#РУҲИЯТ
📝 УМИД
Тортиб олдинг мендан ҳаловатимни,
Беором юрарман, қалбим-чи, ёниқ.
Ишқ йўлида қаро қилдинг отимни,
Кулфат-у ғамларга номим хўп таниқ.
Дўст-ёрсиз қолган он англадим бироз,
Ҳали бу инъоминг бариси эмас,
Жами жафоларнинг сўнгидан оз-моз
Умидни берибсан, шунинг ўзи бас.
Маҳзун эта олмас бу фоний олам...
Қалб таскин топгайдир Номинг зикр этиб!
Йўқотганим ҳечдир ҳар не бўлса ҳам...
Бас эрур Ёнингга боролсам етиб...
1976й.–2023й.
———
Кичиккина бир шеър эллик йилда ёзилдими, деб ҳайрон бўлманг.
Шеърнинг асосий қисми–аввалги саккиз қатори эллик йил олдин ёзилганди. Мен бутун умр мана шу умид ва ишонч билан яшадим.
Охирги тўрт қаторни эса ўтган йили қўшиб қўйдим.
Ҳақиқий мўмин-мусулмон ҳар доим фақат яхшиликдан умид қилиб яшаши керак.
Зеро, иймон айнан яхшиликка, эзгуликка бўлган ишончдир.
Иймонли бандаларининг оқибатини, охиратини эса Аллоҳ таоло албатта хайрли қилади.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil