Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Қориравот жомеъ масжиди
Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилсин!
Диний саволлар булса 78-150-33-44 тел. қилинг

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#ТАФАККУР

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
- “Эй Расулуллоҳ, Аллоҳга дуо қилинг, менинг дуоларим ижобат бўлсин” - дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Эй Анас касбингни пок қил, дуоларинг ижобат бўлади. Киши оғзига бир луқмани харом солади, натижада дуоси “40” кун қабул бўлмайди” - дедилар.


https://t.me/Qorirovotuz


#Фойдали

Имом Шофеийга: “Ақл ҳақида бизга хабар беринг. Киши у билан туғиладими?” дейишди. У зот: “Йўқ, ундай эмас. Балки уни кишиларнинг мажлислари ва одамларнинг мунозарасидан юқтиради, ўзлаштиради” деди.


https://t.me/Qorirovotuz


КОМИЛЛИКНИНГ ҚИРҚ ҚОИДАСИ

◾️ Аввал қалбингизни, сўнг ташқингизни гўзал қилинг. Қалбингизни зикр билан, ташингизни ибодат ва гўзал ахлоқ билан зийнатланг.

◾️ Дўстларингизга ва эҳтиёжмандларга тамасиз, миннатсиз ёрдам қилинг.

◾️ Ёмонликка яхшилик билан жавоб қилинг. Бермаганга беринг, келмаганга боринг.

◾️ Хатоларни яширинг; ўз хатоларингиз билан шу қадар машғул бўлингки, бошқаларнинг айбу хатосини муҳокама қилишга вақтингиз қолмасин.

◾️ Даъват қилинмасангиз-да, қариндошларингизни зиёрат қилинг. Зарар берманг, зарар кўрманг. Таклиф ва такаллуфдан узоқ туринг.

◾️ Аллоҳнинг неъматларига шукр қилинг, тортиқни айбситманг.

◾️ Одамларга қўшилинг, дўст бўлинг, лекин тўғри йўлдан оғиштирадиган, хатоларга бошлайдиганлар билан эмас.

◾️ Бировга насиҳат қилсангиз, фақат ўзига қилинг. Ким бўлишидан қатъи назар, насиҳат, ўгит ва танқидларни тавозею мамнуният билан қабул қилинг.

◾️ Сахий бўлинг. Ҳатто муҳтожликда ҳам кўзи тўқ, қаноатли бўлинг.

◾️ Дўстларингизни қадрланг, вафодор бўлинг. «Кўйлакнинг янгиси, дўстнинг эскиси яхши».

◾️ Самимият ва завқ билан инсонларга егулик тортиқ қилинг, ҳадялар улашинг.

◾️ Яхшиликда ва дастурхон ёзганда энг яқин дўстингиз ҳамда бегонага бир хил муносабатда бўлинг.

◾️ Дўстларингиз сизнинг нарсаларингиздан ўзиникидек фойдаланишига имкон беринг.

◾️ Мусофир ва фақирларни яхши кўринг. Уларга яхши муносабатда булинг. Факирни камситманг, бойларга қуллик қилманг.

◾️ Очиқ кўнгил, очиқ қўл бўлинг. Ҳар бир амалингизни холис Аллоҳ учун бажаринг.

«Иймон ва ҳузун» китобидан.


https://t.me/Qorirovotuz


#Оят

«Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оғаинингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар!».

Ҳужурот сураси, 10-оят


https://t.me/Qorirovotuz


#ЭСЛАТМА

Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳу айтадилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўтирган эдик. Олия аҳлидан бир киши келиб савол берди:

– Эй Аллоҳнинг Расули! Бу диндаги энг қаттиқ ва энг нозик нарсанинг хабарини беринг.

– Энг нозиги (“Гувоҳлик бераман – Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Унинг бандаси ва элчисидир). Энг қаттиғи эса эй олиялик биродар, омонатдир! Чунки омонатдорлиги йўқ кишининг дини йўқдир! Унинг намози ҳам, рўзаси ҳам йўқдир! – дея жавоб бердилар Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам.


https://t.me/Qorirovotuz


Дўстлик олмос кабидир. Камёб, ноёб ва қимматбаҳо ! Аммо, сохтаси ҳам бўлади...


https://t.me/Qorirovotuz


Расулулоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга сирдош бўлган саҳоба ким?
Опрос
  •   Абу Бакр Сиддиқ розиялллоҳу анҳу
  •   Ҳузайфа розиялллоҳу анҳу
  •   Усмон ибн Аффон розиялллоҳу анҳу
  •   Энди билиб оламан
520 голосов


Бани Исроил қавми Биби Марям онамизни нимада айблади?
Опрос
  •   Диёнатсизликда
  •   Хиёнатда
  •   Ёлғончиликда
  •   Энди билиб оламан
483 голосов


Қайси сура тасбеҳ билан бошланиб хамд билан тугайди?
Опрос
  •   Мужодала сураси
  •   Жума сураси
  •   Исро сураси
  •   Энди билиб оламан
473 голосов


#Ҳадис 📖

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунигача Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур", - дедилар". Ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "(Ҳаж ва умранинг савоби) Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ", - дедилар.

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари" китобидан 📚


https://t.me/Qorirovotuz


#Бугун_намоз_вақти

Мелодий  2025 й.   30 Январь
Хижрий  1446 й.  30 Ражаб


Пайшанба


****
* ⏲ (сахарлик тугаши) * 06:20  *
* ⏲ (ифторлик вақти) * 17:56  *
****

🌘 Тонг - 06:25
🌞 Қуёш - 07:45


Намоз вақти (Каттақўрғон):


⭐️ Бомдод  -  07:00

⭐️ Пешин  -  13:00

⭐️ Аср  -  16:30

⭐️ Шом  -  18:00

⭐️ Хуфтон  -  19:30


"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир"
📖 (Нисо-103)


Дўстларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇
https://t.me/Qorirovotuz






🌛Тунингиз осуда ўтсин🌛

😀 Хайрли тун!



🌍 Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг👇


Telegram 👈


📹 Youtube 👈


📸 Instagram 👈


💬 Facebook 👈



https://t.me/Qorirovotuz


Сиз бугун Расулуллоҳ ﷺ га саловат айтдингизми?
Опрос
  •   Ха айтдим Алхамдулиллаҳ
  •   Йўқ энди айтаман Иншааллоҳ
43 голосов


Сиз бугун истиғфор айтдингизми?
Опрос
  •   Ха айтдим Алҳамдулиллаҳ
  •   Йўқ энди айтаман Иншааллоҳ
41 голосов


🗣 Саловат айтишни унутманг,  азизлар!

«Аллоҳумма солли ъала саййидина  Муҳаммад»


✅  https://t.me/Qorirovotuz


🗣 Истиғфор айтишни унутманг!!!

«Астағфируллоҳ ва атуубу илайҳ»


✅  https://t.me/Qorirovotuz


Соатинг тилладан бўлса ҳам, ўтаётган вақтингни тўхтатиб қололмайди.


https://t.me/Qorirovotuz


Расулуллоҳнинг дуолари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!”

(Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

🟢 Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика.


https://t.me/Qorirovotuz

Показано 20 последних публикаций.