ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПМОҚДА
Рақобат қўмитаси томонидан савдо, коммунал, банк ва тиббий хизматлар бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда.
✈️ Батафсил
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
Рақобат қўмитаси томонидан савдо, коммунал, банк ва тиббий хизматлар бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро М.М.нинг келиб тушган мурожаатида газ таьминотидан асоссиз равишда 11 млн 200 минг сўмдан ортиқ миқдордаги қарздорлик ҳисобланганлиги маълум қилинган.
Мурожаат юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижасида “Гулистоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими томонидан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-21-моддалари талабларига зид равишда далолатнома расмийлаштирилганлиги ва истеъмолчининг ҳақиқатда мавжуд қарздорлиги эса 2 млн 700 сўмга яқин эканлиги аниқланди.
Газ таъминоти бўлимига берилган сўров хатга жавобан истеъмолчига нисбатан ҳисобланган 9 млн сўмга яқин миқдордаги қарздорлик корхона томонидан қайта ҳисоб-китоб қилиб берилгани маълум қилинди.
Бухоро вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма “Asaka bank” АТБ томонидан асоссиз равишда жарима юкланганлигидан норозилигини билдирган фуқаронинг мурожаатини ўрганиб чиқди.
Ўрганишларда икки ўртада шартнома асосида автокредит расмийлаштирилганлиги ва автомашинанинг техник паспорти белгиланган муддатда банкка тақдим этилишига қарамай банк ходимлари томонидан асоссиз равишда жарима юкланганлиги аниқланди.
Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида мурожаатчига “Asaka bank” АТБ томонидан нотўғри ечилган 5 млн 200 минг сўмдан ортиқ пул маблағи фуқарога қайтариб берилиши таъминланди.
Хоразм вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи Б.Б.нинг 11 млн 500 минг сўмга “Techno uy” дўконидан харид қилган Samsung телевизори кафолат муддатида носоз ҳолатга келиб қолганидан норозилигини билдирган мурожаати қолдирилган.
Ўрганишлар жараёнида телевизорнинг ишлаб чиқаришдаги нуқсони борлиги ва уни таъмирлашнинг имкони йўқлиги ҳақида сервис томонидан хулоса берилгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан тадбиркорлик субъектига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонундан тушунтириш берилиши натижасида фуқаронинг хоҳишига кўра, нуқсонли телевизор янгисига алмаштириб берилиши таъминланди.
✈️ Батафсил
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X