Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
48~қисм
Мақсад сари ҳамма ҳар хил қадам ташлайди.
- Ҳали ёшсан, ундан яхшисини учратасан! Ёшлик ўйларингда бу ҳали. Биласан бизда бунақа ёш эрга тегишмайди. Қонуний никоҳга ҳам ёшинг етмаган. Маҳалла аралашади...
- Тегмасам шарманда бўламан,- қўлим билан юзимни тўсиб, сўнгги чора бўлган гапимни айтдим.
Холамни тили айланмай қолганини, кўрмасам ҳам сезиб турибман.
- Нималар деяпсан?!
- У уйланиб кетса, мени эрга бера олмайсизлар... Кейин бемалол ёстиқ қилиб ўтираверади онам.
- Ўшанга беришимиз учун алдаяпсан а? Қаерда кўрибсанки...
- Телефоним борлигини ҳам билмадингизлар~ку,- дедим зардаб қайнаб,- агар... Агар шундай ўтираверсангиз шарманда бўлмаслик учун ўзимни ўлдириб қўя қоламан!
Эртачироқ шундай десам бўлар экан. Онамга холам нима деди билмадиму:
- Шунчалик эрсираб қолган бўлсанг, тегавер. Лекин кейин яшолмайман деб шимиғингни оқириб келмайсан! Турмуш севги ~муҳаббатдан иборат эмас. Шундай муштлари бўлади, муштлайвериб бошингни ёради. Келин бўлиш оппоқ либосда товланиб туриш эмас. Кўўингга ҳозир шулар кўриняпти сени....
Индамай эшитдим. Майли нима десалар ҳам. Асосийси кўндилар! Севгим ғолиб чиқди. Онам айтган нарсалар эса, ҳаммаси иккинчи даражали. Одам чин дилдан севса, ҳамма нарсага чидайди.
🌼🌼🌼
Миржон акамга хабар бериш учун қўшнимизникига ўтдим. Юлдуз опамни рақамини олиб қўнғироқ қилдим.
- Алё...
- Миржон ака яхшимисиз!
- Ёқут...
- Онамни кўндирдим. Совчиларингизни қўяверинг.
- Эндими.... Онам бошқа қиз топган эди. Ўзинг ҳам чўздингда?- минғирлаб деди у. Кўз олдим қоронғулашиб кетди.
- Мен қанча каалтак еб, гап эшитиб, ҳаимани кўндирдим... Сиз онангиз бошқа қиз топса индамадингизми?!- тўлиб кетган эканман, ўпкамни босолмай қолдим,- шунчалик беқадрманми сиз учун!
- Ёқут...
- Гапимни яхшилаб эшитинг. Агар совчи қўймасангиз ўзимни ўлдираман. Ундан олдин, мени алдаб кетгани учун шундай қилдим деб ёзиб кетаман!- телефонни ўчирдим. Юрагим ёниб кетди. Миржон акани қўрқишини билганим учун яна қилишини кутиб турдим. Бўлмаса, айтган ишимни қилгудек шахдим бор эди.