ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ҲИСОБЛАНГАН 200 млн СЎМДАН ОРТИҚ ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА БЕРИЛДИ
🌫 Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси жорий йилнинг январь ойида ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллари натижасида вилоятда фаолият юритувчи табиий монополия субъекти ҳисобланган “ELKIMYO-SUVTA`MINOT” МЧЖ томонидан ичимлик суви етказиб бериш ва канализация хизматлари учун истеъмолчилардан 200 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари олганлик ҳолатлари аниқланди.
💠 Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 722-сонли қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ, Нархларни тартибга солувчи органнинг нархни (тарифни) декларaция қилиш (тасдиқлаш) тўғрисидаги қарори табиий монополия субъекти томонидан улар кучга киришидан ўн беш кун олдин оммавий ахборот воситаларида ҳамда ўз расмий веб-сайтларида эълон қилиши шартлиги белгилаб қўйилган.
🌫 Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 722-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиш аломатлари билан “ELKIMYO-SUVTA`MINOT” МЧЖга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарималар қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.
➡️ Шунингдек, истеъмолчиларга ортиқча ҳисобланган 200 млн сўмдан ортиқ маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X