Хуллас, сизни деярли ҳеч ким қўллаб-қувватламади, ишонч билдирмади. Ана шундай пайтда ичингиздаги “мен” нима деяпти? Қулоқ тутинг ва агар у сизнинг мақсад-режаларингизга хайрихоҳ эканлигини сезсангиз, йўлингизда давом этаверинг. Чунки интуиция онгостида йиғилиб ётган билим ва тажрибалардан озиқланади. Шу боис ҳам у алдамайди.
Омадли кишилар ички овозга ишонмоқ – ўзимизга ишонмоқдир, дея фикрлашади. Ва уларнинг айтишича, сиз қанчалар ўзингизга ишонсангиз, орзу-мақсадларга шу қадар яқинлаша борасиз!
Қачон фаол бўламиз?
Олиб борилаётган илмий тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, яхши кайфият иш маҳсулдорлигини оширишда бирламчи аҳамиятга эга. Дейлик, шифокор беморни қабул қилган маҳал яхши кайфиятда бўлса, у одатдагидан 20 фоиз тезроқ ташхис қўя билади. Хушкайфият сотувчиларнинг эса бошқа ҳамкасбларига нисбатан 50 фоиз кўпроқ савдоси юришар экан. Яъни инсон мияси у хушнуд бўлган чоғдагина шиддат билан ишлайди.
Албатта, бу билан омадли одамлар ҳеч қачон хафа бўлишмайди, тушкунликка берилишмайди, демоқчимасмиз. Айтмоқчи бўлганимиз, улар мақсад сари илдамлашдан тўхтамаслик учун ўзларини имкон қадар кўнгилсизликлардан асрашади. Шунинг учун ҳам муаммолар ҳақида ўйлашга берилмай, кўпроқ ёқимли хаёллар суришга интилган маъқул.
Бу ҳам бир эслатма-да...
Айтайлик, сиз ортиқча вазндан қутулмоқчисиз. Уйга чарчаб келдингиз ва шу пайтда ўзингизни-ўзингиз ишонтира бошлайсиз: “Парҳезни эртадан бошлайман, фитнес машғулотларини ҳам...”.
Шу тариқа кунлар қандай ўтиб кетганини ва сиз ортиқча вазндан ҳеч қутула олмаётганингизни ўйлаб сиқилаверасиз. Ваҳоланки, бир пайтлар озишга қарор қилган эдингиз...
Яна бир мисол. Кунларнинг бирида номдор бизнесменлардан бири 1 000 000 доллар қарзга ботиб қолибди. Унга қарздан халос бўлиш учун нима ёрдам берибди, денг? Айтишларича, тадбиркор компьютери мониторингининг бир четига ёпиштириб қўйгани – кредит картасидаги баланс нусхасига тез-тез кўзи тушиб турар ва шу туфайли вазиятдан чиқиш йўлларини астойдил ўйлар экан.
Аслида, аксарият мансабдор кишиларнинг офисдаги столи устида оилавий суратлар туриши ҳам бежиз эмас. Улар бу суратларга ҳар гал боққанларида ким ёки нима учун ишлаётганликлари ёдларига тушар экан.
Ўзни англаш – санъат
Омадли кишилар мақсад сари одимлаётганда хато ва ютуқларини майда-чуйдасигача кўриб, билиб, англаб, таҳлил қилиб боришади. Хўш, бунда уларга нима ёрдам бериши мумкин? Албатта, КУНДАЛИК ёки ЁН-ДАФТАР. Биласиз, ҳаётда бирор манзилни кўзлаган одам қўлида харита билан йўлга чиқса, адашмайди. Шу маънода ҳамроҳ дафтарингиз сизнинг мақсад сари элтувчи харитангиз эканлигини унутманг. Бугун нима қилдингиз? Эртага қандай юмушларни бажармоқчисиз? Нималарни ёддан чиқармаслик зарур? Кечаги ютуққа қандай эришдингиз? Хатоларингиз сабаби нима? Ана шу саволларга жавоб бўла оладиган қайдлар ўзингизни чуқурроқ англашга ундайди. Ишонинг, бу ҳаётда энг қийини – ўзимизни англаш!
Келажак меваси
“Танқидга дуч келмаслик учун ҳеч нима деманг, ҳеч нима қилманг ва албатта, ҳеч ким бўлинг!”. Буюк Аристотелнинг ушбу фалсафий фикри омадли кишиларнинг яна бир маёғи, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Тасаввур қилинг, сизни танқид қилишди, фикрингизга қарши эканликларини билдиришди. Хўш, бунинг нимаси ёмон?! Ахир, ўйлаб кўринг, сиз оқимга қарши сузган ягона одамсиз! Демак, фикрингиз ўзгача, услубингиз ўзгача! Ана шундай “таскин” танқидга учраганда энг яхши ёрдамчидир. Айниқса, нафратга тўла, нохолис фикр-муносабатни эшитганингиз ҳамон уни ёддан чиқаришингиз зарур. Ҳурматга лойиқ, адолатли кишиларнинг эса ўринли танқидларидан хулоса чиқара билиш керак. Ахир, танқид – келажак меваси!
Хулоса шуки...
Ер юзининг бирор жойида бир умрлик иш, абадий бахт ва омад ҳукм сурган мамлакат ёки шаҳар йўқ. Ҳаммамиз ҳам бу ҳаётда изланаётган, янгилик сари интилаётган тадқиқотчилармиз. Ўқинг, ўрганинг, билинг, англанг, ҳеч қачон ман-манликка берилманг ва интилишдан тўхтаманг! Зеро, дунёдаги барча омадли кишилар ана шу тамойилга риоя қилишган, қилишмоқда.
Муборак ОХУНОВА
таржимаси.
https://t.me/+8wYMaEtu7ZY3MzIy