Самарқанд вилояти судлари | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Самарқанд вилоят судларининг расмий канали

Официальный канал Самаркандских областных судов

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


БАЙРАМНИ ОИЛА ДАВРАСИДА ҚАРШИЛАШЯПТИ

Мунис  онахонлар, дилбар опа-сингилларимизни 8 март - Халқаро хотин-қизлар
куни билан самимий табриклаймиз.
Айни байрам арафасида-8 март халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати
билан 2025 йил 7 март куни ўтказилган суд мажлисида Паст  Дарғом
туманида жойлашган 37-сонли манзил колониясида жазо муддатини
ўтаётган 4 нафар  маҳкумага нисбатан тайинланган
озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилига алмаштирилди. Уларга
байрамни ўз оила аъзолари бағрида кутиб олиш имконияти яратилди.

Дунёнинг барча яхшиликлари сизларга бўлсин, муҳтарам аёллар!

Жиноят ишлари бўйича Паст Дарғом туман суди жамоаси.


Нуробод туман Ёшлар маркази биносида жиноят ишлари бўйича туман суди ташаббуси билан туман прокуратураси ва туман ИИБ ҳамкорлигида жамоатчилик вакиллари, фаоллар иштирокида “Оилавий (маиший) зўравонлик ҳамда аёлларга нисбатан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ADOLAT MEZONI

Telegram I Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Maxsus reportaj | Mehnatidan e’tibor va e’tirof topgan ayol

Telegram I Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
САМАРҚАНД ВИЛОЯТ СУДЛАРИ ТИЗИМИДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТАЁТГАН БАРЧА ХОТИН-ҚИЗЛАРИМИЗНИ НАФОСАТ ВА ГЎЗАЛЛИК БАЙРАМИ БИЛАН ҚИЗҒИН ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Telegram I Facebook


Аёлнинг бахти ўзига боғлиқ.

Аёл кишининг гўзаллиги, унинг нафақат ташқи кўриниши, балки оқилалиги, гўзал хулқи, меҳрибонлиги билан ҳам баҳоланади.
* * *
Эрни оилага боғлаб турадиган, унинг кўксини тоғдек қилиб юрадиган ҳам аёлдир.
* * *
Шарқ аёллари учун ёзилмаган қонун бор. Ушбу қонунга амал қилган аёллар кўркам ва бахтлидир. Бу қонун аёлнинг эрини оиланинг боши, деб қараши ва унга итоат қилиб яшашидир.
* * *
Оилани муқаддас билган аёл, ҳамиша эрини ҳурмат қилади. Эрини ҳурмат қилган аёллар ҳамиша эъзозда, ҳурматда ва меҳир қуршовида яшайди.
* * *
Аёлларда шошқалоқлик, тез аччиқланиш, талашиб-тортишиш, тирноқ остидан кир қидириш одати бўлмаслиги керак. Шундагина улар хотиржам яшайди.

Мамаюнус Пардаев ҳикматларидан

#samarqandmtrk

Telegram | Facebook | Youtube |Admin


ЭЛЕКТРОН (РАҚАМЛИ) ДАЛИЛЛАР

Таҳлилларга кўра, миллий процессуал қонунчилик ҳужжатларида электрон (рақамли) далиллар тушунчаси, улардан фойдаланиш тартиби ва шу билан боғлиқ масалалар назарда тутилмаган.

Электрон далилларга қандай маълумотлар киритилиши ҳақидаги масалалар ҳуқуқий тартибга солинмаган.

Барча соҳаларда рақамлаштириш кенг жорий этилаётган ҳозирги шароитда ғараз ниятли шахслар томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда кибермаконда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар сони ҳам ортиб бормоқда.

Айниқса, содир этилаётган мулкий турдаги жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси юқори. Бундай жиноятлардан жабрланганлар сони ва зарар кўлами ошиб бормоқда. Ер юзининг исталган ҳудудида туриб, мол-мулкни талон-торож қилиш имкониятининг мавжудлиги ҳам мазкур жиноятларни аниқлаш ва фош этишнинг мураккаблиги билан изоҳланмоқда.

Шу сабабли, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига электрон (рақамли) далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Қонун билан Жиноят-процессуал кодексига, Фуқаролик-процессуал кодексига, Иқтисодий процессуал кодексга, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга рақамли далиллар тушунчасини, рақамли далилларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, текшириш ва баҳолаш, уларни сақлаш, қайтариш ҳамда йўқ қилиш тартибини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, электрон маълумотларга электрон қурилмалардан ва ахборот тизимларидан, шунингдек, ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда яратиладиган, ишлов бериладиган ҳамда сақланадиган маълумотлар киради.

Ишда иштирок этувчи тарафлар, гувоҳлар ва бошқа шахслар электрон маълумотларни ушбу маълумотларнинг кўчирма нусхасини электрон жисмдан электрон маълумотлар мавжуд бўлган бошқа электрон жисмга олиш орқали тақдим этишга ҳақли.

Суд тақдим этилган электрон маълумотларни мутахассис иштирокида қабул қилиб олади хамда электрон маълумотлар мавжуд бўлган бирламчи электрон жисмни кўздан кечиради.

Иш учун аҳамиятга эга бўлмаган электрон маълумотлар мавжуд бўлган электрон жисмлар эгаларига дарҳол қайтариб берилади.

Қонунда рақамли далиллар тушунчаси ҳам қайд этилган. Унга кўра, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги электрон маълумотлар, шу жумладан, электрон файллар, аудио- ва видеоёзувлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғида сақланаётган ва бошқа электрон маълумотлар рақамли далил бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.

Рақамли далилдан кўчирма нусха олишга, башарти унинг яхлитлиги ва айнан ўхшашлиги сақланса, йўл қўйилади. Рақамли далилдан кўчирма нусха олишга йўл қўйилиши ўзидан мазкур кўчирма нусха олинган рақамли далилнинг асли мавжудлиги билан таъминланади, бундан нотариус томонидан тасдиқланган рақамли далиллар мустасно.

Ишда иштирок этувчи тарафлар, гувоҳлар ва бошқа шахслар рақамли далилларнинг кўчирма нусхаларини қоғозда чоп этилган шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга. Бунда рақамли далилнинг қоғоздаги шакли ёзма далил деб ҳисобланиши мумкин эмас, бундан нотариус томонидан тасдиқланган рақамли далил мустасно.

Суд жараёнида тузилган процессуал баённомаларга илова қилинган, электрон маълумотлар тарзида шакллантирилган аудио- ва видеоёзувлар хам рақамли далиллар ҳисобланади. Рақамли далилнинг кўчирма нусхаси иш материаллари билан бирга сақланади.

Мазкур қонун қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этишга ҳамда одил судлов сифатини ошириш ва суд иш юритувини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Ислом Ҳамроқулов,
Самарқанд вилоят судининг судьяси.

Telegram I Facebook




Келишув битими ва медиатив келишув бир-биридан нимаси билан фарқ қилади?

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида, низоларни ўзаро тинч (дипломатик) йўл билан ҳал қилиш орқали судларда иш ҳажмини мақбуллаштиришда келишув битими ва медиатив келишув институтлари муҳим аҳамият касб этади.

Хўш, уларнинг қандай умумий ва фарқли жиҳатлари мавжуд? Буни билиш учун, аввало, келишув битими ва медиатив келишув тушунчаларига алоҳида тўхталиб ўтамиз.

Келишув битими – ўзаро келишишга асосланган ва низони ҳал қилиш юзасидан тарафларнинг ёзма келишуви ҳисобланади.

Фуркат Аноров,
Самарқанд вилоят суди судьяси.


Батафсил 👉 Zarnews.uz

Telegram I Facebook


«KUCH - ADOLATDA» газетасининг 2025 йил 7 мартдаги 10-сонида:

Самарқанд вилоят суди судьяси Фаррух Саматов ва “Куч - адолатда” газетаси мухбири Абдуҳамид Худойбердиевнинг “Вазифага совуққон муносабат кутилмаган фожеага сабаб бўлди” сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Telegram I Facebook




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиноят ишлари бўйича Иштихон туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Telegram I Facebook


«NIGOH» газетасининг 2025 йил 7 мартдаги 3-4-сонида:

Вилоят суди раиси Олим Ҳайитовнинг “Аёлни эъзозлаш олижаноб қадрият” сарлавҳали;

жиноят ишлари бўйича Нарпай туман суди раиси Бекзод Жумабоевнинг “Ҳаёт гултожи” сарлавҳали;

вилоят судининг судьяси Шерзод Тошпўлатовнинг “Инсон ҳуқуқлари кафолати ёхуд Конституциянинг тўғридан тўғри амал қилиши”;

Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси Улфат Ҳомидовнинг “Рақамли далиллар билан ишлаш”;

Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг раиси Камолиддин Тўхтаевнинг “Ўзбошимчаликка йўл берк”;

фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг судьяси Жамшид Файзуллаевнинг ҳуқуқий савол-жавоб рукнида “Сўраган эдингиз...”;

жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг тергов судьяси Маъруф Рўзиевнинг “Тергов судьяси: улар ким ва қандай ваколатларга эга?”;

жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судининг тергов судьяси Дилшод Эшматовнинг “Ҳайдовчилик масъулияти”;

жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг тергов судьяси Ўткир Аблақуловнинг “Хавфсиз оила” тамойили хайрли мақсадларга хизмат қилмоқда”;

фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг раиси Зафар Равшановнинг “Қоровул ишга тикланди, чунки у ноҳақ бўшатилган”;

жиноят ишлари бўйича Нарпай туман судининг девонхона мудири Равшан Юсуповнинг “Озод юртга байрамлар ярашади”

сарлавҳали мақолалари чоп этилди.

Telegram I Facebook


Газетамизнинг 2025 йил 7 март сони билан танишинг!

@nigoh_gazetasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
SAMARQAND YANGILIKLARI | DAVLAT MUKOFOTI MUBORAK!

Telegram I Facebook


ЮКСАК ЭЪТИРОФЛАР

Судьялар oлий кенгашида 8-март - Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан тантанали тадбир видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди. Байрам тадбирига таклиф этилган расмий меҳмонлар, жамоатчилик фаоллари ва фахрийлар иштирок этдилар.

Кенгаш раиси Х. Ёдгоров барча хотин-қизларни, шунингдек, суд тизимидаги судья ва суд ходимларини баҳор ва гўзаллик байрами билан қизғин табриклаб, эзгу тилакларини билдирди.

Меҳмонлар ҳам навбати билан табриклар, илиқ фикрлар билдирдилар.

Байрам муносабати билан бир гуруҳ Судья қанчалик муваффақиятга эришиши, юзи ёруғ, қадри ва обрўси баланд бўлиши унинг билими, тажрибаси, ўз устида ишлаши, энг муҳими, ҳалоллигига боғлиқ.

Одил судловни амалга ошириш ва жамиятда одил судловга бўлган ишончни мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари учун бир гуруҳ фахрийлар "Суд фахрийси" кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Шунингдек, жамоатчилик фаоллари ҳамда судьяларга Судьялар олий кенгашининг Фахрий ёрлиқлари, эсталик совғалари билан тақдим этилди.

Суд тизимида юксак обрў-эътибор қозонган, судьялик бурчини бенуқсон, самарали ва ҳалол амалга оширган, жамиятга одил судловга бўлган ишонч мустаҳкамлаш ва ёш судьяларни тарбиялашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган бир гуруҳ Судьялар oлий кенгаши рамзи туширилган қўл соати билан тақдирландилар.

Бундай юксак эътирофга Самарқанд вилоят суди судьяси Келдиярова Ҳулкар Худаяровна лойиқ кўрилди. Эсталик қўл соатини вилоят суди раиси О. Ҳайитов тантанали равишда тақдим этди.

Байрам тадбири ўзгача шукуҳ ва кўтаринки кайфиятда ўтди.

Telegram I Facebook




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рулда ичиб тушганларга солинадиган жарималарга чегирма йўқ.

Суд ёки ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан солинадиган маъмурий жарималарга нисбатан 15 кунгача 50 фоизлик, 30 кунгача 70 фоизлик чегирмалар қўлланилиши қонунчилик билан белгиланган.

Бироқ, айрим ҳолатларда бу чегирмалар амал қилмайди.

Показано 18 последних публикаций.