Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
47~қисм
Оналар боласи тўққиз ой қорнида ўзини, бир умр елкасида ташвишини кўтариб юради.
- Сизга нима дейди?-жони чиқди онамни.
- Гаплашиб юрибди булар дейди.
- Нима?! Ҳой қиз ростми шу гап?
- Ҳа!- дедим. Кеча Миржон акам роса уришди. "Ҳал қилсанг қил. Бўлмаса бошқани кўрамиз. Биз кузда тўй қилишимиз керак. Онанг нозланиб ҳали розилик бергани йўқ" деди. Шу туриш кетаверса Миржон акамдан айрилиб қоламан.
- Ер ютсин сени! Қандай гаплашасан?!
- Телефон олиб берганлар. Шундан гаплашаман!
Онам важоҳат билан устимга бостириб келди.
- Ҳали сенми эр топадиган. Ҳозир ўлдираман сени. Шу ёшингдан эрсираган бўлсанг, гўрга тиқаман. Гўр тўйдиради сени!
Шу куни холам зўрға ажратиб олди мени.
- Барибир тегаман!- дедим гап шу билан тугамаганини билдириш учун,- мен Миржон акамсиз яшай олмайман!
- Ўчир овозингни. Ҳозир асабийлашиб онанг бир нарса бўлиб қолади.
- Қўйинг, опа қизим 16 ёшида эрсираб қолибди деган гапни эшитгандан кўра ўлиб қўя қолганим яхши.
Онамни қилиғидан фиғоним фалакка чиқди. Нуқул эрсираган деган гапни айтишларичи? Кўнгил, севги деган нарсалар уларни кўнглига меҳмон бўлмаган бўлса, мен ҳам битта аммамни бузоғига ўхшаганни кутиб ўтиришим керакми ўз бахтимни қўлдан бой бериб.
- Ҳозироқ, бер телефонингни!
Онам жонимни сўрагандек қалтираб кетдим.
- Ўлдирсангиз ҳам бермайман!...
🌼🌼🌼
Уйимизда бир ҳафтадан бери шу масала. Онам холамни қистови билан суриштирди. Мен инсофга келдилар десам қайтага баттар бўлди.
- Уч ўғил бир ҳовлида тураркан. Бунга ҳам борса бир хона, бир даҳлиз беради, тамом. Ғайрати бор одамлар бунақа турмайди. Ҳеч йўқ биттаси уй солиб чиқиб кетарди. Косаси оқармай ўтиб кетади!
Одамлар уй~жой, бойлик олдида бахтни бир чақага ҳам олишмайди~я.
Индамай ҳамма гапни эшитдим. Кейин Миржон акамга қачон совчи қўйишини ўзим ҳабар беришимни айтиб, сим картани олиб, телефонни онамга бердим. Бермагунимча қўймади. "Майли,- дедим,-ўз қизини бахтини кўролмаган она битта сиз бўлсангиз керак". Юзимга тарсаки келиб тушса ҳам айтдим шу гапни. Аммо қайтиш ниятим йўқ.
- Ҳали ёшсан,- деди холам муросага чақириб,- ҳеч йўқ учинчи курсга ўт.
- Унгача Миржон акам кутмайди. Улар шу йил тўй қилади.