Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
46~қисм
Ўсмирлик ёшида ҳамма нарсадан жўшқинлик изланади.
- Сен қиз қай гўрдан илаштирдинг уни,- онам совчилар кетгач менга ғазаб билан юзланди онам. Мен хурсанд бўлади деб ўйласам, у қаҳрланди,- қаердан танийсан?
- Байрамда кўрганди, ёқтириб қолибди.
- Қишлоқдан бўлса ҳам тушунардим, совчи қўяр даражада қаерда учрашдинг?!
- Қаерда учрашаман?! Репетиторга ҳам бормаётган бўлсам. Кеча дўконга чиққанимда пойлаб турган экан, совчи қўйишини айтди...
- Шунга ҳамма ёқни ялаб~юлқаб ётганмидинг? Эрга теккинг келиб қолдими?!
Бўлди Онамни чакаги очилди. Юзимни ёпиб йиғлаганга солиб кириб кетдим. Иш чаппасидан кетди. Энди бирон нарса ўйлаб топишим керак.
🌼🌼🌼
Совчилар янаги сафар келганда, онам узил~кесил йўқ жавобини айтди. Ҳатто биров билан маслаҳат ҳам қилмади. Яна ўзимни босдим. Миржон акамга бу гал таниш топиб холаларим, аммаларимни ишга солинг дедим. Бўлажак қайнонам ўткиргина аёл экан, ҳар қалай битта~иккитада қайтмади.
- Ҳали ёш,- деди онам нима гаплигини билгани келган холамга.
- Мен ҳам айтдим. Ҳали ёш энди мактабни битирди деб. Билмасам совчиларни нияти жуда жиддий.
- Жиддий бўладими ҳазил бўладими ҳали 9 ~синфни битириб ҳеч ким эрга тегмаган бизда. Ёш қиз керак бўлса шундоқ ёш берадиган жойларга борсин.
Олдиларида жим эшитиб ўтирибман. Демак, ўртамиздаги муносабатни айтмасам бўлмайди. Онам кўнмайди бўлмаса.
-Ўзи нима деяпти,- холам кўнглимдагини билгандек савол берди.
- Бу нима дейди. Ҳали бола~ку, ўзи.
Холам бир нарса деб оғиз жуфтлаб айтмади. Менимча уларга севгимиз ҳақида айтилган. Аммо индамади. У гапирса мен ҳам тан оламан деб тургандим...
Шу куни индамай кетган холам уч кун ўтиб яна келди. Бу гал шашти баланд.
- Бу совчиларингни бир ёқли қил. Мени эшигимга ётиб олди тушунтиринг деб.