ЎҒЛИ БОРНИНГ
Ўғил фарзанди бор оталарга ташлаб қўямиз!
Сулаймондек тахти бўлар ўғли борнинг,
Беклар каби бахти бўлар ўғли борнинг.
Шижоати, жасорати ёниб тургай,
Кўксида бир шаҳди бўлар ўғли борнинг!
"Эркаги бор эл ичида бош", дейдилар,
Ота - ўғил гуё кўзу - қош дейдилар,
Азал-азал, "қиз палаҳмон тош" дейдилар,
Кексайганда нақди бўлар ўғли борнинг!
Ҳеч бир сўзи айтилмайди тил учида,
Бир ифтихор порлаб турар дил ичида,
Суннат бўлса ҳатна дея, эл ичида,
Тўй қилмоққа ҳаққи бўлар ўғли борнинг!
Улғайишин кутиб яшар, куйиб - ёниб,
Пешонасин ўпиб қўяр тонг уйғониб,
"Мени Ҳажга олиб борар", деб қувониб,
Орзуларга вақти бўлар ўғли борнинг!
Ўқишлардан шаҳдам қадам ташлаб келар,
Соғинтириб кўзингизни ёшлаб келар,
Оқ куйлакли бир малакни бошлаб келар,
Муҳаббатда аҳди бўлар ўғли борнинг!
Сизни ташлаб кетмайдиган ҳамхонангиз,
Бу дунёда қоладиган нишонангиз,
Кексайганда бошингизда парвонангиз,
Таърифи йўқ бахти бўлар ўғли борнинг!
Ўғилнинг ҳам шаддодроғи, эркаси бор,
Не бўлса ҳам бу умрнинг эртаси бор,
Тобутингиз кўтаргувчи елкаси бор,
Сўнгги кунда нақди бўлар ўғли борнинг!
Сулаймондек тахти бўлар ўғли борнинг,
Беклар каби бахти бўлар ўғли борнинг.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Ўғил фарзанди бор оталарга ташлаб қўямиз!
Сулаймондек тахти бўлар ўғли борнинг,
Беклар каби бахти бўлар ўғли борнинг.
Шижоати, жасорати ёниб тургай,
Кўксида бир шаҳди бўлар ўғли борнинг!
"Эркаги бор эл ичида бош", дейдилар,
Ота - ўғил гуё кўзу - қош дейдилар,
Азал-азал, "қиз палаҳмон тош" дейдилар,
Кексайганда нақди бўлар ўғли борнинг!
Ҳеч бир сўзи айтилмайди тил учида,
Бир ифтихор порлаб турар дил ичида,
Суннат бўлса ҳатна дея, эл ичида,
Тўй қилмоққа ҳаққи бўлар ўғли борнинг!
Улғайишин кутиб яшар, куйиб - ёниб,
Пешонасин ўпиб қўяр тонг уйғониб,
"Мени Ҳажга олиб борар", деб қувониб,
Орзуларга вақти бўлар ўғли борнинг!
Ўқишлардан шаҳдам қадам ташлаб келар,
Соғинтириб кўзингизни ёшлаб келар,
Оқ куйлакли бир малакни бошлаб келар,
Муҳаббатда аҳди бўлар ўғли борнинг!
Сизни ташлаб кетмайдиган ҳамхонангиз,
Бу дунёда қоладиган нишонангиз,
Кексайганда бошингизда парвонангиз,
Таърифи йўқ бахти бўлар ўғли борнинг!
Ўғилнинг ҳам шаддодроғи, эркаси бор,
Не бўлса ҳам бу умрнинг эртаси бор,
Тобутингиз кўтаргувчи елкаси бор,
Сўнгги кунда нақди бўлар ўғли борнинг!
Сулаймондек тахти бўлар ўғли борнинг,
Беклар каби бахти бўлар ўғли борнинг.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77