ҚАҚНУС. Мафтуна Абдуллаева ижоди.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Баъзи инсонлар ва туйғулар асло ўлмайдилар. Улар қалбимизда Қақнус мисол қайта яраладилар...
Реклама_хизмати
https://t.me/maftuna_abdullayeva
Канал админига мурожаат учун:
@qaqnus2024admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций




SIZNING ISMINGIZ QAYSI HARFDAN BOSHLANADI?

🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸


41-қисм.
- Моҳира телефон узилиб қолди деб ўйлаб, тинмай иккинчи линияга тушаётган Сардорга қўнғироқ қилди.
- Ким билан гаплашяпсан?
- Сенга нима.
- Унверситетда нималар бўлаётгани биласанми?
- Ҳа. Ҳозир Давлатбек Пўлатович билан гаплашдим.
- Ўзимам ўша деб ўйлагандим. У билан ўртангиздаги бўлиб ўтган гапларни эшитдим. Ундан узоқроқ юр.
- Нега экан?
- Бўлажат хотинимсан ахир.
- Ростанми? Мени хабарим йўқ экан бундан.
- Жидий айтяпман.
- Эртага гаплашамиз дедий~у,-Моҳира телефонни ўчириб қўйди.Ростан ҳам Сардор билан турмуш қурсам бу гап сўзлар тинчирди деб ўйлади. Лекин Гуличи. Яна ўзини овутди, ахир Гули ўзи кетиб қолибдику.  Яна ҳаёлига келган фикрдан бироз ўзини ўзи ёмон кўриб кетди. Яна ичида кимдир тинмай бахтли бўлишга сениям ҳаққинг бор дерди.Шу ўй~ҳаёллар билан уйига етиб келди. Уйга келиб хонасида турган катта қутуни кўрди.
- Ойи бу нима?
- Сенга ташлаб кетишди.
- Нима экан?
- Билмадим қизим очиб кўрмадим.
- Майли ҳозир қарайман.
- Мен дадангга қарай, қорни оч келгандир. Сен ҳам тезроқ бўл овқатланамиз.
- Ҳўп ойи ҳозир тушаман.- Моҳирани ҳаёлига биринчи бўлиб Сардор келди.
- Бу жинни яна нимани ўйлаб топди.- деб ўйлади. Ўтириб қутуни очди.Ичидан жажжигина қутуча чиқди. Қутучани ичида бежиримгина феруза кўзли узук чиқди. Ҳаёлига биринчи бўлиб Сардор келди. Телефонини олиб Сардорга қўнғироқ қилмоқчи бўлганди. Катта қутуда турган хатга кўзи тушди.
- Сардор жуда рамантик бўлиб кетибдик~у. ~ Қўлига хатни олди.


Чимилдиқда 😳

Чимилдиқни очиб куёв кириб келди.
-Сен билан гаплашиб олишим керак.
Келинчак куёвга ҳайрон қаради.
-Нимани?
-Мен сенга ўзим хоҳлаб уйланмаганман.
-Тушунолмадим.
Паризода лол эди, бола қалби билан ҳеч нарсани ҳис этмасди ҳам.
-Мени севган қизим бор. У билан уришиб қолгандик. Унга жахл қилиб сенга уйландим. Мен ундан бошқага қўл теккизмайман. Мени эр бўлади деб ҳомтама бўлма. Мен фақат севганимга етишишни хоҳлайман. У билан ярашдик. Энди сени...
https://t.me/Manoliso/25181

Давоми...
😳👇👇👇


40-қисм
- Менда нима ишингиз бор.
- Менга қара икки қулоғинг билан ҳам эшитиб ол, мени эрдан ажрашган жувонга уйлантирадиган укам йўқ.
- Сизам яхшилаб эшитиб олинг, мен агар дунёда укангиздан бошқа эркак зоти қирилиб кетсаям унга тегмайман.
- Нима дединг?
- Бошқа мени безовда қилманг. ~Моҳирани аламдан ичи ёниб кетти, бекат томонга борди. Биринчи тўхтаган афтобусга ўтирди. Томоғига нимадир тиқилди, нафас ололмай қолди. Кўзига қуйилиб келган ёшни тўхтатломади. Кейинги бекатда тушиб қолди. Қаерга кетаётганини ҳам билмай тўғрига қараб кетди. Кўзидан оқаётган ёшларни артаркан, бошига шу кунларни солган Нодирни худо солди. Хиёбонга борди, одамлардан узоқроқ жойда тўйиб ~тўйиб йиғлади. Телефон келавергач телефонини ҳам овозсиз қилиб қўйди. Кечгача ўша ерда ўтирди. Соатни билиш учун телефонига қаради. Соат тўртдан ўтганди январ бўлгани учун кун қорайиб кела бошлаганди. Телефонига 50 марта телефон келди. Бектемир, Сардор, ҳатто Давлатбек ҳам телефон қилганди. Энг кўпи Сардор телефон қилганди. Моҳира бироз ўйлаб Давлатбекка телефон қилди.
- Ало Моҳира.
-Ассалому алайкум.
- Ваалайкум. Қаерга йўқолиб қолдингиз, ўқишга келмаганингизга сиздан хавотир олдим.
- Бироз муаммо чиқиб қолди.
- Бектемирни опасини айтаётган бўлсангиз буни ҳал қилдим.
- Сизни ёнизга ҳам бордими?
- Ҳа. Иккиси билан ҳам яхшилаб гаплашдим. Аммо опасига ҳеч нарсани тушунтиролмадим. Бектемирни ўқишини Самарқандга кўчиришаркан эртадан ўқишга келмайди деди.
- Яхши бўпти. Биттага бўлсаям муаммойим камаяркан.
- Сардорчи унда кўнглинггиз борми?
- Моҳира негадир ҳеч нима деёлмади. Давлатбек эса сукут аломати ризо деб тушундию, хайрлашмай телефонни ўчирди.


Sevgining yangi bosqichiga xush kelibsiz ❤️

❤️‍🔥 Mingdan ortiq tekin sevgi texnikalari bilan hayotingizni o'zgartiring!

💌 Sizga eng qaynoq sevgi xatlari, smslar, intim hayot sirlarini 🫦 barchasi bitta kanalning o'zida jamlangan. Ishonmasangiz hoziroq kirib ko'ring afsuslanmaysiz!

💃 Qani qizlaa zerikarli hayotimizni yorqinlashtiramizmi? 👇


39-қисм
-Моҳира Сардорни қўлидан ушлаб олиб кетди.- Кошки сени қанақа ёқа тўғирлашингни билмасам экан.
- Рамеё яна заҳар~паҳар ичиб қўйма. ~Сардор Бектимирга қараб кўз қисиб ўтиб кетди.
- Ҳозир сени
- Тўхта дедим.
- Кўрмаяпсизми ўзини.
- Ўзларингча тортишмай Моҳирани кўнглига қарасаларинг бўларди. У буюммаски талашасизлар.
- Буёғини ўйламапман.
- Аввал Моҳира билан гаплаш сенда кўнгли бўлмаса тинч қўй.
- Тушундим.
                     🌹🌹🌹🌹
  - Эй Моҳира қўлимни қўйвор уяляпман ахир. -Ўқтувчи билан ёқалашишга уялмаган,мен қўлингни ушлаганимга уялиб қолдиларми.~ Моҳира Сардорни қўлини силтаб ташлади.
- Секинроқ оғриди.
- Ўргилдим сенга ўхшаган қахрамондан.Муаммойим камдек қилган ишингни қара ўзи менга сен билан гап бўлиш етмай турувди.
- Кимлар билан гап бўлгансан яна Рамеёдан ташқари.
- Сенга нима.
- Турмушга чиқ муаммоларинг ҳал бўлади.
-  Нодиргами?
- Йўқ, масалан менга.
- Тентак. ~ Моҳира ўгирилиб кетмоқчи бўлганди Сардор қўлидан ушлаб эпчиллик билан ўзига тортди.
- Қўйвор нима қиляпсан. ~ Сардор бир зум ҳисларини жиловлолмай қолиб Моҳирани ўпмоқчи бўлди. Моҳира бўш турган қўли билан Сардорга тарсаки тушурди.
- Айй ёмон тегди.
- Буям кам сенга бетайин.
- Менга нима бўпти, қанча қизлар ҳалиям ортимдан юради.
- Ундан кўра хотининг билан яраш.
- Мен ялиниб борайми ҳечамда.Ўзи кетди ўзи келсин.
- Ҳая сиз осмодаги ойку.Иложини топсанг битта узууун нарвон топгинда осмонга чиқиб ол ҳўпми.
- Кесатма.
  -Моҳира тез юриб ичкарига кириб кетти.
- Жин урсин севиб қолдимми?- Сардор ҳам Моҳирани ортидан дарсга кирди. Моҳира ҳалиҳам Сардорни қилиғидан ўзига келолмай қўллари титрарди. Дарс тугагач ҳаммадан олдин чиқиб кетиб қолди. Сардор ҳам, Бектемир ҳам, Давлатбек ҳам унга етолмади.Эртаси куни университет дарвозаси ёнида бир аёл уни чақирди.
- Моҳира
- Мени чақиряпсизми?
- Ҳа сен Моҳирасан шекилли?
- Ҳа мен.
- Мен Бектемирни опасиман.


🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

ВА НИХОЯТ ШУ КАНАЛНИ ТОПДИМ.
ҚИЗИҚАРЛИ ВА ХАЁТИЙ ХИКОЯ ВА ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ ШУ КАНАЛДА.
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ ВА ИБРАТ ОЛИНГ👇

https://t.me/ibrat_vaqt
https://t.me/ibrat_vaqt
https://t.me/ibrat_vaqt


Заковат

Эр аёлининг ғашига тегмоқчи бўлиб:
— Нима учун Аллоҳ таоло аёлларни гўзал қилиб яратган?! - дея сўради.
— Чунки сиз эркаклар уни севишинглар учун! -  жавоб берди аёли.
Эр яна қитмирлик қилиб:
— Нима учун Аллоҳ таоло аёлнинг ақлини ноқис қилиб яратган?! - деди.
Аёл эса пинагини бузмай:
— Чунки у сиз эркакларни севиши учун! - дея жавоб қайтарди.

drabllar каналидан олинди.


Репост из: Ashshams Academy
🌙 Ramazonda qalbingizni va ilmingizni nurlantiring! 🌙

Ramazon faqatgina ro‘za tutish emas, balki o‘z ustingizda ishlash, yangi bilimlar olish va ma’naviy yuksalish davri!

🔹 Siz ham arab tilini o‘rganishni orzu qilganmisiz?
🔹 Qiyin deb o‘ylaysizmi?

Endi eng zamonaviy va oson metodlar yordamida arab tilini biz bilan o‘rganing!

💡 Tasavvur qiling: Ramazon oxiriga borib, siz arabcha matnlarni o‘qiydigan va bemalol arab tilida yozishni bilasiz.

📖 Nimani kutyapsiz?
✅ Qiziqarli va jonli darslar
✅ Oddiy va samarali yondashuv
✅ Har kuni oz-ozdan, lekin katta natijalar!


Ramazonni ilm bilan ziynatlang! ✨ Hoziroq qo‘shiling va yangi safarni boshlang!

📩 Tafsilotlar uchun yozing!

📞
+998948262234
🌐
@aliqulovaL




Тоғаси Ситорани аёвсиз урар ва тинимсиз бақирарди:
- Севасанми, а? Севасанми? Мактабни битарар-битирмас севдингми? Нега индамайсан? Тунда учрашиб нима қилдинг?
Ситора тоғасининг калтагидан қочиб қутилмоқчи бўлиб, олдинга интилди. Чаққонлик қилган тоға унинг кўйлаги ёқасидан ушлашга улгурди. Қиз жон ҳолатда қочмоқчи бўлгани учун кўйлаги йиртилиб кетди ва Ситоранинг кўкси очилиб қолди. Шунда тоғаси...


"Ҳилқат" асарини пуллик вариантини сўраганлар учун маълумот
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hilqat_asari


Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
46~қисм
Ўсмирлик ёшида ҳамма нарсадан жўшқинлик изланади.

- Сен қиз қай гўрдан илаштирдинг уни,- онам совчилар кетгач менга ғазаб билан юзланди онам. Мен хурсанд бўлади деб ўйласам, у қаҳрланди,- қаердан танийсан?
- Байрамда кўрганди, ёқтириб қолибди.
- Қишлоқдан бўлса ҳам тушунардим, совчи қўяр даражада қаерда учрашдинг?!
- Қаерда учрашаман?! Репетиторга ҳам бормаётган бўлсам. Кеча дўконга чиққанимда пойлаб турган экан, совчи қўйишини айтди...
- Шунга ҳамма ёқни ялаб~юлқаб ётганмидинг? Эрга теккинг келиб қолдими?!
   Бўлди Онамни чакаги очилди. Юзимни ёпиб йиғлаганга солиб кириб кетдим. Иш чаппасидан кетди. Энди бирон нарса ўйлаб топишим керак.

🌼🌼🌼

    Совчилар янаги сафар келганда, онам узил~кесил йўқ жавобини айтди. Ҳатто биров билан маслаҳат ҳам қилмади. Яна ўзимни босдим. Миржон акамга бу гал таниш топиб холаларим, аммаларимни ишга солинг дедим. Бўлажак қайнонам ўткиргина аёл экан, ҳар қалай битта~иккитада қайтмади.
- Ҳали ёш,- деди онам нима гаплигини билгани келган холамга.
- Мен ҳам айтдим. Ҳали ёш энди мактабни битирди деб. Билмасам совчиларни нияти жуда жиддий.
- Жиддий бўладими ҳазил бўладими ҳали 9 ~синфни битириб ҳеч ким эрга тегмаган бизда. Ёш қиз керак бўлса шундоқ ёш берадиган жойларга борсин.
Олдиларида жим эшитиб ўтирибман. Демак, ўртамиздаги муносабатни айтмасам бўлмайди. Онам кўнмайди бўлмаса.
-Ўзи нима деяпти,- холам кўнглимдагини билгандек савол берди.
- Бу нима дейди. Ҳали бола~ку, ўзи.
   Холам бир нарса деб оғиз жуфтлаб айтмади. Менимча уларга севгимиз ҳақида айтилган. Аммо индамади. У гапирса мен ҳам тан оламан деб тургандим...
    Шу куни индамай кетган холам уч кун ўтиб яна келди. Бу гал шашти баланд.
- Бу совчиларингни бир ёқли қил. Мени эшигимга ётиб олди тушунтиринг деб.


Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
45~қисм
Баъзан бунчалар ҳаммаси зўр бўляпти деб ўйлаймиз. Аслида бу ўша пайтнинг вақтинчалик ҳиссиёти бўлади.

Вой, Худойимей, нима экан дебман.
- Сизга тегсам, ўқишни умуман кераги йўқ менга,- дедим юзимни четга буриб. Рости ҳамда, агар мактабни битиришим билан совчи келса, борми... Менсимаган синфдош қизларим ҳасаддан ёрилиб ўлади.
- Мени севасанми ўзи,- бир пайт ўзимни Миржон акамни қучоғида кўрдим.
- Ҳа,- дедим қучоғида эриб кетар эканман.
Бу қучоқни Аслиддин акамни қучоғидан фарқи кўп. Ҳар бир бўсасида меҳр мужассам эди...
- Нега репетиторга бормаяпсан,- деди онам. Даладан қайтганида ҳамма жойни чинни~чинор қилиб қўйганимга бир ажабланиб.
- Уйда тайёрланаман. Оз қолганда бордим. Иккиланяпман шунга. Киролмасам шунча пул кетади.
- Ақл қаердан битди,- елпинди онам,- ўзи сендан "дўхтир" чиқишига ҳам кўзим етмаяпти. Ундан кўра уй ишларини шунақа қилиб тўкис қилиб бажаришни ўрган.
   Бир тилим тойиб, совчи келишини айтиб юборай дедиму, яна ўзимни босдим. Мактабни битириб олай аввал, кейин айтаман. Унгача ҳамма ишни ўрганиб олишим керак. Қизиқ, муҳаббат инсонга ғайрат берар экан, авваллари онам бўлмаса, кечқурун овқат еган косамни тушликники билан битта қилиб ювардим. Ҳозир эса ўзидан~ўзи ишларни қилиб ташлайвераман.

🌼🌼🌼

Мактабдаги қизлар қайси коллежга боришини, қайси университетга топширишини айтса мени кулгим қистайди. Булар мени эрга тегаётганимни эшитса нима қилар экан. Ҳозирча фақат йигитим телефон олиб берганини билишади. Тилимни тиёлмай айтиб қўйдим. Ишқилиб онамга етиб бормаса бас. Шу имтиҳонлар ўтиши билан Миржон акамни совчилари келади... Ўйласам ҳам орзиқиб кетяпман. Онаси "бунча ўша қишлоққа серқатнов бўлиб қолдинг, тўйни тезлаштирмасак бўлмайди, шекилли" дебди. Шу гал келганида Миржон акам совчи келиш кунини ҳам айтиб кетди. Икки ҳафтадан кейин. Мен ҳам қўлимга анави бир тийинга қиммат шаҳодатномани оламан.

🌼🌼🌼

-Ким бору...
   Эрталабдан бери ўн марта супириб~сидирган эшик олдиларини яна бир қур кўздан кечириб тургандим совчилар келиб қолди. Онам уйда телевизор кўриб ўттрибди. Уларни алдаб уйда олиб ўтиргандим. Дарров кириб чақирдим. Ўзим эса қассобдан қарзга олиб келган гўштимдан қилган шўрвамдан хабар олгани кетдим.


Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
44~қисм
Ёлғон шундай нарсаки, унга одатландингизми, у сизни ҳақиқатингизга айланиб олади.

- Ооо аввал ҳам қилганмисан бунақа ишларни.
- Йўғей... Сиз учун ҳаммасига тайёр бўламан. Эплайман ҳам,- дедим атрофимга аста қараб қўйиб,- бўпти шуни айтмоқчи эдим. Телефонни эгаси инжиқ ҳозир сўраб келади.
- Майли соғ бўл.
- Сиз ҳам.
Номерни ўчириб, онамга телефон қилиб, арзимаган нарсани сўраб, уйга қайтдим. Бирдан олиб бераман деганига қувоним, ўзим ҳам суриштиришни дилимга тугиб қўйдим.
    Икки кунда топдим ҳам. Миржон акамни иши кўп, вақти бўладими йўқми деб, таваккал тайёрланаётган қизлардан сўрагандим. Биттаси сотар экан. Шу куниёқ Ёдгорадан телефонини олиб қайтишда Миржон акамга айтдим.
- Озроқ тушмасмикин... Ҳозир озроқ пулим кам эди-да.
- Борини беринг. Икки бўлиб берарсиз,- дедим, ўзимдан ҳам нарх қўйганимга афсусланиб.
- Майли... Фақат қаерда учрашамиз.
- Мени уйимга келинг. Ён қўшнимиз кўчиб кетган. Девори пастак. Ўша ердан ўтиб келсангиз бўлади.
- Майли. Бир~икки кунда бораман унда.
   Озроқ кайфиятим тушди. Мен бугун олиб келади деб ўйлагандим.

🌼🌼🌼

   Бугун дарсга бормадим. Мазам йўқ деб хонамга қамалиб олдим. Онамни ўзи уй ишларини қиляпти. Мен эса кеча қўлимга теккан телефонни ҳар бир функциясини кўриб чиқяпман. Миржон акам бир~икки кунда эмас, нақ бир ҳафтада пул топиб келди. Аммо ҳаммасини. Бўлмай берганимга дугонам ҳам хурсанд бўлиб, бир оз нархидан тушди. Устига ўзим қўйган пулим билан унга қўшиб, атир олдим.

🌼🌼🌼

Май бўлгани учун ҳаво бирам иссиқ. Ҳа демай мактаб имтиҳонлари кейин эса коллежники. Мени эса ҳаёлим тамоман бошқа ёқда. Кеча Миржон акам учрашувга келганда, битта ғалати гап айтди. Нима эмиш, мактабни тугатганимдан кейин совчи қўярмиш! Кузда эса тўй! Шунақа ҳаяжонланиб кетяпман чегараси йўқ.
- Алдамаяпсизми?- дедим кўзларим пирпираб.
- Йўғей. Ўзи қиз қидириб юрганди онам.
Сендан 12 ёш каттаман~ку миттивой. Шунга яна бир икки йил кутсам қариб қоламан~да. Фақат...
- Нима фақат,- дедим ичим шувиллаб. Наҳотки бирга бўлишимизга бирон тўсиқ бўлса.
- Менга тексанг мелколлежда ўқий олмайсан.
  


☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ
👇🏻👇🏻

https://t.me/+GQfZnQeRk5ozYjAy
https://t.me/+GQfZnQeRk5ozYjAy




🔥 ГЎШАНГАДАН ЭШИТИЛГАН ФАРЁД

Тонг саҳарда аёл кишининг фарёди бутун маҳалланинг тинчини бузиб юборди. Энг ёмони, бу овоз куни кеча тўй бўлиб ўтган ҳонадон томонидан келаётган эди.
Куёв чимилдиққа киргач, янгаларнинг норозилигига қарамай, уларга жавоб бериб юборди.Негадир йигитнинг кўзлари қизариб, юзи кўкариб кетган, бутун аъзои-бадани дағ-дағ қалтираётгандай эди.
-Ҳа, охири етишдим-а сизга, - деди куёвбола беўхшов тиржайиб, - тилло узук муборак бўлсин, жоним. Аммо дунёдаги энг бахтли келинчак бўласиз, бунга гарантия. Сизга ҳозир бир сирни очаман. Билганингиз маъқул, ахир энди менинг хотинимсиз. Лекин сиз қўрқманг...хўпми?...


Давоми


38-қисм
- Моҳиранидан узоқ юр.
- Сенга унга кимсан ўзи.
- Икковинг ҳам бас қил, мени ҳаётимни муҳокамаси сенларга қолгани йўқ. ~ Ташқарига чиқиб кетди.
- Юр четроқда гаплашиб олайлик.
- Майли,  юр.
- Менга қара Сардор мен Моҳира эри билан ажрашиб кетганини биламан.
- Жуда кўп нарсани биларкансанку.
- Мен Моҳирага уйланмоқчиман.
- Йўғэе. Ота~ онангдан сўраганмисан ўзи.
- Мен ҳаммани кўндираман.
- Менга қара эй Рамеё, ота ~ онанг рози бўлганда ҳам одамларни оғзини ёполмайсан.
- Мени одамларни гапи қизиқтирмайди.
  -Унда айтчи дўстларинг билан чойхона ўтирганингда биттаси бировдан қолган сарқитга уйландинг деса кўтара оласанми. Уйга келиб аламингни Моҳирадан олмай, дўстингни гапини ичингга ютоласанми?
  - Ўзингчи, ўзинг сен шундай қилоласанми?
- Мени йўриғим бошқа, мен хотиним билан ажрашганман. Менга ҳеч ким ортиқча гап қилолмайди. Мендан кўнглинг тўқ бўлсин.
- Унда мен ҳам уйланиб ажрашаманда кейин барибир Моҳирага уйланаман.
- Жинни экансанку, Моҳира меники сен уйланиб ажрашгунингча биз фарзандли ҳам бўламиз.
- Бу ерда нима бўляпти?
- Келинг Давлатбек Пўлатович. Ўзи битта сиз камлик қилаётгандиз. Сиз ҳам Моҳирага ошиқмисиз дейман.- Сардор ғазаб билан Давлатбекка қаради.
- Бу ер унверситет, шахсий муаммойингизни ташқарида ҳал қилинг.
- Моҳира, Моҳира. ~ Нурзода югуриб келди.
- Тинчликми бунча шошмасанг.
- Дуел бўляпти.
- Қанақа дуел?
- Сен учун Сардор, Бектемир ва Давлатбек Пўлатович ўртасида.
- Жин урсин ўзи шу етмай турганди. Улар қаерда?
- Спорт зални орқа тарафида.
~ Моҳира югуриб ўша тарафга кетди.
- Сардор сал ўзингни босиб ол.Сен ҳам Бектемир. Севги ўз йўлида буерда ҳал қилиб олинадиган масала эмас. Сардор Давлатбекка яқин келиб ёқасини ушлаб ўзига тортди.
- Сардор нима қиляпсан.
- Моҳира
- Бас қил.
- Мен ҳеч нима қилмаяпман. Шунчаки ёқалари қийшайиб қолган экан тўғирлаб қўйяпман.

Показано 20 последних публикаций.