Омадлиларнинг омади сири
Биз уларга бениҳоя ҳавас қиламиз. Эришган ютуқлари ҳақида эшитсак, омади бор одам экан, деймиз, беихтиёр. Аммо ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, омад шунчаки осмондан ёғиладиган мукофотми ёки унга эришишнинг қандайдир сирлари, ўзига яраша машаққатлари бормикин?
Куни кеча интернетдаги сайтлардан бирида эълон қилинган қуйидаги мақолани ўқиб, саволимга жавоб топдим. Шу маънода омадли кишиларнинг омади сири ҳақидаги ушбу маслаҳатлар сиз учун ҳам қизиқ, деб ўйладим.
Хайрли кун!
Шундай қилингки, кунингизнинг илк соатлари сизга хотиржамлик, хушкайфият бахш этсин. Яхшиси, аввалдан кун тартибингизни тузиб олинг. Аниқ режа ва мақсадлар сизни хавотир ҳисси ва стрессдан халос қилади. Ва бугун нималарга қодирлигингизни яхши билганингиз учун ҳам кунни кўтаринки руҳда бошлайсиз. Унутманг, янги кун қандай бошланса, шундай ўтиши тайин.
Вақт – бебаҳо
Кўпчилигимиз нега ҳеч нимага улгура олмаяпман, дея ўз-ўзимизга нолиймиз. Бунинг жавоби эса оддий: кўп вақтимизни зарурати йўқ юмушларга сарфлаймиз. Ваҳоланки, иш маҳсулдорлигини ошириш сири кўп меҳнат қилишда эмас, балки мақсадни тўғри қўя билиш, ақл ва тартиб билан иш юритишдадир. Шунинг учун ҳам ишингиз унумли бўлишини истасангиз, мана бу саволни ўзингизга кўпроқ беринг: “Шу юмушлар қимматли вақтимни бой беришимга арзийдими?”
Бугун ва ҳозир...
Одамлар фалон-фалон юмушларни бажариш керааа-ак, дея ўй суриб ўтиришган пайт сиз ўша ишларни қилинг-қўйинг!
Айримлар ҳатто фан доктори даражасида билимли бўлса-да, бу ҳаётдан бирор аҳамиятга молик ишни қила олмай ўтиб кетади. Нега шундай? Негаки, назарий билим ва амалий саъй-ҳаракат ўртасида катта фарқ бор.
Омадли кишилар “вақти келса”, “қачондир бўлиб қолар-да”, деб ўтиришмайди. Ҳаракат даркорми, демак, ҳозироқ бунга киришиш керак. Ана шундагина нимагадир эришилади. “Олма пиш, оғзимга туш” билан иш битмайди, ахир!
Қалб оғриғи юксалиш
Дуч келганингиз ҳар бир воқеликдан ўзингиз учун фойдали хулоса чиқаринг. Бу шунчаки гап-да, дерсиз. Ҳа шунчаки гап, аммо ҳикматли гап. Ҳеч эътибор берганмисиз, жаҳонга машҳур санъат асарларининг кўпи муаллифнинг қалб оғриғи натижасида юзага келган. Шу маънода ҳар ёмоннинг ҳам бир яхшиси бор, деганларидек, ҳаётимизда содир бўлаётган омадсизлик, муваффақиятсизликлар бизни нимагадир ўргатиб, эртанги кунимиз учун хизмат қилиши керак.
Бугун психология илмида “Руҳий жароҳат ва юксалиш” деган тушунча пайдо бўлди. Бу бежиз эмас, албатта. Мутахассисларнинг фикрича, инсон йўлида учраган тўсиқларни енгиб ўтгач, унда руҳий ўсиш ва интеллектуал ривожланиш босқичи бошланади. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, қалб жароҳати, оғир айрилиқ ва кўргуликлар кишига осойишта кунларнинг қадрига етиш, кичик қувончдан ҳам севина билиш, қийинчиликларга бардошли бўлишни ўргатади. Бундай пайтда биз, ўз-ўзидан воқеликка нисбатан бирмунча вазмин муносабатда бўламиз. Ва натижада аста-секин шахс сифатида ўсиб-юксалиб борамиз.
Янгиликдан чўчияпсизми?
Доимо янгиликка интилиш осонми ё қийин? Завқлими ё зерикарли? Бунга жавоб топиш учун одатийлик, анъанавий ҳаёт тарзидан бироз узоқлашиб, ўзгаришлар сари юз тутиш керак. Аслида, бу биз учун зарур ҳам. Чунки одам ўзига нотаниш, ноодатий вазиятга тушиб қолса, унинг мияси организм учун қулайлик яратиш мақсадида янада фаол ишлай бошлайди. Шунинг учун курашлар, баҳслар жараёнида киши одатдагидан кўра кучлироқ, ақллироқ бўлиб қолади. Янги иш бошлаш, кундалик турмуш тарзига ўзгартиришлар киритиш, экстремал машғулотлар билан шуғулланиш, турли дебат ва мулоқотларда иштирок этиш омадга эришиш орзусидаги одам учун айни муддаодир.
Ички “мен” алдамайди
Жаҳонга таниқли тадбиркор ва ихтирочи кишиларнинг аксарияти мураккаб қарорларни қабул қилишда ҳамиша интуицияга таянишган. Ҳа, ички овоз чиндан ҳам, мавжуд. Зеро, унинг манбалари бизнинг онгостимизда эканлиги илм-фанда аллақачон исботланган. Тасаввур қилинг, сиз бизнес бошламоқчисиз. Аммо ён-атрофингиздагиларнинг бари келгусида муваффақият билан иш юрита олишингизга ишонишмаяпти.
https://t.me/+8wYMaEtu7ZY3MzIy
ДАВОМИ👇👇👇