АҚШ ҳукумати гўё бир нарсани қойиллатиб қўйгандек Ғазодаги оташкесимни эълон қилди. Президентликни топшираётган Жо Байден америкаликлар учун энг ёмон юртбоши бўлмади - пандемиядан кейин иқтисодни кўтарди, яшил иқтисод бобида ҳам кўп ишлар қилди. Лекин жаҳон учун у Исроил Ғазода 46 минг одамни ўлдираётганида Исроилни қуроллашда, халқаро ташкилотлар қирғин дея таърифлаган қотилликлар йўлида ҳар қандай руҳий ва молиявий ёрдамни аямасликда давом этган президент бўлиб тарихда қолади.
Украинадаги уруш бўйича ҳам қатъиятлилик кўрсата олмади - у Украина ғалаба қозонишини истаса-да, ўз вақтида унга зарур бўлган қуролларни бермади, ва охири кечикиб берди.
Энди давлат тепасига Трамп бошчилигидаги яққол олигархия, непотизм ва таниш-билишчилик қайтяпти. Жаҳон сиёсати учун ҳам бу ёмон сигнал - нодемократик давлатларда энди ўзларидаги коррупция учун яна баҳона топилади - “ана, Америка қиляпти-ю, бизни тинч қўйинглар”. Исроилда эса фаластинликлар қисмати Трамп қўли остида яхшиланиши катта гумон остида - у ўзининг ўнг-қанот миллатчи евангелист сайловчилари дастагига суянади, улар эса ҳеч қачон мустақил Фаластин давлати бўлишига рози бўлмаганлар, аксинча энди ҳатто Ғарбий соҳил аннексия қилинишига чақиришмоқда.
Ибрат Сафо