#Ramazon_kundaligi
3 кун
РАМАЗОН ҚЎШИҒИ
Рамазон айт болажоним, Рамазон айт,
Қувонч билан жарангласин ҳар битта байт.
Тонг ёришиб, улуғ ойдан уч кун ўтди,
Бугун ўша кўҳна қўшиқ айтилар пайт.
Рамазон айт, тўпланишиб тўртта жўра,
Пул чиқарсин бириси бой, бири тўра.
Бешикларга қўчқордайин ўғил бирлан,
Эшикларга инсоф сўра, иймон сўра.
Рамазон айт болажоним, Рамазон айт,
Ҳар бандига қўшиб айтгин оят, сура.
Икки миллат яқолашиб турган бир пайт,
Дунёларга омонлигу, тинчлик сўра!
Бу қўшиқни отам айтган, бобом айтган,
Бу эл саҳий, йўқдир кимса қуруқ қайтган.
Рамазон айт болажоним, ҳеч уялма,
Ҳар эшикка бергай ризқу-рўз Яратган!
Рамазон айт, «...кармонда пул, ўчоқда пул»,
Минг шукурки, бугун элда йўқдир юпун.
Мурғак қалбинг иймон бирла тўлсин болам,
Катта бўлиб кўтаргайсан юртнинг юкин.
Айвонингиз тепасида ой кўрдим де,
Қозонингиз қирғоғида мой кўрдим де.
Ҳар мўминга ҳалолидан давлат берсин,
Дарвозангиз очилганда бой кўрдим, де.
Рамазон айт болажоним, Рамазон айт...
Ассалому алайкум!
Моҳи Рамазоннинг 3 чи куни муборак бўлсин!
© Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
3 кун
РАМАЗОН ҚЎШИҒИ
Рамазон айт болажоним, Рамазон айт,
Қувонч билан жарангласин ҳар битта байт.
Тонг ёришиб, улуғ ойдан уч кун ўтди,
Бугун ўша кўҳна қўшиқ айтилар пайт.
Рамазон айт, тўпланишиб тўртта жўра,
Пул чиқарсин бириси бой, бири тўра.
Бешикларга қўчқордайин ўғил бирлан,
Эшикларга инсоф сўра, иймон сўра.
Рамазон айт болажоним, Рамазон айт,
Ҳар бандига қўшиб айтгин оят, сура.
Икки миллат яқолашиб турган бир пайт,
Дунёларга омонлигу, тинчлик сўра!
Бу қўшиқни отам айтган, бобом айтган,
Бу эл саҳий, йўқдир кимса қуруқ қайтган.
Рамазон айт болажоним, ҳеч уялма,
Ҳар эшикка бергай ризқу-рўз Яратган!
Рамазон айт, «...кармонда пул, ўчоқда пул»,
Минг шукурки, бугун элда йўқдир юпун.
Мурғак қалбинг иймон бирла тўлсин болам,
Катта бўлиб кўтаргайсан юртнинг юкин.
Айвонингиз тепасида ой кўрдим де,
Қозонингиз қирғоғида мой кўрдим де.
Ҳар мўминга ҳалолидан давлат берсин,
Дарвозангиз очилганда бой кўрдим, де.
Рамазон айт болажоним, Рамазон айт...
Ассалому алайкум!
Моҳи Рамазоннинг 3 чи куни муборак бўлсин!
© Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77