РЕСПУБЛИКАНИНГ ҲУДУДЛАР КЕСИМИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҚОНУНИЙ ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА
🇺🇿 Рақобат қўмитаси республикамизнинг барча ҳудудларида истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида доимий равишда кенг кўламли ва тизимли ишлар олиб бормоқда.
Жумладан,
🌫 Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан хизмат кўрсатувчи ташкилотларга нисбатан қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
✈️ Батафсил
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
🇺🇿 Рақобат қўмитаси республикамизнинг барча ҳудудларида истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида доимий равишда кенг кўламли ва тизимли ишлар олиб бормоқда.
Жумладан,
Хоразм вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага, Хоразм вилояти Хива туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ж.Атаниязовнинг телевидение орқали реклама қилинган IMAAN shifo саломатлик марказининг БАД маҳсулотини харид қилганлиги аммо маҳсулот истеъмолида фуқарога ножўя таъсир қилганлиги сабабли маҳсулот пулларини қайтариб берилишини сўраб тадбиркорга бир неча бор мурожаат қилганлигига қарамасдан, тадбиркор томонидан амалий ёрдам берилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўрганишлар жараёнида, фуқаро 1-гуруҳ ногирони эканлиги аммо маҳсулот истеъмолида фуқарога ҳеч қандай фойда бермаётганлиги тасдиғини топди. Ҳолат юзасидан IMAAN shifo саломатлик маркази томонидан фуқарога 1 700 000 сўм пул маблағи қайтариб берилиши таъминланиб, истеъмолчининг қонун билан белгилаб берилган ҳуқуқлари ҳимоя қилинди.
Тошкент вилояти мисолида
Тошкент туманида яшовчи фуқаро “IT Innovatsion technology scholl” OКдан ошхона мебели учун буюртма қилиб, буюртма учун олдиндан тўловни амалга оширганлиги аммо, корхона томонидан бошқа русумдаги, сифатсиз ва яроқсиз ошхона мебели етказиб берилган. Ҳолат юзасидан корхонанинг ходимига норозилик билдирганида, 4 кун муддатда тўғрилаб олиб келиб берамиз деб мебелларни олиб кетгандан сўнг, унга ўзгартишлар киритиш учун қўшимча 500 АҚШ доллар талаб қилаётганлигидан норозилик билдириб, маҳсулотни қайтариб, тўланган пулларини қайтарилишида амалий ёрдам сўраб Ҳудудий бошқарма мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борган ўрганишлари натижасида, “IT Innovatsion technology scholl” OК томонидан мурожаатда келтирилган камчиликлар барчаси бартараф этилиб, фуқаронинг ошхона мебели учун тўлаган 8 700 000 сўм пул маблағи қайтариб берилиши таъминланди.
Жиззах вилояти мисолида
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида истиқомат қилувчи фуқаро Қ.Ф. Жиззах шахридаги “Зебо” савдо марказидан сотиб олган кир ювиш мошинаси бузилиб қолгани учун сервис марказига мурожаат қилиб, лекин сервис маркази ходимлари томонидан носозлик бартараф этилмаганлигидан норози бўлиб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилган.