Psixologiya 💙


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


Shaxsiy rivojlanishga yordam beruvchi kanal:
Savol, Reklama uchun👉
✅ Psixologik testlar
✅ Psixologik maslahatlar
✅ Psixologik faktlar
✅ Psixologik savol-javoblar

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


БУЛУТЛАРДАН БИРИНИ ТАНЛАНГ жавобини билиб олинг

🌨 1 булут
Бўлиб ўтиб кетган нарсага қайтишнинг фойдаси йўқ. Болалик даври сиз учун ўзига хос давр булиб уни унутолмайсиз. Ўйинлар ўйнаганингиз, баъзи пайтларда бола бўлганингизни эслаш сизга ёқади. У давр ҳозирги кучли, ўзига ишонган ҳолатингиздан фарқ қилади. Орқага қайтишни хоҳлайсиз, лекин кучли хозирги инсон бўлишингиз осон бўлмаган.

🌨 2 булут
Ўтмишни қўйиб юбориб, келажак бор эканлигига ишонишингиз керак. Ҳаётингизда ота-оналик ролини бажараётган инсонларга жуда боғлиқсиз, сиз уларнинг маслаҳатига қулоқ тутасиз ва доим улар билан бирга бўлишга ҳаракат қиласиз. Тўғрисини айтганда, доим ҳам улар айтгандай қилмайсиз, лекин уларни эшитишни ёқтирасиз. Дунёингиз барқарор, атрофингизда бўлаётган нарсалар ичида ўзингизни яхши ҳис қиласиз.

🌨 3 булут
Орзуларингиз ўрнини қўрқув эгаллашига йўл қўйманг.
Кўпинча ўзингизни бўлишингиз керак эмас жойдадек ҳис қиласиз, шунинг учун баъзан орзу қилмай қўясиз. Орзуларингизга ишонинг ва сизда йўқ нарсалардан нолиб хаётингизни захарламанг.

https://t.me/+8wYMaEtu7ZY3MzIy


Психологик тест: Қуйидаги расмда ифода этилган булут ва ёмғирдан бирини танланг ва сиз учун зарур бўлган маслаҳатни олинг.😊

1-га 👍🏻
2-га😍
3-га ❤️ реакциясини қолдиринг


Smart Business’dan tadbirkorlar uchun onlayn-kassa

Smart Business’dan onlayn-kassa bilan qahvaxonalar boshqaruvini soddalashtiring!

A-Pay P10 — uzluksiz faoliyat uchun ishonchli yechim:
✅ Barcha turdagi toʻlovlarni qabul qiladi: Humo, Visa, Uzcard (yagona QR orqali), Rossiya kartalari
✅ QR orqali toʻlov ilovalari bilan integratsiya (A-Pay, Payme, Oson, Paynet va h.k.)
✅ Tovarlar katalogi bilan ishlaydi
✅ Qoldiqlar va sotuvlar boʻyicha hisobot

A-Pay P10 onlayn-kassasini xarid qilish uchun ariza qoldiring

Taklif olish

#reklama


PSIXOLOGIK TEST NATIJALARI👇

👨‍👩‍👧‍👦Oilada nechanchi farzand ekaningizga qarab, xarakteringizni belgilab beramiz

Butun dunyoga mashhur ruhshunos-tahlilchi Alfred Adler bir ota-onadan tug'ilgan, bir xil oilaviy sharoitda ulg'aygan farzandlarning fe'l-atvori har xil bo'lishi sabablarini chuqur o'rganib chiqqan. To'ng'ich farzandning hayotiy tajribasi, boshqa bolalar bilan munosabati keyingi farzandlarga o'rnak bo'ladi va ularning shaxsiyati shakllanishida muhim rol o'ynaydi. Adlerning fikricha, bolaning tug'ilish tartibi hattoki go'dakning kelajakda uchrashi mumkin bo'lgan muammolarini ham belgilab beradi. Ishonmaysizmi, unda maqolamizni diqqat bilan o'qing.

❤️To'ng'ich farzand

Birinchi bo'lib tug'ilgan farzand alohida fe'l-atvorga ega bo'ladi. U oila an'analarining davomchisi, mas'uliyatli, ota-bobolaridan o'tib kelayotgan kasbni tanlaydi, aniq fanlarni yoqtiradi, yetakchilik xususiyatlariga ega. Ota-ona tomonidan bildirilgan ishonch ularni xuddi shunday xarakterda tarbiyalaydi. To'ng'ich farzandlar orasida deputat hamda prezidentlar ko'plab uchrab turadi. Hatto birinchi bo'lib tug'ilgan bolalarning aqliy qobiliyati boshqalarnikiga qaraganda ustun bo'lishi ham tasdiqlangan. Kichik farzandlar nafaqat ota-onasi, balki to'ng'ich farzandlar bilan ham hisoblashishga majbur.

To'ng'ich farzandlarga tegishli yana bir jihat — ota-onalarning ularga maksimal ishonishidir. Ayni shu kuchli ishonchga egalik ularni hayotda yuksak marralarni zabt etishga undaydi. Muvaffaqiyat ularga doim hamroh bo'ladi.

Adler talqinicha, to'ng'ich farzand oilada yagona farzand bo'lsagina unga havas qilish mumkin. Ota-onalar ko'pincha birinchi farzandga bor mehr-muhabbatini hadya etadi. Biroq u o'zining yulduzlik onlaridan faqat ikkinchi farzand tug'ilgunicha bahramand bo'ladi. Uka yoki singilning tug'ilishi bosh farzandning hayotga bo'lgan qarashini dramatik ravishda o'zgartirib yuboradi.

Adler to'ng'ich farzand hayotida ikkinchi farzandning tug'ilishini xuddi «tojidan mahrum etilgan monarx» tarzida tasvirlaydi, u buni juda og'riqli qabul qiladi. Qachonki to'ng'ich farzand uka yoki singlisidan yengilayotganini his qilsa, avvalgi mavqeini tiklash, yana ota-onasi e'tiborini qozonishga urinadi. Biroq tabiiyki, muvaffaqiyatsizlikka uchraydi, axir o'tmishni ortga qaytarib bo'lmaydi. Buning ustiga, ota-onasi uning bu harakatlarini to'g'ri tushunmay, ko'pincha jazolashga harakat qiladi.

Natijada to'ng'ich farzand mustaqil bo'lishga o'rganadi. Bundan tashqari, Adlerning fikricha, bosh farzand ko'pincha konservativ bo'lgani bois hokimiyat va yetakchilikka intiladi. Shu tariqa u oilaviy qoidalar himoyachisiga aylanadi. Kichkinalarga g'amxo'rlik qilishni o'rganib olganidan so'ng esa ularni himoya qilish asnosida o'zida ota-onalik xususiyatlarini paydo qiladi.

💛O'rtancha farzand

Oilada o'rtancha farzand tug'ma siyosiy qobiliyat bilan tug'iladi. U birinchisi ham emas, oxirgisi ham emas. Biroz vaqt u kichik farzand rolini o'ynab turadi, keyinchalik bu rol ham boy beriladi. O'rtancha farzand go'dakligidanoq raqobat muhitida ulg'ayadi. Chunki ularga ota-onaning mehr va e'tibori kamroq bo'ladi. Aslida, ota-ona o'rtancha farzandiga ko'proq e'tibor qaratishi lozim. Raqobat saboqlarini yaxshi o'zlashtirgan o'rtanchalardan ajoyib diplomatlar yetishib chiqishi mumkin. Ular klassik kasblarni tanlashmaydi, chunki ularning gardaniga ota kasbini davom ettirish tashvishi tushmaydi.

Ikkinchi farzand avvalboshdanoq to'ng'ich farzandning rekordlarini yangilashga harakat qiladi va ko'pincha buni uddalaydi ham. Aksariyat hollarda bunday bolalar opa-akalariga qaraganda tez yurib, gapirishni ham erta boshlaydi.

Bundan tashqari, ular kichik farzandlarga g'amxo'rlik qilish mas'uliyatini, ular bilan ota-onalar mehrini bo'lishishni ham gardaniga oladi. Bu holat unda haqiqatparastlik, adolat hissini sevish tuyg'ularini tarbiyalaydi. O'rtancha farzandlarda xudbinlik juda kam bo'ladi.

📌 https://t.me/+8wYMaEtu7ZY3MzIy


Тест жавоби 20:00 да жойланади, унгача сиз белгилаб туринг🫶🏻


🎓 ПСИХОЛОГИК ТЕСТ!

👉 СИЗ ОИЛАДА НЕЧАНЧИ ФАРЗАНДСИЗ? ЖУДА ҚИЗИҚАРЛИ, ТАНЛАНГ👇

❤️ КАТТА
👍 ЎРТАНЧА
🥰 КИЧКИНА
🔥 ЯГОНА ФАРЗАНД


Реакция орқали жавобингизни қолдиринг


🔷 Хаётда хамма нарсани изласа булади, фақат Мухаббат билан Улимни эмас. Чунки вақти келганда улар узлари сени излаб топади.

https://t.me/+8wYMaEtu7ZY3MzIy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Infinix Hot 50 Pro+ eng zo'r smartfon

✅ Kuchli protsessor, yorqin ekran va zamonaviy dizayn barchasi atigi 2 790 000 so'm
✅ 24 oyga bo'lib to'lash orqali oyiga 203 438 so'm to'lab oling

Saytga kirish

#reklama
joybox.uz


Маҳорат гўзални кўра билмоқдир,
Севгининг сирига ета билмоқдир.
Жаҳон, олам, барча билсинки шуни,
Энг буюк ибодат сева билмоқдир!

Юнус Эмро

БИЗГА ҚЎШИЛИШНИ УНУТМАНГ!
👇👇👇

https://t.me/+8wYMaEtu7ZY3MzIy


#PSIXOLOGIK_TEST

ЖУФТИНГИЗ КУЛГИСИГА ҚАРАБ, ФЕЪЛИНИ БИЛИНГ!

Чин юракдан чиққан беш дақиқалик самимий кулгу нафақат умрни узайтиради, балки одамнинг ўзи, ички дунёси ҳақида кўп нарсаларни айтиб ҳам бераркан. Жуфтингизнинг характери айрим қирралари айнан унинг табассуми ёки кулгуси чоғида намоён бўлади:


Кулгусини тийиб тура оладиган эркаклар одатда ишончли, хотиржам, мулоҳазали ва жиддий бўлишади. Бундай эркаклар никоҳда садоқатли. Лекин бундай эркаклар билан аёллар тез зерикишади.


Агар эркак завқ билан хандон отиб кулса, айниқса кўзларини қисиб, ўзини орқага ташласа билингки, олдингизда шамол каби беқарор одам турибди. Бундайлар аёлларга енгилтаклик билан муносабатда бўлади. Улар билан мулоқот мароқли ва ғоят қувноқ кечиши мумкин. Лекин бирор бир жиддийлик кутиш ярамайди.


Оғзининг таноби қочиб, хохолаб куладиган эркак одатда “куйлак билан туғилган йигит”, давранинг жони. У ўткир зеҳнли, эркин, аммо интеллектуаллик бобида билими суст: ундан яқиндагина ўқиган китоби ҳақидаги фикрдан кўра, олди-қочди латифа эшитиш мумкин.


Агар сизнинг суҳбатдошингиз табассум ўрнига оғзини қийшайтириб, мазахсираса, билингки, рўпарангизда қўпол ва териси қалин киши турибди. У ёлғонга мойил ва маълум вазиятда шафқатсизлик намоён этиши мумкин. Бундай эркаклар ташқи кўринишидан кўпинча самимийдек туюлади.


Агар кулаётган эркак оғзининг чап томони ўнг томонга нисбатан ҳаракатчан бўлса, бу одам юқори даражада ҳалол, тартибли, лекин шу билан бирга ичимдагини топ ва юмор ҳиссига эга. Унга ишонса бўлади. Бундай эркак ҳар қандай аёлни бахтиёр қила олади.

https://t.me/+8wYMaEtu7ZY3MzIy


Kosmik Yangi yil aksiyasi!

Kosmik Yangi yil aksiyasi!

M Cosmetic’da 160 000 so’mdan xarid qiling - iPhone 16 va NRG’da xonadon yutib olish imkoniyatiga ega bo’ling! ✨

Ko’proq xaridlar – ko’proq imkoniyatlar!

Batafsil

#reklama
mcosmetic.uz


Ёшлар танишуви – ишончли муносабатми ёки хазилми, билиш сири!

Икки ёш танишуви оила қуришга асосланганми ёки хиссиётлар олови ўчгач қочиб қолиш рўй берадими? Бу савол ёшларниям ва уларга масъул бўлган ота-оналарини ҳам қизиқтиради.

Ёшлар бу хиссиётлар асосида бирор бир мақсад қўя олсалар, бу оила қуриш билан келишув билан тугалланади. Агар ёшлар ҳар бир муносабатда ўз орзу-умидларини олға суриб келиша олмасалар, улар уруш-жанжал ўйинини хиссиётлар севгисини ўйнаб мехрларини ёқиб юборишади. Бу муносабатнинг охири душманлашиш, ёмон кўриш, айблаш, хақоратлаш билан якунланади.

Келажакда қандай яшаш йўллари, муаммоларни биргаликда ечиш усулларини мухокама қила олишмайди. Танишув ортида бошқариш ва бошқарилишга кўниш малакаси бўлмаса-ю, севгидан азобланаверишса, бу муносабатни тўхтатиш керак.

Ёшлар хиссиёт исканжасидан чиқиб, оила қуриш масаласини олдига қўя олмас экан, бу муносабат 10 йиллар ҳам давом этиши мумкин, аммо оила шаклланмайди. Оила қуриш мақсади остида жавобгарлик хисси ётади. Хиссиёт камайиб, жавобгарлик ортиб боради. Севгининг миқдори камайиб, кўпайиб туриши мумкин, аммо жавобгарлик хисси ёки бор ёки йўқ деб бахоланади.

© З. АҲМЕДОВА

https://t.me/+8wYMaEtu7ZY3MzIy


Хуллас, сизни деярли ҳеч ким қўллаб-қувватламади, ишонч билдирмади. Ана шундай пайтда ичингиздаги “мен” нима деяпти? Қулоқ тутинг ва агар у сизнинг мақсад-режаларингизга хайрихоҳ эканлигини сезсангиз, йўлингизда давом этаверинг. Чунки интуиция онгостида йиғилиб ётган билим ва тажрибалардан озиқланади. Шу боис ҳам у алдамайди.

Омадли кишилар ички овозга ишонмоқ – ўзимизга ишонмоқдир, дея фикрлашади. Ва уларнинг айтишича, сиз қанчалар ўзингизга ишонсангиз, орзу-мақсадларга шу қадар яқинлаша борасиз!

Қачон фаол бўламиз?

Олиб борилаётган илмий тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, яхши кайфият иш маҳсулдорлигини оширишда бирламчи аҳамиятга эга. Дейлик, шифокор беморни қабул қилган маҳал яхши кайфиятда бўлса, у одатдагидан 20 фоиз тезроқ ташхис қўя билади. Хушкайфият сотувчиларнинг эса бошқа ҳамкасбларига нисбатан 50 фоиз кўпроқ савдоси юришар экан. Яъни инсон мияси у хушнуд бўлган чоғдагина шиддат билан ишлайди.

Албатта, бу билан омадли одамлар ҳеч қачон хафа бўлишмайди, тушкунликка берилишмайди, демоқчимасмиз. Айтмоқчи бўлганимиз, улар мақсад сари илдамлашдан тўхтамаслик учун ўзларини имкон қадар кўнгилсизликлардан асрашади. Шунинг учун ҳам муаммолар ҳақида ўйлашга берилмай, кўпроқ ёқимли хаёллар суришга интилган маъқул.

Бу ҳам бир эслатма-да...

Айтайлик, сиз ортиқча вазндан қутулмоқчисиз. Уйга чарчаб келдингиз ва шу пайтда ўзингизни-ўзингиз ишонтира бошлайсиз: “Парҳезни эртадан бошлайман, фитнес машғулотларини ҳам...”.

Шу тариқа кунлар қандай ўтиб кетганини ва сиз ортиқча вазндан ҳеч қутула олмаётганингизни ўйлаб сиқилаверасиз. Ваҳоланки, бир пайтлар озишга қарор қилган эдингиз...

Яна бир мисол. Кунларнинг бирида номдор бизнесменлардан бири 1 000 000 доллар қарзга ботиб қолибди. Унга қарздан халос бўлиш учун нима ёрдам берибди, денг? Айтишларича, тадбиркор компьютери мониторингининг бир четига ёпиштириб қўйгани – кредит картасидаги баланс нусхасига тез-тез кўзи тушиб турар ва шу туфайли вазиятдан чиқиш йўлларини астойдил ўйлар экан.

Аслида, аксарият мансабдор кишиларнинг офисдаги столи устида оилавий суратлар туриши ҳам бежиз эмас. Улар бу суратларга ҳар гал боққанларида ким ёки нима учун ишлаётганликлари ёдларига тушар экан.

Ўзни англаш – санъат

Омадли кишилар мақсад сари одимлаётганда хато ва ютуқларини майда-чуйдасигача кўриб, билиб, англаб, таҳлил қилиб боришади. Хўш, бунда уларга нима ёрдам бериши мумкин? Албатта, КУНДАЛИК ёки ЁН-ДАФТАР. Биласиз, ҳаётда бирор манзилни кўзлаган одам қўлида харита билан йўлга чиқса, адашмайди. Шу маънода ҳамроҳ дафтарингиз сизнинг мақсад сари элтувчи харитангиз эканлигини унутманг. Бугун нима қилдингиз? Эртага қандай юмушларни бажармоқчисиз? Нималарни ёддан чиқармаслик зарур? Кечаги ютуққа қандай эришдингиз? Хатоларингиз сабаби нима? Ана шу саволларга жавоб бўла оладиган қайдлар ўзингизни чуқурроқ англашга ундайди. Ишонинг, бу ҳаётда энг қийини – ўзимизни англаш!

Келажак меваси

“Танқидга дуч келмаслик учун ҳеч нима деманг, ҳеч нима қилманг ва албатта, ҳеч ким бўлинг!”. Буюк Аристотелнинг ушбу фалсафий фикри омадли кишиларнинг яна бир маёғи, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Тасаввур қилинг, сизни танқид қилишди, фикрингизга қарши эканликларини билдиришди. Хўш, бунинг нимаси ёмон?! Ахир, ўйлаб кўринг, сиз оқимга қарши сузган ягона одамсиз! Демак, фикрингиз ўзгача, услубингиз ўзгача! Ана шундай “таскин” танқидга учраганда энг яхши ёрдамчидир. Айниқса, нафратга тўла, нохолис фикр-муносабатни эшитганингиз ҳамон уни ёддан чиқаришингиз зарур. Ҳурматга лойиқ, адолатли кишиларнинг эса ўринли танқидларидан хулоса чиқара билиш керак. Ахир, танқид – келажак меваси!

Хулоса шуки...

Ер юзининг бирор жойида бир умрлик иш, абадий бахт ва омад ҳукм сурган мамлакат ёки шаҳар йўқ. Ҳаммамиз ҳам бу ҳаётда изланаётган, янгилик сари интилаётган тадқиқотчилармиз. Ўқинг, ўрганинг, билинг, англанг, ҳеч қачон ман-манликка берилманг ва интилишдан тўхтаманг! Зеро, дунёдаги барча омадли кишилар ана шу тамойилга риоя қилишган, қилишмоқда.

Муборак ОХУНОВА
таржимаси.

https://t.me/+8wYMaEtu7ZY3MzIy


Омадлиларнинг омади сири

Биз уларга бениҳоя ҳавас қиламиз. Эришган ютуқлари ҳақида эшитсак, омади бор одам экан, деймиз, беихтиёр. Аммо ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, омад шунчаки осмондан ёғиладиган мукофотми ёки унга эришишнинг қандайдир сирлари, ўзига яраша машаққатлари бормикин?

Куни кеча интернетдаги сайтлардан бирида эълон қилинган қуйидаги мақолани ўқиб, саволимга жавоб топдим. Шу маънода омадли кишиларнинг омади сири ҳақидаги ушбу маслаҳатлар сиз учун ҳам қизиқ, деб ўйладим.

Хайрли кун!

Шундай қилингки, кунингизнинг илк соатлари сизга хотиржамлик, хушкайфият бахш этсин. Яхшиси, аввалдан кун тартибингизни тузиб олинг. Аниқ режа ва мақсадлар сизни хавотир ҳисси ва стрессдан халос қилади. Ва бугун нималарга қодирлигингизни яхши билганингиз учун ҳам кунни кўтаринки руҳда бошлайсиз. Унутманг, янги кун қандай бошланса, шундай ўтиши тайин.

Вақт – бебаҳо

Кўпчилигимиз нега ҳеч нимага улгура олмаяпман, дея ўз-ўзимизга нолиймиз. Бунинг жавоби эса оддий: кўп вақтимизни зарурати йўқ юмушларга сарфлаймиз. Ваҳоланки, иш маҳсулдорлигини ошириш сири кўп меҳнат қилишда эмас, балки мақсадни тўғри қўя билиш, ақл ва тартиб билан иш юритишдадир. Шунинг учун ҳам ишингиз унумли бўлишини истасангиз, мана бу саволни ўзингизга кўпроқ беринг: “Шу юмушлар қимматли вақтимни бой беришимга арзийдими?”

Бугун ва ҳозир...

Одамлар фалон-фалон юмушларни бажариш керааа-ак, дея ўй суриб ўтиришган пайт сиз ўша ишларни қилинг-қўйинг!

Айримлар ҳатто фан доктори даражасида билимли бўлса-да, бу ҳаётдан бирор аҳамиятга молик ишни қила олмай ўтиб кетади. Нега шундай? Негаки, назарий билим ва амалий саъй-ҳаракат ўртасида катта фарқ бор.

Омадли кишилар “вақти келса”, “қачондир бўлиб қолар-да”, деб ўтиришмайди. Ҳаракат даркорми, демак, ҳозироқ бунга киришиш керак. Ана шундагина нимагадир эришилади. “Олма пиш, оғзимга туш” билан иш битмайди, ахир!

Қалб оғриғи юксалиш

Дуч келганингиз ҳар бир воқеликдан ўзингиз учун фойдали хулоса чиқаринг. Бу шунчаки гап-да, дерсиз. Ҳа шунчаки гап, аммо ҳикматли гап. Ҳеч эътибор берганмисиз, жаҳонга машҳур санъат асарларининг кўпи муаллифнинг қалб оғриғи натижасида юзага келган. Шу маънода ҳар ёмоннинг ҳам бир яхшиси бор, деганларидек, ҳаётимизда содир бўлаётган омадсизлик, муваффақиятсизликлар бизни нимагадир ўргатиб, эртанги кунимиз учун хизмат қилиши керак.

Бугун психология илмида “Руҳий жароҳат ва юксалиш” деган тушунча пайдо бўлди. Бу бежиз эмас, албатта. Мутахассисларнинг фикрича, инсон йўлида учраган тўсиқларни енгиб ўтгач, унда руҳий ўсиш ва интеллектуал ривожланиш босқичи бошланади. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, қалб жароҳати, оғир айрилиқ ва кўргуликлар кишига осойишта кунларнинг қадрига етиш, кичик қувончдан ҳам севина билиш, қийинчиликларга бардошли бўлишни ўргатади. Бундай пайтда биз, ўз-ўзидан воқеликка нисбатан бирмунча вазмин муносабатда бўламиз. Ва натижада аста-секин шахс сифатида ўсиб-юксалиб борамиз.

Янгиликдан чўчияпсизми?

Доимо янгиликка интилиш осонми ё қийин? Завқлими ё зерикарли? Бунга жавоб топиш учун одатийлик, анъанавий ҳаёт тарзидан бироз узоқлашиб, ўзгаришлар сари юз тутиш керак. Аслида, бу биз учун зарур ҳам. Чунки одам ўзига нотаниш, ноодатий вазиятга тушиб қолса, унинг мияси организм учун қулайлик яратиш мақсадида янада фаол ишлай бошлайди. Шунинг учун курашлар, баҳслар жараёнида киши одатдагидан кўра кучлироқ, ақллироқ бўлиб қолади. Янги иш бошлаш, кундалик турмуш тарзига ўзгартиришлар киритиш, экстремал машғулотлар билан шуғулланиш, турли дебат ва мулоқотларда иштирок этиш омадга эришиш орзусидаги одам учун айни муддаодир.

Ички “мен” алдамайди

Жаҳонга таниқли тадбиркор ва ихтирочи кишиларнинг аксарияти мураккаб қарорларни қабул қилишда ҳамиша интуицияга таянишган. Ҳа, ички овоз чиндан ҳам, мавжуд. Зеро, унинг манбалари бизнинг онгостимизда эканлиги илм-фанда аллақачон исботланган. Тасаввур қилинг, сиз бизнес бошламоқчисиз. Аммо ён-атрофингиздагиларнинг бари келгусида муваффақият билан иш юрита олишингизга ишонишмаяпти.

https://t.me/+8wYMaEtu7ZY3MzIy

ДАВОМИ👇👇👇


Омадлиларнинг омади сири


#MULOHAZA

Ривоят қилинишича, бир киши хакимлардан бирининг хузурига келиб:

“Хазрат, менинг бир ўғлим ва бир қизим бор.

Улардан хар иккисини ўқитишга қурбим етмайди, фақатгина биттасини ўқитишга имконим бор, қайси бирини ўқитай?”, деб сўрабди.

Шунда хаким зот:
“Қизингни ўқит, чунки у келажакда фарзанд тарбия қилади. Агар ўғлингни ўқитсанг, бир кишини ўқитган бўласан, аммо қизингни ўқитсанг, бутун бир жамиятни ўқитган бўласан”, деб жавоб берган экан.

https://t.me/+8wYMaEtu7ZY3MzIy


Китоб ўқишнинг 7 фойдаси

1️⃣ Китоб ўқиш – атроф муҳитни, дунёни ва ўзингизни англашга ёрдамлашади.
2️⃣ Китоб ўқиш – ёдда сақлаш ва ўйлаш қобилиятини ривожлантиради. Яъни, кўп китоб ўқиган одамнинг ёдда тутиш даражаси яхши, тез ўйлаб, тез хулоса чиқарадиган бўлади.
3️⃣ Китоб ўқиш – талқин қилиш, анализ ясашга ва шахсий фикрнинг шаклланишига йўналтиради.
4️⃣ Китоб ўқиш – кўпгина ютуқ ва муваффақиятларга асос бўлади.
5️⃣ Китоб ўқиш – одамлар билан тўғри муомала қилишга ўргатиб, тўғри гапиришни шакллантиради.
6️⃣ Китоб ўқиш – сўз бойлигини ва саводхонлик даражасини оширади.
7️⃣ Китоб ўқиш – одамдаги яшириниб ётган ижодий қобилиятни юзага чиқаради.

https://t.me/+8wYMaEtu7ZY3MzIy


Ҳар доим ҳам кайфиятимиз аъло даражада бўлавермайди. Аммо руҳшунослар кайфиятимизни яхши ёки ёмонлиги ҳаётда олға интилишимизга туртки бўлишини бир неча бор таъкидлаб ўтишган. Қуйидаги маслаҳатлар кайфиятни кўтариш учун анча ёрдам беради:

Сизда ҳар доим яхши кайфият бўлиши учун ўзингизни бошқара олинг. Ҳар нарсадан хафа бўлаверманг, яқинларингиз билан тортишманг, кечиримли бўлинг.
Ҳаётга кулиб боқинг. Ҳатто сизни хафа қилишса ҳам, сиқилманг. Ҳаммаси ўтади, бу ҳам.
Ҳаммадан хафа бўлиб, уйда қамалиб ўтирманг. Кўчада сайр килиш, дўстлар даврасида бўлиш — яхши кайфият пайдо қилиши исботланган.
Одатларингизни ўзгартиринг. Ўзингизга янги машғулот топинг, у албатта, сизни ўзига жалб қила олсин.
Дам олишни ҳам ўрганинг. Масалан: бирор юмушни бажариб бўлгач, албатта, ҳордиқ чиқаришга ҳаракат қилинг.
Сузиш билан шуғулланинг. Спорт қон айланишининг яхшиланишига хизмат қилиб кайфиятимизни кўтаришга анча ёрдам беради.
Ҳаётга содда нигоҳ билан боқинг. Ҳар бир майда ютуқлардан ҳам хурсанд бўла олинг.

https://t.me/+8wYMaEtu7ZY3MzIy


Яхши кайфиятда юришнинг 7 сири


ТУЗЛИ КАХВА

У киз билан бир окшомда учрашган эди. Ешлар давраси. Ажойиб бир кеча эди. Окшом сунгида кизни кахва ичишга таклиф килди.

Киз шу вактгача бир огиз гапирмаган йигитнинг таклифидан хайрон булди. Лекин тарбия белгиси сифатида беш дакикага бирга утиришга рози булди.
Шундоккина бурчакдаги кахвахонага кирдилар. Йигит шу кадар хаяжонланардики, юраги уришидан хатто гапиролмади.
Унинг бу холи кизни хам нокулай ахволга солиб куйди...

Мен энди кетишим керак дейишга чогланиб турган эди-ки, йигит бирдан официантни чакирди.
- Менга озрок туз узатворолмайсизми ?-деди.
Кахвамга кушиш учун. Хатто енидаги столда утирганлар хам йигитга хайрон булиб каради. Йигит уятдан кизарди, лекин тузни кахвасига солди ва ича бошлади.

Киз жилмайиб " ажойиб одатингиз бор экан", деди...Йигит тушунтира бошлади:
" Ешлигимда денгиз буйида яшардик.Доим денгиз сохилида уйнардим. Денгизнинг тузли суви та'ми хеч огзимдан кетмайди.
Шу та'м билан катта булдим. Шу та'мни севдим. Кахвага шунинг учун туз кушиб ичаман. Хар доим туз та'мини сезсам, болалигимни, денгиз буйидаги уйимизни ва Бахтли оиламни хотирлайман... Ота - онам хозир хам уша ерда яшайди.

Буларни гапираркан,йигитнинг кузлари ешланди....Киз эшитганларидан жуда хаяжонланган эди.Уз туйгуларини бундай самимий айтган, уйини оиласини бундай согинган одам уйи,оиласини севган бир инсон булиши керак эди. Уйини уйлаган, уйига интилган, уйидан панох топа олган бир одам...
Туйгуси бор бир одам...

Киз хам сухбатлаша бошлади.
Унинг хам уйи узокларда эди.
Болалиги каби...У хам оиласи хакида гапириб берди.Жуда хам ширин бир сухбат булди.Илик ва марокли. Бу сухбат икки калб богланишининг ширин бир бошланиши эди...

Учрашишда давом этдилар. Эртакдагидек малика ва шахзода турмуш курдилар. Умрларининг охиригача Бахтли хает кечирдилар. Малика шахзодасига качон кахва дамласа, ичига бир кошик туз соларди, бутун умр буйи...

40 йилдан кейин, йигит бу дунедан куз юмди. Вафотимдан кейин укийсан дея суюкли аелига бир мактуб колдирди.
Сатрларда шундай езилган эди: Илтимос мени кечир.
Бутун хаетимизни бир елгон устига курганимиз учун кечир..
Сенга хаетимда бир маротаба елгон гапирдим.

Биринчи мартта куришганимизни эслай оласанми?
Шундай хаяжонланган шундай шошиб колган эдимки, шакар дейиш урнига туз деб юбордим.
Сен ва атрофдагилар менга караб турганларидан, адашиб кетдим дейишга жуда уялдим, елгонимни давом эттирдим.
Бу елгон муносабатларимизнинг сабаби булиши мумкинлиги хеч хаелимга келмаган эди. Сенга бир неча бора хакикатни айтишга харакат килдим. Аммо сени йукотиб куйишдан куркиб, хар сафар фикримдан воз кечдим.

Хакикат шуки: Мен тузли кахвани ектирмайман. Унинг та'ми жуда хам бемаза ва ахмокона та'м. Аммо бундан заррача хам пушаймон эмасман. Сен билан булиш хаетимдаги энг катта бахтим эди ва бу бахт учун Мен тузли кахвадан карздорман.

Дунега яна келиш, хаммасини бошкатдан яшаб куриш,сен билан яна танишиш ва бутун хаетимни сен билан яна утказишни хохлар эдим, бунинг учун иккинчи бир хает буйи тузли кахва ичиш мажбуриятида колсам хам...."

Кекса аелнинг куз ешлари когозни намлади.
Бир куни набиралари билан сухбатлашиб утирганида улар ундан бобоси ичган тузли кахва канака эди дея сураб колишди.
Аел чукур хурсиниб:
- жуда маззали эди! деди

https://t.me/+8wYMaEtu7ZY3MzIy

Показано 20 последних публикаций.