#МАФТУНА_АБДУЛЛАЕВА.
#БУЛУТ_ОРТИДАГИ_ОЙ.
#2_ҚИСМ.
Мен эса ҳалол бизнесменман. Ҳалол ўйинни ёқтираман. Ғирром ўйин қилмайман. Агар бировга ўзим билмай зарар етказсам ёки ваъда қилинган ишни бажара олмасам, албатта товон тўлашга тайёр тураман.
-Сиз менга қанча берсангиз ҳам барбод бўлган ҳаётимни орқага қайтара олмайсиз.
-Оилавий аҳволингизни кўриб чиқдим. Онангиз, укангиз ва синглингиз билан амакингизни уйида турар экансиз. Уй қуришга қурбингиз етмайди. Онангиз касал, даволанишга эса пулингиз йўқ. Укамгиз ҳам яхши ўқиган, ҳатто аъло. Мединститутга топшириб киролмаган. Синглингизни ҳам зеҳри ҳавас қиладиган даражада экан. Ўзингизга келсак контракт туфайли қарзга ботиб кетгансиз. Сўнгги йилни контрагини эса тўлашга мутлақо қурбингиз етмайди.
-Бу билан нима демоқчисиз? Мени қанча муаммойим бўлмасин, бу анави маразни қаматиб юборишимга тўсиқ бўла олмайди.
-Келинг мен сизга ўз таклифларимни айтай, агар ёқмаса, ўзим набирамни етаклаб милиция эшигига олиб бораман.
Амин Мирзаевични гапидан Осуда ҳийла юмшади. "Хўш" дегандек қаради.
-Онангизни истаган жойдаги шифохонада даъволатасиз, укангиз ҳоҳлаган жойдаги ўқув марказига боради, сингилгиз ҳам. Ҳоҳласангиз қишлоқдаги уйингизни қуриб бераман. Ҳоҳласангиз шаҳар марказидан уй олиб бераман. Номингизга ҳисоб рақам очираман... Сизни эса шартномангизни ва қарзларингизни узиб бераман,- Амин Мирзаевич қизга яна синчиков қаради,- Ва Амир сизга уйланади.
-Нима?
-Биламан унаштирилиш арафасида экансиз. Аммо ... вақтни қайтариш қўлимдан келмайди. Фақат товон тўлай оламан. Амир қилган ишига жавоб беради. Асли ўзи ёмон йигит эмас, агар бир яхши қизга уйланса, онаси ёшлигида тарбиясида йўл қўйган бўшлиқни тўлдира олар деб ҳамон умид қиламан. Чунки қалбан яхши йигит. Фақат шу ичкилик уни адо қиляпти. Қилмаган ҳунарим қолмади. Ичмаса биноёдек ичмай кетади. Шифокорлар ҳам қарамлик йўқ деб айтган... Билмадим...
Амин Мирзаевич қизни олдида бошини эгди. Сўзлари самимийлигига Осуда шубҳа қилмади. Кўзлари ёшланди. Наҳотки ... ҳаёти шу қадар ўзга ўзанга бурилиб кетса.
-Ҳозир кетаверинг қизим. Аммо ўйлаб кўринг. Мана мени телефон рақамим,- Амин Мирзаевич ташриф қоғозини узатди.
Осуда титраётган қўллари билан қоғозни олди. Кейин секин ташқарига чиқди.
Осуда узоқ ўйламади. Бир томондан бошқа чораси йўқ эди. Иккинчи тарафдан чолни ҳийла қилиб вақтдан ютишга уринаётган бўлишидан қўрқди...
Бир ҳаёли фақат пулларни олиш ҳам бўлди... "Йўқ. Бу аҳмоқ ҳали мендан кўради. Мен уни шундоқ қўйиб юбормайман. Суймаган ошни ичиш қандай бўлишини бир кўриб қўйсин. Қаматиб юборишга кейин ҳам сабаб топавераман. Ҳозир шундай шилиб олайки, мени номусим қанчалар қиммат туришини ҳамма билиб олсин". Осуда Амин Мирзаевичга кеч соат 10 дан кейин қўнғироқ қилди. Салом аликдан кейин мақсадга ўтди.
- Тўй таклифини фақат бу мажародан қутилиш учун бермаётганингизни қандай биламан?
-Ишонинг қизим, шу ёшга кириб ҳали бировни олдида вазиятдан чиқиш учун ёлғон гапирган номард эмасман.
-Набирангизчи? У мени қандай қабул қилади? Тўйдан кейин мени хонадонингизда камситмасликларига ким кафолат беради.
-Мен. Мен тирик эканман ўша хонадонда ҳеч ким сизни ҳеч ким камситолмайди. Амир эса жуда яхши билади мени гапимни икки қилишни қандай бўлишни жуда яхши билади.
-...
-Розимисиз?
-Қани эди бошқа иложим бўлса?
-Унда эртагаёқ уйингизга совчилар боради. Барча ҳаражатларни ҳаммасини ўзимиз қоплаб берамиз.
Осуда телефонни ўчириб бошини деворга суяб сукутга чўмди. Ҳаёт ташвишларидан жуда чарчаганини ҳис этди.
🌺🌺🌺
Осудани Тошкентга турмушга чиқаётгани бутун қишлоқда дув-дув гап бўлди.
-Вой буни қаранга ўзи зўрға ўқиб юрганди. Контрактига ҳам пул тополмай. Қаердан шундай бой куёв топибди.
-Шуни айтинг. Қудалар юборган нарсаларни кўрдизми?
-Ўқишини ҳам Қаршидан Тошкентга кўчириб олиб кетибди.
-Ҳиммм.
-Ҳали фотиҳа тўйида шунча дабдаба. Тўй қандай бўлар экан.