ФЕРМЕРГА МАДАД:
Ер ижара шартномалари норматив ҳужжатларга мослаштирилган шаклда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши керак.
Кўпчиликнинг хабари бор 10.10.2024 йилдаги ЎРҚ 973-сонли қонун билан ер кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур қўшимчалардан бири ер кодексининг 36-моддасига киритилган ўзгартириш бўлиб, унга кўра қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлганда ерга бўлган ҳуқуқни бекор бўлиши қоидаси олиб ташланди.
Яъни энди ер ижарачилари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлганлик асоси билан маҳаллий ҳокимликлар ер ижара шартномасини бекор қилиш талаби билан судга мурожаат қила олмайди. Бироқ масаланинг бошқа томони ҳам бор.
Яъни ер ижара шартномаларига ўзгартириш киритилмай қолмоқда. Деярли барча фермер хўжаликлари билан тузилган ер ижара шартномаларида қуйидаги банд : "ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари экилганда, самарасиз фойдаланилганда, яъни ижарага олувчининг айби билан мунтазам равишда (уч йил мобайнида) нормативдаги кадастр баҳосидан кам миқдорда ҳосил олинганда ер участкасини ижарага бериш шартномаси бекор қилинади" Мазкур шартномада келтирилган талаб маҳаллий ҳокимларга ер ижара шартномасини бекор қилиш талаби билан судга мурожаат қилиш имконини бериши мумкин.
Шу сабабли ер ижарачилар билан ижара шартномаларига норматив ҳужжатдан келиб чиқиб ўзгартиришлар киритилиши керак. Ва бу ер ижарачиларнинг талаби сиз бўлмайди.
ФКнинг 385-моддасига асосан Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади,
Нима қилиш керак, ЎРҚ 973-сонли қонундан келиб чиқиб маҳаллий ҳокимликларга ер ижара шартномасига ўзгартириш киритиш талабини юбориш керак. Шу орқали шартномага ўзгартириш киритиш мумкин. Бу ҳолатда Адлия вазирлиги, Бизнес омбудсман ҳам жонбозлик кўрсатса, жараён тезлашган, ер ижарачиларининг ҳуқуқларининг кафолати янада мустаҳкамланган бўларди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @RespublikaFermerlari