Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аъуузу биллааҳи минаш-шайтонир-рожийм!Мана шу⬆️мўмин-мусулмоннинг тонг оттиришидир. Яъни, тонгимиз, кунимиз айнан шундай каломлар билан, дуо ва саломлар билан бошланиши керак!
Бисмиллааҳир-
Роҳмаанир-Роҳийм!
الحَمْدُ لله الذِي أحْيَانا بَعْدَ مَا أمَاتَنَا وإلَيْهِ النَشُور
«АЛҲАМДУ ЛИЛЛААҲИЛЛАЗИЙ АҲЙААНАА БАЪДА МАА АМААТАНАА ВА ИЛАЙҲИН НУШУУР.»
Алҳамдулиллааҳи Роббил оламийн!
Ашҳаду ан-лаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадун ъабдуҳу ва росулуҳу!
Тонгда иймон билан уйғотганинг учун шукур, Аллоҳим!
Бу ожиз қулингга яна бир кун ҳадя қилганинг учун Сенга беҳад ҳамд-у санолар бўлсин, ё Зал-Жалоли вал Икром!
Аллоҳим, ё Роббал оламийн, ҳар бир мўмин бандангнинг бугунги кунини кечаги кунидан кўра ҳам хайрли ва баракали қилгин!
بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ
«БИСМИЛЛААҲИЛЛАЗИЙ ЛАА ЙАЗУРРУ МАЪАСМИҲИ ШАЙ'УН ФИЛ АРЗИ ВА ЛАА ФИС САМАА'И ВА ҲУВАС САМИЪУЛ АЛИЙМ.»
(уч марта ўқилади)
Роббанаа ъатинаа фид-дунё ҳасанатан ва фил-охирати ҳасанатан ва қинаа азобан-нор!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
Уйғондик, аниқроғи ўлимдан кейин қайта тирилдик–алҳамдулиллоҳ!
Бизга яшаш учун яна бир кун ҳадя этилди–алҳамдулиллоҳ!
Иймонимиз қалбимизда ҳам, тилимизда ҳам турибди–алҳамдулиллоҳ!
Ўлдирганидан кейин қайта тирилтиргани учун Роббимизга шукрона айтамиз.
Яна бир янги кунни ҳадя этгани учун шукрона айтамиз.
Иймонимизни саломат сақлагани учун яна шукрона айтамиз!
Яъни, мўмин-мусулмон ҳар тонгни айнан ана шундай шукроналик билан кутиб олади.
Янги кундаги ҳаётини тонгданоқ
ЗИКР ВА ДУОЛАР билан, яъни ибодат билан бошлайди.
@Shahobiddin_Odil