Ёш ҳуқуқшунослар билан бўлган учрашув қизғин ўтди.
Жорий йилнинг 29 январь куни Самарқанд шаҳар иқтисодий суди ҳамда Самарқанд вилоят юридик техникоми ҳамкорлигида очиқ мулоқот ўтказилди.
Мазкур тадбирда таълим муассасасида таълим олиб келаётган бўлажак ёш ҳуқуқшунослар иштирок этишди.
Учрашувда ёшларга Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьялари К.Тухтаев, У.Ҳомидов, А.Файзиев ҳамда Л.Абдурахмоновлар томонидан сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар хусусида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
03 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сонли Қарорининг ҳамда 2024 йил 21 ноябрь куни Президентимиз томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1003-сонли Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан, шунингдек “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ва Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларига - аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш каби йўналишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.
Ўзаро самимий, очиқ руҳда кечган мулоқот давомида талабалар томонидан берилган саволларга судьялар батафсил жавоблар беришди.
Келгусида бу каби қизиқарли учрашувларни давом эттиришга келишиб олинди.
Telegram I Facebook