Репост из: Асланов билан футбол
Шарҳловчилар ҳақида мавзу бўлибди, охири шу ерда тўхтаган шекилли, мен ҳам ўз тангамни ташлаб қўяй. :)
Давлат ака ёки Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳар қанча зўр бўлишмасин, ҳеч ким уларни Ахбор Имомхўжаевдан ўтиб кетди, демаган. Даврон ҳам, Хайрулла ака ҳам айни дамда зўр, аммо Давлат ака билан солиштиришга тил бормайди. Менимча, аниқ қачондир, бир авлод Орифни (ундаги яхши маънодаги сурбетликни бошқалардаям бўлишини истардим), Ҳасан ё Муҳаммадалини (бир куни уни бир тайм Даврон деб ўйлаб эшитибман) танишади, Хайрулла аканинг фақат қачондир шарҳлаганини билишади холос. Шунақа соҳа бўлса керак бу, ўлчов йўқ, ҳакам йўқ, таққослагани голлар сони йўқ, мухлисларини ҳам ўлчай олмайсиз. Шунчаки, дид масаласи, қайсидир маънода шарҳловчи сиз билан бирга футбол кўрадиган суҳбатдош, табиийки, ҳамма учун зўри ҳар хил, тўғрими? Муҳими, профессионалликни сақлаб қолиш, ўз устида ишлашда давом этиш, чўққига ҳали анча борлигини доим ҳис қилиб туришки, буни ёш шарҳловчилар менсиз ҳам яхши билишига шубҳам йўқ, омад.
@aslanov_futbol
https://t.me/tolipovorif/10317