Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


#Iftor_yaqin

НИШОЛДА

Битта ялаб кўринг сиз,
Қўлингиз қолар болда.
Ифторликнинг десерти,
Оҳ-оҳ, ширин нишолда.

Аввал қиём олингай,
Тухум оқи қорилгай,
Етмак бихи солингай,
Шундан ширин нишолда.

Айтсам таърифи кўп-да,
Битта кўринг "ютуб"да,
Саваланар чилчўпда,
Воҳ-воҳ ширин нишолда.

Қуввати бор кучинда,
Есанг саҳар - кечинда,
Минг йилдирки ичинда,
Сир яширин нишолда.

Қувонтирар меҳмонин,
Кўнглин олар мезбонин,
Рамазон дастурхонин,
Кўркидирсан нишолда!

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77


ҚИШЛОҚ АЁЛИ

Бошин кўтармаган қуёш ҳам ҳамон,
Фақат у уйғониб очади эшик.
Ичкарида қолар, жўжабирдай жон,
Бола йўргакланган нақшувор бешик.

Тирамоҳ шудринги томчилар чак-чак,
Ботмаган ой боқар унинг кўзига.
Ғаддор супургисин тортар келинчак,
Хазонлар тўкилган ҳовли юзига.

Сўнг сигир соғади, говмиш бехато,
Жим тутиб туради елинларини.
Бегона қилмайди кучуклар ҳатто
Шу олис қишлоқнинг келинларини.

Челаклаб сув ташир шу нозик билак,
Ялт этиб тер томар пешонасига.
Обдаста ҳозирлаб қўймоқ ҳам керак,
Бомдодга уйғонган қайнонасига.

Тонг отар, уйғонар ҳамма шу чоқда,
У эса тўплайди яна бор кучин.
Чой қайнар, сут пишар ўтин ўчоқда
Дастурхон ёзилар нонушта учун.

Иш, мактаб ва боғча... Тарқайди ҳамма,
У эса ишсиздир, маълумоти йўқ.
Бироқ, ҳеч нимадан қилмайди таъма,
Тақдирнинг измига арзи-доди йўқ.

... Бироқ давом этар ҳаёт беомон,
Хиёнат йўқ аҳду паймонасига.
Сўнгра отланади пахтазор томон,
Гўдагин қолдириб қайнонасига.

Пахталарга тўлган этагин қучиб,
Аллоҳга шукрона айтади яна.
Тушликда милтиқнинг ўқидай учиб,
Боласин эмизиб қайтади яна.

Кеч тушиб қораяр осмоннинг қоши,
Тўлиб турар яна говмиш елини.
Бироқ тўлмайди ҳеч унинг бардоши,
Катта бир ҳовлининг кичик келини.

Яна сигир соғар, шиддати жўшиб,
Ечмай жомакорин ҳали устидан.
Қовурма тайёрлар, қотган нон қўшиб,
Эри олиб келган товуқ гўштидан.

Кейин кир ювади, уюм-уюм кир,
Бироқ, чеҳрасини кўрмайсиз хомуш.
Свет ўчса ҳамки йўқ ҳеч хавотир,
Осмон тутиб турар ой деган фонус.

Тун чўкар... ҳилол ҳам жилмайиб кулар,
Суқилар оҳиста осмон қўйнига.
У эса, рўмолин ечиб термулар,
Тўйида момоси берган ойнага.

Кафт-ла суриб қўяр қалдирғоч қошни,
Зебу пардозларга кетмас хаёли,
Айт қайдан оласан шунча бардошни,
Нолишни билмаган қишлоқ аёли?!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


​​​​СИНГЛИМ

Меҳрибон сингилларингизга жўнатинг!


Қалб жоннинг ошиғи, руҳ моҳитобон,
Жонимга меҳрибон кўнглим бор мани.
Бироқ, кўнглимдан-да кўпроқ меҳрибон,
Ўзи биттагина синглим бор, мани.

Жонингга жон бўлай жонажонгинам,
Сабри дунёлардай кенглим бор мани.
Онамдан кейинги онажонгинам,
Ўзи биттагина синглим бор, мани.

Маюс жавдирай, ташрифимга зор,
Соғинчдан кўзлари мунглим бор, мани.
Укасидан меҳр, акадан озор,
Ўзи биттагина синглим бор, мани.

Сени унутдимми, оҳ илҳом пайти,
Меҳри минг шеъримга тенглим бор, мани.
Мингтадир гўзаллар мадҳига байтим,
Лекин биттагина синглим бор, мани.

Онамдан кейинги онажонгинам.❤️‍🔥

© Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
СЕН ОНАМ БОР УЧУН ГЎЗАЛСАН, БАҲОР!

Чиройинг мақтайсан, чарх уриб чаман,
Барча фасллардан ўзарсан баҳор,
Кўнглингга келмаса, бир гап айтаман,
Сен онам бор учун гўзалсан, баҳор.

Чаккасида тол барг, сўз отган менга,
Жонон-ла кўнглимни бузарсан баҳор,
Ҳеч қиё боқмасман жононларингга,
Сен онам бор учун гўзалсан, баҳор.

Нурлар оғушида айланиб очун,
Қирмизий боғларда, сузарсан баҳор,
Қирмизий боғларинг бир пул мен учун,
Сен онам бор учун гўзалсан, баҳор.

Келишинг, кетишинг соғинмоқ фасли,
Меҳр юзга парда тўсарсан баҳор,
Меҳринг ҳам ўзингдай бевафо асли,
Сен онам бор учун гўзалсан, баҳор.

Алвоний куйлакда кўрсатиб жамол,
Қирлардан қизғалдоқ узарсан баҳор,
Қизғалдоқларинг ҳам қурбоний шамол,
Сен онам бор учун гўзалсан, баҳор.

Баҳорни севганлар ранжиманг мендан,
Ишонманг бир умри-гўзардир, баҳор,
Йўқса хазон менга, йўқса қиш менга,
Ҳа, онам бор учун гўзалдир, баҳор.

© Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
​​Бугун, 8 март — “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами барча аёлларга муборак бўлсин!

Азиз онажонлар, опа-сингиллар, лобар қизлар барчаларингизни бугунги байрамингиз билан табриклайман! Барчангизга оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик, узоқ умр, соғлик-саломатлик ва Аллоҳдан икки дунё саодатини тилайман!

Байрамингиз муборак бўлсин!!! 🌹

Эҳтиром билан:
Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77


​​​​​​#Ramazon_kundaligi
8 - кун

ЖАННАТЛАРГА БОРАР ЭКАН ҚИЗЛИК ОТА

"Ким қиз фарзанд билан имтиҳон қилиниб, унинг тарбиясини чиройли қилса унга жаннат эшиклари очиқдир."
(Ҳадислардан)


Қиз  ўстирган - йули чаман излик ота,
Эл ичинда ойдан ёруғ юзлик ота.
Аллох берган мукофотсан, менга қизим,
Жаннатларга борар экан, қизлик ота!

У дунёда сочиб, куну-тун оҳларин,
Кўз ёшларга ювиб оппоқ яноқларин,
Йиғлаб сўрар, отасининг гуноҳларин,
Жаннатларга борар экан, қизлик ота!

Юзларингда гулнинг иси, бир хуштаъмсан,
Кўнгилгинам ободлиги, сариштамсан,
Сен мени деб Ерга тушган фариштамсан,
Жаннатларга борар экан қизлик ота!

Кулбасида беҳишти бўй, иси борлар,
Ортида бир чаман гуллик изи борлар,
Аллохга минг ҳамдлар ўқинг, қизи борлар,
Жаннатларга борар экан қизлик ота!

Сенга бахтлар соғинмоқлик, менга фарздир,
Ўзга уйга кузатмоқлик менга қарздир,
Ўлгунимча, пешонангдан ўпсам арзир,
Жаннатларга борар экан қизлик ота!

Ягонамсан, умримдан гул-шона қизим,
Ҳақдан тилаб олган битта дона қизим,
Давлатимсан, бойлигимсан - она қизим,
Жаннатларга борар экан қизлик ота!

Муборак моҳи Рамазоннинг 8 чи куни хайрли келсин!
Қизларимизни бугунги байрам билан табриклаб қўямиз!

Ўлмасбек Самарқандий

t.me/Samarqandiy77


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сен онам бор учун гўзалсан, баҳор!

ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗИМ!

@Samarqandiy77


#Kun_hazili

"Аёлга бахт беринг, саодат беринг..."
(Зулфия Мўминова)


Аёлга пул беринг, пластик беринг,
Майли банкоматга борсин, қувонсин.
Фақат айтиб қўйманг кодини унга,
"Бу тушим экан деб ..." қайта уйғонсин. 🤣

Аёлга пул беринг, пластик беринг,
Камаймас мойингиз илигингиздан.
Банкоматга етиб боргунича то,
Пулни ечиб олинг кликингиздан. 😆

Аёлга пул беринг, пластик беринг,
Майли дўстларингиз сиздан кулса ҳам.
Аёлга пул беринг, пластик беринг,
Кредит уланган карта бўлса ҳам. 🙃

Байрамингиз муборак азиз аёллар!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


​​​​​​Эрта байрамингиз мушфиқам Она,
Мен эса учаман бағрингиз сари.
Шод этмоққа сизни юрак ҳайрона,
Сизга совға излаб хаёл сарсари.

Кун бўйи кезаман, айланиб бир-бир,
Шаҳардаги ҳамма гул расталарни.
Томоша қиламан айлаб минг сабр,
Энг гўзал кўринган гулдасталарни.

Бириси чиннигул, бириси лола,
Бирида атиргул ифорин сочгай.
Қай бирин танласам, дилимда нола,
Бир ёнда нилуфар чиройин очгай.

Гул излаб шом чўкар, қоламан сезмай,
Наҳот топилмаса, ўртанар бу жон.
Қайга бормай, қайси гул раста кезмай,
Ўзингиздай гўзал гул йўқ, Онажон!

Бугун бир ечимга бўлдим мен иқрор,
Сизда кўнгил чаман, юрак гулхона.
Ҳар йил гул излайман, ҳар йил шу такрор -
Гул қолиб, ўзимни қучасиз, Она!

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ОНАЖОН!!!

ўғлингиз:
Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
7 март шеъри.

Албатта, бу ҳазил. Барча аёлларимизни байрам билан табриклаймиз.

✍️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎧 Беҳруз Қулдошев.

@Samarqandiy77


​​​​МУСОФИР АЁЛ

Байрамни мусофирликда нишонлаётган опа-сингилларимга


Эй сен, мусофирда юрган гулчечак,
Тирикчилик деган юкми, елкангда?!
Ҳаёт қўшиғини айтиб, йиғласам,
Бир бош қўйгулик жой йўқми, елкангда?!

Ранжима, дардингни шеъримга сочай,
Опамми, синглимми, ё Онамсанми?!
Айт, нималар дейин, недан сўз очай,
Баҳор келди десам, қувонасанми?!

Бегона юртларда бегона баҳор,
Кулгулар бегона, қувонч бегона.
Кўнглингда шодлик йўқ, эгнингда оҳор,
Сенга соғинч сирдош, кўз ёш дугона!

Мусофир мушфиқам, байраминг яқин,
Нима совға қилай, ишқми, қадрми?
Айт ким тўлаб берар, соғинчнинг ҳақин,
Оилангдан олисда байрам татирми?!

Йўқолган ороминг келгайми қайтиб,
Хаёлларинг ичра уни йўқлайсан.
Тунлари кўнглингга арзингни айтиб,
Тушингда болангни қучиб ухлайсан!

Қуёши нурафшон, нурли Ватандан,
Саломим етказсин саросар хаёл.
Кетсин ғаму-ташвиш вужуду тандан,
Байраминг муборак, мусофир аёл!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


​​​​​​​​​​#Ramazon_kundaligi
7 кун

РАМАЗОННИНГ ИЛК ЖУМАСИ


Нозик диллар нозимаси,
Кўнгилларнинг манзумаси,
Бунча гўзал бўлмасанг сен,
Рамазоннинг илк Жумаси!

Йўқдир шайтонлар найранги,
Бордир Аллоҳим карами,
Аҳли умматнинг байрами,
Рамазоннинг илк Жумаси!

Ибодатлар инобатдир,
Ҳар лаҳзаси саодатдир,
Дуолар ҳам ижобатдир,
Рамазоннинг илк Жумаси!

Масжидларга боринг саф-саф,
Ҳар қадам юз гуноҳдан даф,
Ўқинг бугун сураий Қаҳф,
Рамазоннинг илк Жумаси!

Ҳар такбирин беноз ўқинг,
Иймон бирла ҳамроз ўқинг,
Ихлос, Фалақ ва Нос ўқинг,
Рамазоннинг илк Жумаси!

Бир савобдан бермоқ хабар,
Ажри бордир юз баробар,
Қутлуғ бўлсин эй биродар,
Рамазоннинг илк Жумаси!

Дилга ният раво қилинг,
Ибодатни бажо қилинг,
Ўлмасни ҳам дуо қилинг,
Рамазоннинг илк Жумаси!

Бунча гўзал бўлмасанг сен,
Рамазоннинг илк Жумаси!


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
​​​​ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Замон оғир, дунё мураккаб,
Яшаяпмиз, юракни алдаб,
Ташвишлар ҳам бўларда, бир гап,
Ўзингизни эҳтиёт килинг!

Майли ҳаёт азобга солсин,
Дард дегани домига олсин,
Дунёлари бошидан қолсин,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Одамларга боқасиз, қуюқ,
Дейсиз: "унинг зарра гарди йўқ",
Қўйинг дўстим, кимнинг дарди йўқ,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Мана яшаб юрибмиз биз ҳам,
Босилгайдир, изтироб, из ҳам,
Туғилгансиз бир марта, сиз хам,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Қаранг, кўкда ой кўзин сузар,
Умр тотли, яшамоқ гўзал,
Ҳар неда бир ҳикмат бор, азал,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Ҳар умрнинг бордир ёз-қиши,
Тугамайди ҳаёт ташвиши,
Жуда яқин ойнинг ўн беши,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Гоҳ дўстлардан кўнглингиз оғрир,
Ҳамма сиздан тортгандай бағир,
Оилангизга кераксиз ахир,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Фарзандлар хам борар улғайиб,
Яшаманг ҳеч маюс-мунғайиб,
Қани дўст, бир қўйинг жилмайиб,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Гўзал яшанг, шудир матлабим,
Умид бирлан шивирлар лабим,
Илтимосим, ўтинч-талабим,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Терс оқимдан чарчадингизми,
Умр нима, дарё, денгизми,
Шеърим тамом! Тушундингизми,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Ташвишлар хам бўларда бир гап...

ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Бугун биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур!


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


🙏🙏

@Samarqandiy77


​​​​Дунё дунларини тамом унутгил,
Бу фоний оламнинг ёлғонлари кўп.
Отанг тирик бўлса, елкангни тутгил,
Онанг тирик бўлса, оёқларин ўп!

Улардан бошқасин дардин унутгил,
Улардан бошқаси оломон бир туп.
Отанг тирик бўлса, елкангни тутгил,
Онанг тирик бўлса, оёқларин ўп!

Ҳар тонг дуо сўраб ёнидан ўтгил,
Ғанимат дуонинг ҳикматлари кўп.
Отанг тирик бўлса, елкангни тутгил,
Онанг тирик бўлса, оёқларин ўп!

Ёнида кулиб қўй, кўз ёшинг ютгил,
Кўзларингга тушмай йўқлик деган чўп.
Отанг тирик бўлса, елкангни тутгил,
Онанг тирик бўлса, оёқларин ўп!

Кўзларида ўт бор, тик боқма буткул,
Ҳеч канда бўлмасин тилларингдан “хўп”,
Отанг тирик бўлса, елкангни тутгил,
Онанг тирик бўлса, оёқларин ўп!

Давлатинг улар-чун икки ҳовуч гил,
Берма ҳашаматли саройлар қуриб.
Отанг тирик бўлса, елкангни тутгил,
Онанг тирик бўлса, оёқларин ўп!

Ўлмас, икки дунё саодат кутгил,
Ажри-савоб берсин, кутганингдан кўп.
Отанг тирик бўлса, елкангни тутгил,
Онанг тирик бўлса, оёқларин ўп!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Қуёш нурларидан қувнайди кўзим,
Кетар дилимдаги дилхун нолалар.
Баҳорларга етдик, шукрона сўзим,
Мунтазирдир сизга алвон лолалар!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


​​​​#Ramazon_kundaligi
6 чи кун

УКАЖОН

Яқин қондошларингизга сийлаий раҳм қилишни унутманг.
(Ҳадислардан)


Томирларда оқаётган қонимиз бир укажон,
Танимиз бошқадиру, жонимиз бир укажон.
Қайда бўлсанг дардингни ҳис қилгувчи юрак бир,
Отамиз шаънидаги шонимиз бир укажон.

Яқиним йўқдир менинг сендан бўлак, дунёда,
Сен яёв юрсанг магар, мен ҳам юрай пиёда,
Сен бой бўлсанг, менинг ҳам мол - давлатим зиёда,
Тақдир берган ризқимиз, нонимиз бир укажон!

Жонлар битта жонники, жисмимиз бошқа - бошқа,
Умримиз бир йўлдадир, измимиз бошқа - бошқа,
Гарчи ҳужжатлар ичра исмимиз бошқа - бошқа,
Насаблар сўралганда номимиз бир укажон!

Балки, бир-биримизни бўйларимиз фарқ қилар,
Туйғулар, тафаккурлар, ўйларимиз фарқ қилар,
Орамизда масофа, уйларимиз фарқ қилар,
Тўққиз ойлик уйимиз - қорнимиз бир укажон!

Ёруғ бўлсин оламнинг сен яшаган томони,
Толеъйингга битилсин замонларнинг замони,
Кунлар ўзимизники, яхшиси ҳам ёмони,
Бошимизга ёғгувчи қоримиз бир укажон!

Муборак моҳи Рамазоннинг 6 чи куни қутлуғ келсин!
Шу улуғ ойда ака-укаларимизни ҳам йўқлаб қўяйлик!

©Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


#Озгина_табассум..

— Ҳей болакай, исминг нима?
— 🙂
— Бош ҳарфини айт, ўзим тахмин қилиб кўраман.
— "Й"
— Юсуф
— Йўқ
— Яҳёбек
— Йўқ
— Унда ким?
— Ямазон
— 😅

🌗🌘🌑🌒🌓🌗🌘🌑🌒🌓
Моҳи Рамазоннинг яна бир туни файзли ва мазмунли ўтсин!
🌗🌘🌑🌒🌓🌗🌘🌑🌒🌓

АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ!


@Samarqandiy77


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЎҚИТУВЧИ АЁЛ

Ушбу шеърни барча ўқитувчи аёлларимизга байрам туҳфаси сифатида
бағишлайман!

Балки кийинолмас орзу қилгандек,
Тиллога бурканиб юрмас эҳтимол.
Камтарин ва оддий кўринса-да, лек,
Худога яқиндир, ўқитувчи аёл!


Яхши шеърлар манзили:
👇👇👇👇👇

@Samarqandiy77


​​#Бугуннинг_гапи

МАКТАБГА БОР

(Барча мактаб гуруҳларига етказиб қўямиз)


Дилга ташвиш солмай десанг,
Бирор чора олмай десанг,
Кўп ғавғога қолмай десанг,
Дарс қолдирмай мактабга бор!

Бошингга тош қуламасдан,
"Қирқ етти"ни қўлламасдан,
Ота - онанг тўламасдан,
Дарс қолдирмай мактабга бор!

Кўча - куйда ўйнамасдан,
Ёлғон сўзни сўйламасдан,
Устозларни қийнамасдан,
Дарс қолдирмай мактабга бор!

Мактаб сенга молхонамас,
Ахир, бежиз пирхонамас,
Репититор баҳонамас,
Дарс қолдирмай мактабга бор!

Кўп гапирмай, тилинг тия,
Мактаб бормоқ бурчим, дея,
Қўймас Миллий гвардия,
Дарс қолдирмай мактабга бор!

Ўз айбингни очиб кетма,
Сирларингни сочиб кетма,
Сўнгги соат қочиб кетма,
Дарс қолдирмай мактабга бор!

Ҳар кунингдан бир из сўрар,
Давоматдан фоиз сўрар,
Вазир, ҳоким, раис сўрар,
Дарс қолдирмай мактабга бор!

Сенга айтар шулдир сўзим,
Ёруғ қилгин менинг юзим,
Азиз ўғлим, жоним қизим,
Дарс қолдирмай мактабга бор!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Показано 20 последних публикаций.