#РУҲИЯТ
📝 ХИЁНАТ
Кечирилмас катта жиноят–
Омонатга қилмоқ хиёнат.
Агар мўмин ҳам бўлса хоин,
Демак, яқин қолди қиёмат.
Фарз–омонат, қарз ҳам–омонат.
Қалб омонат, кўз ҳам омонат.
Ассаломга алик омонат.
Тилга келган ҳар сўз омонат.
Омонатдир ўғил-қизимиз,
Ҳатто, босган ҳар бир изимиз.
Ҳар кунимиз, ҳар нафасимиз,
Омонатмиз, ҳатто, ўзимиз.
Омонатдир бизларга иймон,
Ҳар дақиқа, ҳар бир ўтган он.
Хиёнатдан қочади ҳар ким,
Бўлса у чин мўмин-мусулмон.
Қалб айтганин тасдиқлагач тил,
Шариатга бўйсунгай оқил.
Амал билан тасдиқ этмаслик–
Пок иймонга хиёнат деб бил...
————–——————
Иймон–Аллоҳ таолонинг бизларга берган омонати!
Унга хиёнат қилманг!
Аллоҳ таолога берган аҳдингизга содиқ қолинг!
Дин олди-қочди гаплардан иборат эмас ва биз абадий яшамаймиз!
Ҳар дақиқанинг қадрига етинг! Илм ўрганинг, илм тарқатинг!
Динга холис амал қилинг!
Ўткинчи дунёдаги енгил-елпи орзу-ҳаваслар, майда-чуйда ташвишлар билан ўралашиб қолманг!
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil