Samariddin Sayyidzod. She’rlar
Muallif Adib: O'zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati 09.01.2015 комментария 3

Самариддин Саййидзод ҳақида унинг шаҳрисабзлик эканлигидан бошқа бир гап билмайман (Бугун менга Ўроз Ҳайдар ёзган қисқа хатдан билдимки, Самариддин Чироқчидан, Ўроз дўстим билан ҳамқишлоқ экан). Унинг шеърлари менга жуда ёқди. Ўзига хос образлар, шеърий мушоҳада тарзи эсда қоларли. Ёш шоир изланишларида ёшлигимни кўргандай бўлдим. Унинг шеърларида ҳали пишмаган фикрлар, таҳрирталаб сатрларни кўриб турсам-да, «мана бундай бўлса, бундай бўлади» қабилида маслаҳатлар беришдан йироқман. Шоир нима қилса, қандай бўлишини ўзи идрок этиши керак. Фақат шундагина у адашмасдан, шеъриятнинг эмас, ўзининг, катта йўлига чиқиб олади. Қолаверса, бирор кун учрашганда, шеърлари-ю ўша катта йўл ҳақида гаплашиб олармиз.
Самариддин шеър ҳақида ёзган бир шеърида шундай орзу қилади:
Шундай шеьр ёзолсанг…
Шеьр ёзиб ўлсанг,
Нодонлар тагидан қулатиб тахтни.
Шу қадар ўлсангки…
Бош чаноғингдан,
Ҳар тонг гуллаб чиқса
Ҳаёт дарахти.
Мен ана шу Ҳаёт дарахти ёш шоир шеърларида ям-яшил шовиллаб туришини тилаб қоламан.
Хуршид Даврон
Ўзбекистон халқ шоири
08.01.2014
Samariddin Sayyidzod. She’rlar | Xurshid Davron kutubxonasi
https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/samariddin-sayyidzod-sherlar.html
☝☝матнни тўлиғича шу ҳаволадан ўқишингиз мумкин!
@Sayyidzod