса, ўзига ҳам, қадрдонига ҳам иймон кўзи билан қарасин.
Ҳар биримизнинг кимлигимиз, қандайлигимиз шариат мезонларида аниқ белгилаб қўйилган...
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil