РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН “РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА”ги ҚОНУНГА ЗИД ҲОЛАТЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Рақобат қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, рекламанинг айланиши соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларини назорат қилувчи ваколатли давлат органи ҳисобланди. Қўмита томонидан ўтган 2024 йилда бу борада тизимли ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
Рақобат қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, рекламанинг айланиши соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларини назорат қилувчи ваколатли давлат органи ҳисобланди. Қўмита томонидан ўтган 2024 йилда бу борада тизимли ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.
Хоразм вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 3587 та ташқи реклама воситалари ўрганиб чиқилганда, улардан 1899 таси нотўғри жойлаштирилган, давлат тилида берилмаган ҳамда имловий хатолар билан ёзилгани маълум бўлди ва рекламалардаги камчиликлар жойида бартараф этилди.
Жумладан, 5 та ташкилотга нисбатан яъни “HVARA”, “URGANCH MAFTUN AVIA TREVEL” Х/К “XORAZM ЕLITE TOUR”, “MUSTAFA LYUKS TRAVEL” ва “FLY KHIVA TRAVEL GROUP” МЧЖларга реклама қонунчилиги талабларини бузганлик ҳолатлари бўйича ишлар қўзғатилиб, тадбиркорлик субъектларига уларни бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Қашқадарё вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 4 028 та ташқи реклама ва ташқи тарғибот воситалари ўрганиб чиқилди.Ўрганишларда 13 та корхоnа ("HAMKORLIK - YeLEGANT","TERMINAL LOGISTIC", "GLOBAL INNOVATION TRADE", "OQS’HOM PLAZA HOTEL", "KOSON AGRO TRADING" ва "MITTI FARM MED SERVIS" МЧЖлар, "HUMO SAVDO SERVIS" ХК, ЯTT AVLOQULOV SARVAR SULTONOVICH, "ERKIN S’HAYQULOV" ОК, YATT BULAKOV MARUF SIDDIKOVICH, ЯТТ XAITOV RAVS’HAN MUMINOVICH, "ADA-YeLECTRONICS" ХК ҳамда "LAZZAT" ХК) томонидан реклама қонунчилиги талаблари бузилгани маълум бўлди.
Бошқарма махсус комиссияси мазкур ташкилотларга иш қўзғатиб, 9 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатлариnи бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берган.
Тошкент шаҳар мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 3450 та ташқи реклама ва ташқи тарғибот воситалари ўрганилди. Натижада 1489 та камчиликлар аниқланиб, 295 та расмий огоҳлантириш хатлари берилган ва қолган 520 та қонунбузилиш ҳолатлар профилактик ҳуқуқий тушунтириш ҳамда тавсиялар орқали бартараф этилган.
Жумладан, қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган 15 та хўжалик юритувчи субъект “RAHMAT TRAVEL GROUP” МЧЖ, “COMFORT TRAVEL AND ZIYARAH” МЧЖ, “CAMEL TRAVEL”, “PAKSTAMPA”, “VERY NICE RETAIL”, “RITS UNIQUE INC”, “BUYUK YECO SAVDO”, “LEGION CO”, “ENERGOMAX”, “INTER FOOD PLUS”, “HAMKOR REKLAMA SERVIS” ва “AGATA ТУР” МЧЖлар ҳамда ЯТТ “ALLAXVERDIYEV MAMADRIZA YAKUBOVICH”, “FARRUX-ABUBAKR BIZNES” XK ва “KAMILOV AZIZBEK IXTIYOR o‘g‘li"га нисбатан иш қўзғатилиб, бошқарма махсус комиссияси томонидан қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Андижон вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан “Умра” тадбирига оид туризм хизматларини реклама қилиниши қонунийлиги юзасидан ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилди. Натижада 11 та хўжалик юритувчи субъектлар «IHLOS TRAVEL 1», «SALAAM», «SAPFIR BUSTONI»,»ELDE ELEKTRONIK», «Bog’ishamol Gavhari», «Andijon tibbiy diagnostika»,»Real intelect Effect», «Zamon silver»,»ZAYTUN TRAVEL», «SULTON TRAVEL» ва «AR RIZO» МЧЖлар қонун талабларига зид бўлган ҳолатда реклама берганлиги аниқланган. Бошқарма махсус комиссияси томонидан иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, 3 та хўжалик юритувчи субъектларни туманлараро иқтисодий судига даъво аризалари киритилган, бугунги кунда суд ишлари давом этмоқда.
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X