Samariddin Sayyidzod


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, Самариддин Саййидзоднинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Фақат қалби борлар биз томон келсин!!!

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Инстаграм ижтимоий тармоғидаги назмий блокларда шеърларимдан қисқартмалар бериб боришяпти экан! Унутмаганларга раҳмат! Хурсанд бўлдим!

@Sayyidzod


***

Дарё!
Эй тунлари шовуллаган,
Кўксида ой ловуллаган,
Тупроқларга кўмилиб гоҳ,
Ой нурида чўмилган Дарё!..

Кимнинг дардин тоширдинг?!

Саҳро.
Қуш учганда қанот бўлган,
Мажнун суйса,  сабот бўлган,
Қаро ерни этиб соя,
Ошиқларга ҳаёт бўлган-

Соғинчларни яширдинг!..

Само.
Ҳув чўққилар бош урган само,
Ёш бошимга тош урган само,
Офтоб истаб юкуниб боқсам,
Юзларимга ёш урган Само!

Азиз бошим хор этдинг...

Дунё...
Эй отамдан чопон қарз дунё,
Девонатарз,  девонтарз дунё...
Эй умримга ғавғолар солган,
Ярми араз,  ярми арз Дунё!

Кимга мани ёр этдинг,
Белбоғимни дор этдинг?!

Самариддин Саййидзод

@Sayyidzod


* *
🖋Самариддин Саййидзод
🎙Нилуфар Ҳасанова

Куз номли шеъримни чиройли ўқигани учун каналимиз кузатувчиси, соҳир овоз оҳибаси Нилуфар Ҳасановага самимий ташаккуримни билдираман! Каттакон раҳмат!

@Sayyidzod


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
***
Янги 2025-йил, ҳар бир оилага,  ҳар бир хонадонга,  тинчлик- ҳотиржамлик,  бахт ила саодат олиб келсин!
Яхшилар, яхшиликлар,  яхши кунлар остонангизни тарк этмасин!

*   *

Янги йил - абад Ишқ,  ичилмаган жом,
Куйланмаган қўшиқ,  бағри бут унинг.
Бахт томон очилган бутун бир оқшом,
Ва ёки орзунинг туғилган куни.

Бир юртки, ҳеч қачон ботмаган қуёш,
Ҳали очилмаган баҳор гуллари.
Ҳам менинг бошимни тош қилган бардош,
Яшаб улгурмаган умрим Йиллари...

Зўр ишқки,  шодликдан қонолмас диллар,
Айтилмаган эртак,  оқмаган дарё,
Янги йил- мен юриб ўтмаган йўллар,
Ҳали оқ тонглари отмаган Дунё...

Самариддин Саййидзод

@Sayyidzod


***

Кўнгил, қандай қолдинг омон?
Ишқталабмас дўсту- ёрон.
Ишратталаб тўртта томон,
Тўрт ён бунда гуноҳ
билсанг...

Гуллай десанг кўклам боғ бор,
Ўссанг агар ўктам тоғ бор,
Худо суйган неки зоғ бор,
Ошиқларга паноҳ билсанг.

Йўл бошига етмоғинг не,
Жонга аза тутмоғинг не,
Бу дунёдан кетмоғинг не?
Кутиб олар Аллоҳ билсанг!

Самариддин Саййидзод
22.12.2024.
@Sayyidzod


Матн: ✍Раҳмат Бобожон.

Ўқиди: 🎤Самариддин Саййидзод.

@Sayyidzod
👆kanalga ulanish.


**

Деразамни қоқди тун бўйи шамол,
Ногоҳ томга урди қари тут шохин.
Сукунатга ҳуриб тинмади итлар…
Сайхонда адашган кимнинг арвоҳи?!

Куз экан!
Ойдин куз, тонг чоғи билдим,
Айвонимга келмиш барги хазонлиқ.
Минг йил кураш тушдим —
Минг йил енгилдим.
Етим юрагимдай япроқлар қонлиқ.

Куз!
Буткул ёшликни кузатдик бирга,
Бу йил бошга экдинг биттагина оқ.
Толейи тўкислик — хоксор Онага,
Эрка ўғил бўлиб ўттизга кирмоқ.

Майли сочларимда кўпайсин оқлар,
Баҳорлар елкалаб йиқитай ғамни.
Менинг ҳам ҳовлимда гулласин боғлар,
Ҳажларга юборай кекса Отамни.

Кўрай фарзандларим бўю-бастини,
Менинг ҳам уйимга келсин меҳмонлар.
Мен ҳам тўйлар қилиб қизлар узатай,
Элнинг елкасига ташлай чопонлар.

Сезиб улгурмадим
Устоз тафтини,
Хор кунда синалди сабру саботлар.
Елкамда ҳис қилай
Дўстлар кафтини,
Мен ҳам набирамга қўяйин отлар.

Олиб кетаяпсан…
Унутолмайман.
Менга ўғил туҳфа этган баҳорни.
Сен яхши бор,
юз йил хуш қолай!
Аждодлар ёнига бормас зот борми?!

… Мен суврати ғариб, кўнгли подшоҳман.
Асил тахтим босиб турганим тўпроқ.
Ер остидан кўра, ернинг устида
Ҳали қиладиган ишларим кўпроқ.

Сен яхши бор…
Юз йил хуш қолай!!!

Самариддин Саййидзод

@Sayyidzod


Бугун қадрдон дўстимиз, таниқли шоир Мансур Жўмаев оламдан ўтди. Аллоҳни иродаси экан......

Олдинда бир йўл бор кўп йироқ,
тарҳини, топмадим, ким бичган:
қиличим дамидан ўткирроқ,
сочларинг торидан ингичка.

Олдинда кўприк бор — ости жар,
билмадим ўзим не бўламан,
азизим, сен ўтгил бехатар,
азизим, сен фақат қулама!

Олдинда чаман бор,
сафо бор,
хотиржам-хотиржам ҳаво бор…
азизим,
унгача озгина
сабр бор,
ситам бор,
жафо бор…

Ишқ дедим кезиб тўрт ёғингда,
ишқ дедим,
чорладим билмайин;
азизим, сен борар боғингда
мен кутиб олурман жилмайиб!

Унгача йўл бордир кўп йироқ,
тарҳини, топмадим, ким бичган:
қиличим дамидан ўткирроқ,
сочларинг торидан ингичка.


Мансур Жумаев

@Sayyidzod


Матн:✍ Мансур Жумаев.


Ўқиди: 🎤 Самариддин Саййидзод.

@Sayyidzod


*   *   ***

Октябрь ҳақидаги энг гўзал шеърни...
Табиат ёзди...
Олов рангда боғ- роғларга кириб келди Куз.
Энди бунда яшилланган япроқлар оздир,
Ҳар дарахтдан тўкилмоқда алвонранг бир Сўз.

Вақт дегани уст- бошимиз бўяди  оққа,
Йиллар аро кимдир манзил,  муродга етди.
Қанча латиф туйғуларни қўйдим тупроққа,
Қалбим шеърсиз томонларни ахтариб кетди.

Эй умримнинг руҳи синиқ бир кенжа ойи,
Эй тонглари тўйга туташ гўзал бир фурсат.
Бу дунёнинг борми ҳазон етмаган жойи,
Сўлганда ҳам минг бор гуллаб яшашни ўргат!

Самариддин Саййидзод
@Sayyidzod


1-октябр- Устоз мураббийлар куни билан барча устозларни қутлаймиз!

Дарсдан сўнг.

Кимнидир койиди чеккани учун.
Тортиб олиб қўйди гугуртини ҳам.
Машқ дафтарларини йиғди-да, сўнгра
Бир-бир санаб кўрди. Етти дафтар кам.
«Ҳар гал шундай аҳвол. Уялмайсизми? 
Келасиз ўқишмас, қилиш учун сайр.
Бу сафар ҳам икки қўймай тураман, 
Эртага қолганлар топширсинлар. Хайр».
Қиш куни — бир тутам. Қорайганди қош.
Иккиланди. Ўтмак керак, ахир, қирдан.
Эри ҳам келмади олиб кетишга
«Кўнгли совидими...» — ваҳм этди бирдан.
Ҳамкасб дугонаси қистовга тутиб,
«Тунаб кетинг, — деди . — Кеч бўлиб қолди»
Кўнмади. Қўлтиқлаб машқ дафтарларни 
Уйга ёлғиз ўзи яёв йўл олди.
Овул тугаб, энди қирга чиққанда 
Оқшом қуюқ эди, атроф сим-сиёҳ.
Йўлдан қайтмоқчи ҳам бўлди бир ўйи.
«Ўғлим хасталаниб қолдимикан ё...» 
Юрагини баттар ваҳима босди,
Қамради тундан ҳам баттар бир қўрқув. 
Ўнқирми, чўнқирми, ўрми, қир демай
Яна кетаверди, кетаверди у.
Мудҳиш бир шарпани илғади ногоҳ, 
Разм солса қашқир. Қиларди таъқиб,
Эслади йиртқичнинг қўрқишин ўтдан,
Изига бир дафтар ташлади ёқиб. 
Қашқир тўхтаб қолди. Сўнг — яна, яна,
Муаллима омон топган бу олов
Йиртқичга берарди иложсиз сабр.
Йўловчи — ёқарди, қашқир — тўхтарди,
Тин оларди икков ҳар дафтарда бир. 
Йўл узоқ, тун қаро, қашқир эса оч,
Оч йиртқич биларми надир садоқат.
Уйга яқин қолган вақтда тугади
Муаллимда дафтар, қашқирда — тоқат.
Уввос фиғон тутди қишлоқни тонгда,
Замин аза очди, замон йиғлади.
Дафтар топширмаган етти ўқувчи 
Ҳаммадан ҳам ёмон йиғлади.
Нўноқ назмим учун афв эт, халқим, 
На олим, на фозил, на сўз пириман.
Ўз вақтида дафтар топшира олмай 
Қолган болаларнинг бириман.
Мен яхши биламан, тумор қилмайди
Ёзган шеърларимни ошиқлар.
Мен яхши биламан, қўшиқларим жўн,
Биламан, булар бир оддий машқлар.
Лекин... кетмакдасан келажак сари
Тап тортмай қисматнинг дашт, қирларидан.
Ўзимча асрагим келади сени
Ёвузлик, хиёнат қашқирларидан.
Мен машқ бажараман, ёзаман ҳар кун
Дараклар, сўроқлар, хитобларимни.
... Сен йўл бўйи ёқиб ташлаб кетавер
Қашқирлар қўрққувчи китобларимни...

Матназар Абдулҳаким
@Sayyidzod


*   *

Қачонлардир бу дунёда дарахт бўлган,
Инсон насли барбод қилган бутун бахтни.
Саратонда соясига ўтов тикиб,
Қаҳратонда ўтин қилган у дарахтни...

Қачонлардир бу дунёда бир Ишқ бўлган,
Элдан элга кўчган эртак, афсонаси.
Лайлилари ёвлар ютса,  қул бўлмаган,
Мажнунларнинг тилло бўлган остонаси...

Қачонлардир бу дунёда бир йўл бўлган,
Оқинлари эски ўлан айтиб ўтган.
Қўшиқлари ҳақсўз бўлган бир миллатнинг,
Ўтган зоғ бор,  орқасига қайтиб ўтган...

Қачонлардир бир халқ бўлган бу дунёда,
Йигитларин ер ўпмаган куракларин.
Қизларида ҳаё,  элда номус бўлган,
Юраклари бутун бўлган. Юраклари...

Қачонлардир бир юрт бўлган бу дунёда...
Охири йўқ эртаклардан санчар юрак.
Ота!!! Юртни балолардан асрагувчи,
Кенжа ботир мудом тирик бўлса керак?!!

Самариддин Саййидзод
16.09.2024.

@Sayyidzod


Samariddin Sayyidzod. She’rlar
Muallif AdibO'zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati 09.01.2015  комментария 3
   
Самариддин Саййидзод ҳақида унинг шаҳрисабзлик эканлигидан бошқа бир гап билмайман (Бугун менга Ўроз Ҳайдар ёзган қисқа хатдан билдимки, Самариддин Чироқчидан, Ўроз дўстим билан ҳамқишлоқ экан). Унинг шеърлари менга жуда ёқди. Ўзига хос образлар, шеърий мушоҳада тарзи эсда қоларли. Ёш шоир изланишларида ёшлигимни кўргандай бўлдим. Унинг шеърларида ҳали пишмаган фикрлар, таҳрирталаб сатрларни кўриб турсам-да,  «мана бундай бўлса, бундай бўлади» қабилида маслаҳатлар беришдан йироқман. Шоир нима қилса, қандай бўлишини ўзи идрок этиши керак. Фақат шундагина у адашмасдан, шеъриятнинг эмас, ўзининг, катта йўлига чиқиб олади. Қолаверса, бирор кун учрашганда, шеърлари-ю ўша катта йўл ҳақида гаплашиб олармиз.
Самариддин шеър ҳақида ёзган бир шеърида шундай орзу қилади:

Шундай шеьр ёзолсанг…
Шеьр ёзиб ўлсанг,
Нодонлар тагидан қулатиб тахтни.
Шу қадар ўлсангки…
Бош чаноғингдан,
Ҳар тонг гуллаб чиқса
Ҳаёт дарахти.

Мен ана шу Ҳаёт дарахти ёш шоир шеърларида ям-яшил шовиллаб туришини тилаб қоламан.
Хуршид Даврон
Ўзбекистон халқ шоири
08.01.2014
Samariddin Sayyidzod. She’rlar | Xurshid Davron kutubxonasi
https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/samariddin-sayyidzod-sherlar.html
☝☝матнни тўлиғича шу ҳаволадан ўқишингиз мумкин!

@Sayyidzod


***

Ҳар кузакда бир баҳор,
Ҳар жарангда бир сукут.
Ҳар гувоҳда бир иқрор,
Ҳар соғинчда бир унут.

Ҳар андуҳда бир кулги,
Ҳар ёғдуда бир Ватан.
Ҳар юракда бир туйғу,
Ҳар вужудда бир кафан.

Ҳар миллатда бир тождор,
Ҳар бахтлида бир армон.
Ҳар юксакда бир ҳоксор,
Ҳар тоатда бир исён.

Ҳар тўнганда бир пайдо,
Ҳар фақирда битта тахт.
Ҳар инсонда бир иншо,
Ҳар сўнганда- битта шаҳд.

Ҳар дармонда битта дард,
Ҳар висолда бир ҳижрон.
Ҳар қўрқоқда битта мард,
Ҳар ғарибда бир султон.

Ҳар унганда бир умид,
Ҳар тинганда бир дарё.
Ҳар қабрда бир вужуд,
Ҳар заррада бир дунё...

Самариддин Саййидзод

@Sayyidzod


* * *

Август сув тарайди яйдоқ далага,
Ҳориб қайтган чўпон сурувин қамар.
Осмон чодир ёяр ой машъалага,
Соялар оқ туннинг чопонин ямар.

Олислардан кела бошлар тўйхатлар,
Ишкомларга ўзин осади самар.
Дил розига тўлар кентлар, пойтахтлар,
Умид улғаяди қабрингга қадар.

Ишққа сирдош ёлғизоёқ сўқмоқлар,
Чирилдоқлар туннинг жонини ёқар.
Теракзорда чапак чалар япроқлар,
Ариқларда қирмиз олмалар оқар.

Еру- осмон гувоҳ, ҳар зарра уйғоқ,
Полизларда шўх ел қовун ёради.
Август...
Топ- тоза тун...
Ва тоза гуноҳ,
Сени Худовандга олиб боради.

✍️Самариддин САЙЙИДЗОД
@Sayyidzod


***

Гоҳида ҳаммадан яшриниб олишни хоҳлаб қоласан. Аслида эса, сени топиб оладиган одамга муҳтож бўласан.

Мубашшир Аҳмад
@Sayyidzod


Ҳаёт кутиб олди баъзан гуллар билан,
Ва бошимга оқлар экди, дўллар билан.
Шунча йиллар кетди қайси йўллар билан,
Шом кетдими, ва ё пешин, наҳор кетди.

Самариддин Саййидзод
@Sayyidzod


✍Матн: Эркин Воҳидов.


🎤Ўқиди: Самариддин Саййидзод.

Кел юлдузлар тўшалган йўлдан,
Етакласин бизни муҳаббат.
Ғамларингни чиқар кўнгилдан,
Шод кунларни эслайлик фақат.

Сайр этайлик, кел, бирга эркам,
Рози кетсин, биздан умрбод.
Шодлик учун яралган олам,
Севмоқ учун берилган ҳаёт.

@Sayyidzod
👆👆👆каналга уланиш!


Энг гўзал денгиз: кўриб улгурмаганинг.
Энг гўзал фарзанд: ўсиб улгурмагани.
Энг гўзал кунлар: яшаб улгурмаганимиз.
Ва сенга айтрлмаган энг гўзал сўзим: айтиб улгурмаганим.

Нозим Ҳикмат
@Sayyidzod


ИЛТИЖО
«Неча йиллар ўтиб ҳам борсак
уйда бизни онам кутиб олармикан?»
Опамнинг саволи.

Muallif: Guljamol Asqarova
Ijroda: Sakiyna Nur

@Sayyidzod

Показано 20 последних публикаций.