РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН “РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА”ги ҚОНУНГА ЗИД ҲОЛАТЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Рақобат қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, рекламанинг айланиши соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларини назорат қилувчи ваколатли давлат органи ҳисобланди. Қўмита томонидан ўтган 2024 йилда бу борада тизимли ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
Рақобат қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, рекламанинг айланиши соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларини назорат қилувчи ваколатли давлат органи ҳисобланди. Қўмита томонидан ўтган 2024 йилда бу борада тизимли ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.
Навоий вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 1 147 та турли ўлчам ва кўринишдаги реклама воситалари қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.
Хусусан, 10 та корхонанинг – “NAVBAHOR CHICKEN FOOD”, “CHASHMI-NUR NAVOIY”, “NAVOIY PROFESSIONAL PLYUS”, “BIZNES FUNDAMENT”, “NAVOIY COMFORT YELITE SERVICE”, “NAVOIY KOMFORT QURILISH SERVIS”, “NAVOIY-FERUZ-FAYZ”, “AZAMAT OIL PLUS” ва “DINOR OIL” МЧЖлар ҳамда “NAVOIY GOLD CHICKEN” ОК томонидан рекламага берилган талаблар бузилган.
Бошқарма махсус комиссияси мазкур субъектларга нисбатан иш қўзғатиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва уларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Тошкент вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 1 014 та турли ўлчам ва кўринишдаги реклама воситалари ўрганиб чиқилди. Мазкур ўрганишларда 905 та турли ўлчам ва кўринишдаги реклама воситалари қонун талабларига мослаштирилди.
Шунингдек, вилоятдаги 4 та хўжалик юритувчи субъектларга «ORANGE MEDIA», «X FITNES», «NORTROM TRADE», «IZZA CITY PLAZA» МЧЖларнинг реклама қонунчилиги талабларини бузганлиги маълум бўлди ва белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Фарғона вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан Фарғона шаҳрида жойлашган “G POWER” МЧЖга тегишли бўлган “GARANT” кредит дўкони, «DRINK FER»МЧЖга тегишли бўлган «THE KITCHEN» ресторани, Марғилон шаҳрида жойлашган «MARG‘ILON ISHONCH» ОКга қарашли бўлган «Ishonch» гилам ювиш корхонаси ҳамда Қўқон шаҳрида жойлашган «OBRU-777 SALTS» МЧЖлар томонидан реклама қонунчилиги талаблари бузилганлиги аниқланди.
Шунга кўра, “G POWER” МЧЖ, «OBRU—777 SALTS» МЧЖ, «MARG‘ILON ISHONCH» ОКга нисбатан қонун талаблари бузилганлиги ҳолатлари юзасидан «DRINK FER» МЧЖга нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X