КОМИЛЛИКНИНГ ҚИРҚ ҚОИДАСИ
◾️ Аввал қалбингизни, сўнг ташқингизни гўзал қилинг. Қалбингизни зикр билан, ташингизни ибодат ва гўзал ахлоқ билан зийнатланг.
◾️ Дўстларингизга ва эҳтиёжмандларга тамасиз, миннатсиз ёрдам қилинг.
◾️ Ёмонликка яхшилик билан жавоб қилинг. Бермаганга беринг, келмаганга боринг.
◾️ Хатоларни яширинг; ўз хатоларингиз билан шу қадар машғул бўлингки, бошқаларнинг айбу хатосини муҳокама қилишга вақтингиз қолмасин.
◾️ Даъват қилинмасангиз-да, қариндошларингизни зиёрат қилинг. Зарар берманг, зарар кўрманг. Таклиф ва такаллуфдан узоқ туринг.
◾️ Аллоҳнинг неъматларига шукр қилинг, тортиқни айбситманг.
◾️ Одамларга қўшилинг, дўст бўлинг, лекин тўғри йўлдан оғиштирадиган, хатоларга бошлайдиганлар билан эмас.
◾️ Бировга насиҳат қилсангиз, фақат ўзига қилинг. Ким бўлишидан қатъи назар, насиҳат, ўгит ва танқидларни тавозею мамнуният билан қабул қилинг.
◾️ Сахий бўлинг. Ҳатто муҳтожликда ҳам кўзи тўқ, қаноатли бўлинг.
◾️ Дўстларингизни қадрланг, вафодор бўлинг. «Кўйлакнинг янгиси, дўстнинг эскиси яхши».
◾️ Самимият ва завқ билан инсонларга егулик тортиқ қилинг, ҳадялар улашинг.
◾️ Яхшиликда ва дастурхон ёзганда энг яқин дўстингиз ҳамда бегонага бир хил муносабатда бўлинг.
◾️ Дўстларингиз сизнинг нарсаларингиздан ўзиникидек фойдаланишига имкон беринг.
◾️ Мусофир ва фақирларни яхши кўринг. Уларга яхши муносабатда булинг. Факирни камситманг, бойларга қуллик қилманг.
◾️ Очиқ кўнгил, очиқ қўл бўлинг. Ҳар бир амалингизни холис Аллоҳ учун бажаринг.
«Иймон ва ҳузун» китобидан.
✅ https://t.me/Qorirovotuz