ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Природа


Республика Фермерлари гурухининг махсус канали
Мухокамалар гурухи
@RespublikaFermerlari
@AgronomMaslahati
@TexnikaXizmati
@mineral_ugit_bozori
@donbozorim
https://t.me/+FI1J6-35v2YyNTBi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Природа
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿ТАВАККАЛЧИ ТАДБИРКОРЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ.

Қашқадарё вилояти хокими тадбиркорларга таваккал қилиб бўлсада янги лойихалар қилишга даъват этмоқда ва уларни хар қандай шароитда,хаттоки "тушиб кетса ёки камбағал бўлиб қолса" хам ташлаб қўймасликни оғзаки ваъда қилмоқда.

P.S Фермерлар хам тадбиркорлик субъекти эканлиги у бу кимнинг эсида борми?
Фермерлар хам шундай ваъдалар эшитишига икки-уч йил қолди шекилли-а?!
Янги йилдан кўплаб фермерлар кластерлардан хақдорликларини ололмаганлар оқибатида махаллий солиқ идоралари томонидан аёвсиз равишда банкротликка чиқарилиши ойдинлашиб бормоқда. Қишлоқ Хўжалиги учун ўта оғир келган йилда фермерларга Солиқ каникуллари бериш, кредит муддатларини узайтириб бериш кимнингдир хаёлига келяптими?Тадбиркор-кластерларга қарздорликларини узайтириб берилгани каби фермерларга хам кластерларникини олдида арзимаган қийматдаги умумий қарздорлик муддатларини хам уўайтириб берилармикин? Ахир шу фермерлар "лойихачи тадбиркорлар"дан кўра кўпроқ таваккал қилиб йил бўйи тирноқ билан ер кавламадиларми? Табиат билан олишув таваккалчилигидан ташқари бюрократ зараркунандаларнинг йил бўйи фермерларни эзиши, нархлар мажбурий туширилгани, терим пули очко олиш учун оширилгани ва етмаганига шудгорга атаб қўйилган маблағини "план" учун сарфлатиб юборилгани тавакклачиликка кирадими?

Хохлаймизми-йўқми Ўзбекистон аграр давлат, ЖСТга кирмоқчи бўлсак биринчи ўринда қишлоқ хўжалигида нормал тадбирклрликни йўлга қўйиш керакмасми?

Гурух:
👉@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

8k 1 71 42 134

⚡️Коррупция

Агроинспекция ходими тракторчиларга хайдовчилик гувохномасини тезлаштириб бериш эвазига 900$ пора сўради ва қўлга тушди.
Суд агроинспекция ходимини 3 йилга қамаш хукмини чиқарди.

👉@RespublikaFermerlari


Репост из: GENERALISSIMUS
⚖️ Bepul Yuridik Yordam – Sizning Huquqiy Himoyangiz!

Toshkent davlat yuridik universiteti yuridik klinikasi — sizga kerak bo‘lgan har bir huquqiy yordamni bepul taqdim etadi! Har bir fuqaroning huquqi muhim va biz bu huquqlarni himoya qilish uchun shu yerdamiz!

🖥 Bizning xizmatlarimiz:

🔶 Bepul huquqiy maslahatlar: Har bir fuqaroga bepul yuridik maslahatlar va tavsiyalar.
🔶 Bepul hujjatlar tayyorlash: Huquqiy hujjatlar va arizalar tayyorlashda yordam.
🔶Malakali professor o'qtuvchilar bilan birgalikda muammolarni yechim berish.
🌐 Onlayn va masofaviy xizmatlar: Endi yuridik maslahat olish uchun klinikaga kelish shart emas! Sizning har qanday huquqiy savolingizni onlayn yoki masofaviy tarzda hal qilish imkonini yaratdik. Bu xizmatlar bepul va tezkor!

😄 Nima uchun biz ?

📞 Har qanday savolga tezkor javob: Sizning ehtiyojlaringizni tushunamiz va tezkor javob beramiz.
💬 Yaqin hamkorlik: Siz bilan shaxsiy aloqada bo‘lib, har bir muammoingizni hal qilishga yordam beramiz.
🔒Shaxsga doir ma'lumotlarni sir saqlanishi.
📞Biz bilan bog‘laning:
Bizning klinika — bepul yuridik yordam va ishonchli xizmat siz uchun! Mijozlarimizning huquqlari biz uchun eng yuqori qadriyatga ega. Biz bilan o‘z huquqingizni himoya qiling!

✉️Murojaat uchun:
@TDYU_Yuridik_klinika_bot

🖥 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
💬Telegram 🌐 Instagram 🌐YouTube 🌐 TikTok 🌐 Facebook

@generalissimo_marshal


🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ - N°431
12.12.2024

Қишлоқ хўжалиги техникаларини субсидиялаш масаласида.

🟢Энди, Ишлатилаган (Б/У) Пахта териш комбайнлари ва Озуқа еғиш комбайнлари (Ягуар) 2015 йил ва ундан тепаси божхона божидан ва утилизация йиғимидан озод қилинади.

🟢Янги тракторларга GPS ўрнатилмаса рўйхатга олинмайди.

🟢2028 йилдан бошлаб пахта ва ғалла фақат аниқ экадиган сеялкаларда экилади.

🟢Тракторчи машинистлар тайёрлаш курслари ташкил этилади , ўқитиш давлат тоионидан қопланади.

🟢Лазер хизмати кўрсатувчилар ер солиғи ва мол-мулк солиғидан 50% чегирмага эга бўлади.

⚡️Ушбу қарор тегишли идоралар томонидан @RespublikaFermerlari гурухи маниторинги ва видеочатлардаги мунозаралардан хулоса қилинган холда ишлаб чиқилган.

🟡Хулоса қилинганда техника ва агрегатлар нархлари сезиларли даражада арзонлашиши керак

Гурух:
👉@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

10.3k 1 199 10 55

🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ

❗️Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади

“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-431-сон, 12.12.2024 й.) қабул қилинди

⚡️Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан, қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб беришда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўлланиладиган имтиёзлар (субсидия, солиқ ва божхона имтиёзлари ва молиявий ёрдамлар) фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлар орқали муомалага чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаларига нисбатан татбиқ этилади.

🗓 2027 йил 1 январгача қуйидагилар божхона божидан ва утилизация йиғимидан озод қилинади:

🔹белгиланган талабларга жавоб берадиган пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари;

🔹маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлик хизмати томонидан хориждан олиб келинадиган янги пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари.

✅ 2025 йил 1 мартдан имтиёзлардан фойдаланган ҳолда харид қилинган, шу жумладан, республикада ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган янги тракторлар ва комбайнларни уларга GPS қурилмасини ўрнатмаган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

✔️ 2028 йил 1 январдан асосий пахта ва ғалла ҳосили учун пахта чигити ва буғдойни экишда аниқ доналаб экмайдиган сеялкалардан фойдаланиш тақиқланади.


❗️Агротехник хизматларни кўрсатувчилар ер солиғи ва мол-мулк солиғини камайтирилган ҳолда тўлайди

🔰 Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатувчи тадбиркорларнинг буюртмаси (талаби) бўйича аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмасига асосан ишсиз ёшларни замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатувчи мутахассис сифатида ва ушбу техникаларни бошқарувчи операторликка (тракторчи-машинист) ўқитиш ва қайта тайёрлаш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

🗓 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш, агротехник хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, экин майдонларини лазерли ер текислагич ёрдамида текислаш, ғўзани чилпиш (чеканка) ва дефолиациялаш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга (бундан кластерлар мустасно) юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

☑️ Қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар томонидан ўз эҳтиёжи учун ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникаларининг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари 2028 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади.

Гурух:
👉@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

9.5k 1 129 2 48



Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иқтисодчи Отабек Бакиров устидан ҳуқуқ органларига ариза берди

Бакиров бу шикоятни «энергоцензурага уриниш» деб баҳолади.

👉 https://kun.uz/kr/60230212

Kun.uz расмий канали


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ ҒАЛЛАНИ АЗОТЛИ ЎҒИТЛАШ.

Гурухимиз Агроном Маслахатчиси олим Ойбек Аманов ғаллани ривожланиш фазаларига кўра қай вақтда қайси ўғит бериш бўйича  тавсиялари .

Гурух:
👉
@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ХОЗИР ҒАЛЛАГА ФОСФОР БЕРСА БЎЛАДИМИ?

Гурухимиз Агроном Маслахатчиси олим Ойбек Аманов униб чиққан ғаллага фосфор бериш масаласи бўйича тавсиялари.

Каналимиздаги кейинги видео ғаллани ривожланиш фазаларига кўра қай вақтда қайси ўғит бериш тавсиялари хақида бўлади.

Гурух:
👉@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

16k 2 327 17 59

⚡️FERMER MIBni SINDIRDI ⚡️

MIBdan nishonlik fermer foydasiga 355 mln so'm undiriladigan bo'ldi!

Esingizda bo'lsa, sudya Muhiddin Bozorov raisligidagi Qashqadaryo viloyat sudi iqtisodiy ishlar bo‘yicha sudlov hay’ati taftish instansiyasi qarori bilan “Samandar nur” fermer xo‘jaligining zararni undirish bo‘yicha javobgar MIB Nishon tuman bo‘limidan undirilishi belgilangan 355 million so‘m miqdordagi Qarshi tumanlararo iqtisodiy sudi tomonidan qanoatlantirilgan qarori asossiz ravishda bekor qilingan edi.

Bugun Oliy sud ishga yakuniy nuqta qo'ydi va Qarshi tumanlararo iqtisodiy sudi raisi Alibek Qodirovning adolatli qarorini kuchida qoldirdi.

Fermer Ashur Boltayev advokat Alijon Normuminovga, Oliy sudga, shuningdek, uning huquqlarini sudda himoya qilgan Biznes ombudsman va Fermerlar kengashi mas'ullariga minnatdorchilik bildirdi.

👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿Олий Мажлис:

Томчилатиш ўрнатувчи корхоналар фермерларни алдашга уринмоқда.

👉@RespublikaFermerlari

17.7k 1 286 41 137

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Lolazor подкасти-Отабек Бакиров ва Блоггерлар бу йилги пахта мавсуми хақида.

👉@RespublikaFermerlari

22.1k 1 355 61 131

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳурматли қишлоқ хўжалиги фидоийлари, қўшалоқ байрамингиз - Конституция куни ва "Ҳосил байрами - Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" айёмингиз муборак бўлсин!


🇺🇿Конституциявий Суд:

"Баъзи ҳудудларда фермерлар ўзлари етиштирган маҳсулотни эркин тасарруф этишда тўсқинликларга учраши ҳолатларини эътиборга олиб, барча масъуллардан товар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши бўйича конституциявий кафолатларга сўзсиз риоя этиш талаб этилади."

"Мазкур ҳолатлар юзасидан Конституциявий суд конституциявий ҳуқуқларга риоя этмаслик ҳолатлари ваколатли давлат органлари диққат-эътибори марказида бўлиши кераклиги, бу билан боғлиқ ҳар бир ҳолат зудлик билан ўрганилиши ҳамда бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича зарур чоралар кўрилиши лозимлигини таъкидлайди ҳамда Олий Мажлисни, Ҳукуматни ва масъул ташкилотларни аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш билан бир қаторда, уларни юзага келтирган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тизимли чоралар кўриб боришга чақиради."

Гурух:
👉@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI


🇺🇿ТАБРИК

Хурматли Фермерлар, Сизларни Мустақил Ўзбекистон тарихидаги қишлоқ хўжалиги учун ўта машаққатли ўтган мавсум тугаётганлиги билан табриклаймиз. Хар қанча ўйламайлик хосил байрами билан табриклаш учун андишамиз йўл бермади. Бу йил фермерлар нафақат табиат инжиқликлари ва дехқончилик ўхшамаганлиги билан курашдилар, балки айрим қонунларни менсимайдиганларнинг харакатлари оқибатларидан хам кучли заарбалар қабул қилишларига тўғри келди.

Бугун асосий қонун- конституция ва хосил байрами куни бир кунга тўғри келибди, шунинг учун ният ва дуо қилайлик:
Барча қийинчиликларга қўшилиб қонунбузарлар хам шу йилда қолиб кетсин,Аллох келаси йил шу кунларда чинакам байрам қилишни барчамиз насиб қилсин!

Гурух:
👉@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

14k 2 103 9 165

⚡️Шокир Шарипов:

2023 йилнинг қиши эди. ССП йиғилишида қатнашдим. Мавзу - чорвачилик. Бир йигит Водийда туриб, ZOOMдан катта эканда мурожаат қилди, чорвачилик соҳасининг абгор аҳволи ҳақида гапирди ва...

абгор аҳвол сабабчиси деб Ветеринария қўмитасини айтди...

Мен уни Kun.uz студиясига чақириб, суҳбат уюштирдим. У вазиятни батафсил айтиб берди, вазият ниҳоятда даҳшатли эканини кўрсатиб берди.

Кейин нима бўлганини айтайми?

Унга қаттиқ босимлар бўлди. Узр сўратмоқчи бўлишди ҳатто. Сўрамади. Жим бўлмаса қамалиши мумкинлиги айтилди. Хуллас, овозини ўчиришди. Унинг айтганларини эса ҳеч ким текширмади. Чунки, кейин билишимча, Ветеранирия қўмитасининг каттаси ТЕГИНИЛМАЙДИГАН одам экан, қуда-андами кимдир экан.

Мен бу вазият яхшиликка оббормаслигини билиб турардим, аммо қўлимдан нима ҳам келар эди? Кўрсатув қилиш қўлимдан келар эди - қилдим. Фейсбукда бонг уриш қўлимдан келарди - урдим. Бошқасига қодир эмасман. Бошқа мавзуларга чалғидим, дардни ичимга ютиб.

Ана энди ўша хавотирлар моддийлашаяпти...

Муаммони гапирганнинг овозини ўчиришни ўзига вожиб биладиган "тизим" бор экан, сувости миналари портлаши хавфи доимий бошимиз устида тураверади, бу аниқ!!!

👉@RespublikaFermerlari

12.2k 3 31 18 141

Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“20 миллионлик касал новвосни қассоб 500 мингга сотиб олди”: Риштонда қорамоллар касалликдан нобуд бўляпти

Фарғона вилоятининг Риштон туманида қорамоллар тери тошмаси касаллигидан қирилиб кетяпти. Аҳоли мол гўшти сотиб олишга қўрқиб қолган. Қўшни туман қассоблари хаста молларни арзон-гаровга сотиб олиб кетяпти. “Касалланган мол гўштлари қассобхона, колбаса цехи ва ошхоналарга чиқиб кетган бўлиши ҳам мумкин, тирикчилиги чорвадан бўлган аҳоли саросимага тушиб қолди”, дейди чорвасини даволатаётган фуқаролардан бири.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Репост из: bakiroo
Нони туя қилинган фермерларнинг туя қилинган нониям берилмаяпти

Фьючерс шартномасига асосан етиштирувчилардан қабул қилинган пахта хом ашёси учун тўловларнинг 80 фоизи пахта хом ашёси қабул қилиб олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми молия йилининг 31 декабрь кунига қадар амалга оширилиши белгиланган.

Фьючерс битимларидаги нархни мажбурий босим билан 6 800 сўмга туширганлар қани? Пулингни 3 кунда оласан, деб фермерларни алдаган кластерларнинг де-юре жиноий шериклари ҳокимтўралар, жавоб деб оғиз йиртган шотиртўралар қани?

Бугун 4 декабрь.

Ўзбекистон бўйлаб минглаб фермерлар топширган пахтаси учун 80 фоиз тўловни ололгани йўқ. Кредитлар учун оширилган фоизлар, пенялар ҳисоблаш бошланган. Фермерларнинг тракторлари, автомобиллари, бошқа мол-мулклари тақиқ ва ҳисобга тушмоқда.

Фермер ўзининг ҳақини ундириш учун кластерни судга берса, ютса, ижро йўқ. Лекин фермернинг ҳақи бўла туриб, фермер мажбурияти бўлса, “шессекундда” ижро бор.

Барака топгурлар, фермернинг ҳақини туя қилдинглар, ўша туя қилинган ҳақини беринглар ҳеч қурса. Муттаҳам кластерларга келганда, 3 соатда қарор тердириб имзога киритганлар, фермерниям бир эслаб қўйинглар.

Келаси йил бор ҳали, пахтани қамчи ва ойболта билан ҳам экмайди фермерлар бу кетишда.

8k 0 35 6 139

⚡️Э! Субсидиягаям дедида....

Пахтачилик кооперативчи фермерлари пахтасини қайта ишлашга олиб кетмоқдалар.

👉@RespublikaFermerlari

13.6k 2 78 31 136

ФЕРМЕРГА МАДАД:
Ер ижара шартномалари норматив ҳужжатларга мослаштирилган шаклда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши керак.

Кўпчиликнинг хабари бор 10.10.2024 йилдаги ЎРҚ 973-сонли қонун билан ер кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур қўшимчалардан бири ер кодексининг 36-моддасига киритилган ўзгартириш бўлиб, унга кўра қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлганда ерга бўлган ҳуқуқни бекор бўлиши қоидаси олиб ташланди.

Яъни энди ер ижарачилари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлганлик асоси билан маҳаллий ҳокимликлар ер ижара шартномасини бекор қилиш талаби билан судга мурожаат қила олмайди. Бироқ масаланинг бошқа томони ҳам бор.

Яъни ер ижара шартномаларига ўзгартириш киритилмай қолмоқда. Деярли барча фермер хўжаликлари билан тузилган ер ижара шартномаларида қуйидаги банд : "ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари экилганда, самарасиз фойдаланилганда, яъни ижарага олувчининг айби билан мунтазам равишда (уч йил мобайнида) нормативдаги кадастр баҳосидан кам миқдорда ҳосил олинганда ер участкасини ижарага бериш шартномаси бекор қилинади" Мазкур шартномада келтирилган талаб маҳаллий ҳокимларга ер ижара шартномасини бекор қилиш талаби билан судга мурожаат қилиш имконини бериши мумкин.

Шу сабабли ер ижарачилар билан ижара шартномаларига норматив ҳужжатдан келиб чиқиб ўзгартиришлар киритилиши керак. Ва бу ер ижарачиларнинг талаби сиз бўлмайди.

ФКнинг 385-моддасига асосан Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади,

Нима қилиш керак, ЎРҚ 973-сонли қонундан келиб чиқиб маҳаллий ҳокимликларга ер ижара шартномасига ўзгартириш киритиш талабини юбориш керак. Шу орқали шартномага ўзгартириш киритиш мумкин. Бу ҳолатда Адлия вазирлиги, Бизнес омбудсман ҳам жонбозлик кўрсатса, жараён тезлашган, ер ижарачиларининг ҳуқуқларининг кафолати янада мустаҳкамланган бўларди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @RespublikaFermerlari

Показано 20 последних публикаций.