ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА АСОССИЗ ҲИСОБЛАНГАН 18 млрд СЎМДАН ОРТИҚ МАБЛАҒЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА БЕРИЛДИ
🍔 Рақобат қўмитаси томонидан маиший чиқинди ташиш хизмати бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда.
🖥 Қўмитанинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан вилоятда фаолият олиб борувчи “NAMANGAN MUSAFFO IQLIM” МЧЖ ва “TOZA HUDUD” ДУКларнинг 2024 йилнинг I-ярим йиллигида маиший чиқинди ташиш хизматларини кўрсатиш соҳасида қонун талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.
⏳ Олиб борилган ўрганишларда, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан вилоятнинг 10 та ҳудудида жойлашган МФЙдаги 1,1 млндан ортиқ истеъмолчиларга 18 млрд сўмдан ортиқ кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ ҳисобланганлиги ҳолатлари аниқланди.
✅ Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан хизмат кўрсатувчи ташкилотларга (“NAMANGAN MUSAFFO IQLIM” МЧЖ ва “TOZA HUDUD” ДУК) нисбатан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19 ва 21-моддалари талаблари бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда ишлар қўзғатилиб, ортиқча ҳисобланган 18 млрд сўмдан ортиқ маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X