#Кундузги_мутоала
Амирни барча хурмача қилиқларини онаси яширишга ҳаракат қилиб келар эди. Неча марта ўқишдан ҳайдалди.
Отаси таниш билишларини ишга солиб бир амаллаб битиртириб олди. Хўжакўрсинга ёнига ишга олиб юрарди. Амирни бетайин ошналари жуда кўп эди. Қанчасини буваси "думини туккан" бўлса ҳам, бу бойвачча аҳмоққа унақалар барибир йўлиқаверар эди. Амирнин пул билан отасидан ташқари онаси ҳам таъминлаб турар эди. Болалари учун хотинига шунча йилдан бери тоқат қилиб келаётган Ботир ака тез-тез Амир учун Диана опа билан тортишиб қолар эди.
-Намунча ҳамма Амирга ёпишиб олган. Ҳали қуйилиб ҳам қолар.
-Қачон ахир? 24 га чиқди. Яна қанча кутиш керак.
-Ўзим битта яхши қиз топиб уйлантириб қўяман. Ана ундан кейин келинни ўзи йўлга солиб олади.
-Шунча одам йўлга солмаган, келин йўлга соладими? Бировни боласини ҳам куйдирасан.
Дарҳақиқат Амир такасалтанг дўстлари билан фақат бирон фалокатни бошлаб юришарди. Амин Мирзаевичга етиб бормаслиги учун кейин бости-бости қилиш Ботир акага қолар эди. Ботир ака охирги пайтлар ўғлини бирон наркотик моддага ўрганиб қолмадимикин деб хавотирда эди. Шу сабабли хотинига уйлантириш ҳақидаги гапини эслатди.
-Ўзим зўр вариант топиб қўйибман,- деди Диана опа керилиб.
-Ким экан?
-Рахматли дугонам Жамилани қизи Латофат.
- Латофат... Ҳиммм. Дадам нима деркин. Ҳарқалай рисоладагидек оилада ўсмаган қиз.
-Вой нима қилибди?
-Отаси иккинчи хотини билан чет элдан бери келмаган. Қизи касалманд бувиси билан катта бўлган.
-Ҳеч ҳам хавотир олманг, мени кўз ўнгимда катта бўлган. Тўғри озроқ европача юрийди. Бу қайтага яхши ўғлимизга қолоқ қизлар ёқмайди.
-Ўғлингга ҳаёли қизлар ёқмайди.
-Ундай деманг. Латофат ҳам ҳаёси жойида, ҳам Амирни характерига жуда мос. Ўлгудек шаддод ўзини хафа қилдириб қўймади. Амирга шунақа қиз олиб бермасанг бундайроғи бир умр шимиғини оқизиб ўтади.
-Майли дадамга маслаҳат солайчи.
Ботир ака шу гапни эртасигаёқ отасига бу ҳақида айтди.
- Билмадим. Бу бола одам бўлмаси уйлантириб қўйсак... Билмадим.
Ботир ака хотини гапларини айтди.
-Қиз ҳақида айтганинг яхши-ю, аммо Амирга у билан бир умр айтишадиган эмас, оқила хотин бўладиган, солиҳ фарзандлар туғиб берадиган, уни яхши томонга ўзгартирадиган қиз керак.
-Диана қизни биламан деяпти. Ҳам замонавий, ҳам ҳаёли қиз деяпти.
-Майли мен ҳам бир суриштириб кўрайчи.
Дўстлари билан ошириб юбориб, уйига зўрға келиб дадасидан ўлгудек гап эшитган Амир, бир икки кун уйдан чиқмасликка қарор қилиб хонасида ухлаётгамда, онаси янгиликни айтгани келди.
-Ойи, мен ҳали уйланмайман.
-Жиннимисан? Сен тенгилар уйдагиларим пул топиб қачон айлантирар экан деса, сен аҳмоқ ноз қиласан?
-Мен ҳали эркин қуш бўлиб юрмоқчиман.
-Тўйдан кейин эр-хотин эркин қуш бўлиб учиб юраверасан. Ҳозир бобонгни кўзига ёмон кўриниб қолдинг. Бир оз уларни айтганини қилиб турмасанг бўлмайди.
-Йўқ.
Диана опа ўғлини хонасидан ғазаб билан чиқди. Чунки ўғлини сира кўндиролмади. Доим йўлига солиб оладиган ўғли бу гал оёқ тираб туриб олди.
-Барибир уйланасан,- деди аёл аччиқланиб чиқиб кетар экан.
Аммо Диана опа бу гапни ижобий томонга ҳал қилмаси бу гап, Амин Мирзаевични қулоғига етиб борди. У ичида "шошмай тур сен болага учишни кўрсатиб қўяман " деб дилига тугиб юрган пайт... қизи Насиба йиғлаб отасига телефон қилиб Амирни қилиб қўйган ишини айтди. Амин Мирзаевич Қаршига етиб келганида Амир қочиб кетган эди. У ҳар доимгидек катталар бу ишни ҳал қилишига ишонар эди.
Амин Мирзаевич қизни олдига киришидан олдин, қизидан бор гапни яна бошқатдан, бошидан эшитди. Қизни даъвосидан ҳам хабар топди. То етиб келгунча қиз ҳақида тўпланган маълумотларни кўриб чиқди. Кейин бир қанча вақт чуқур ўйга толиб турди-да, Осуда турган хона томонга йўл олди. Осуда қаршисидаги одамни кимлигини таҳмин қилди. Иккиси бир-бирига синчиков қараб қолишди.
- Менга нима таклиф бергани келдингиз,- деди Осуда титраб.
-Қизим, дарҳақиқат, мен бизнес одамиман. Мени оламимда ҳамма нарса сотилади, сотиб олинади.