ФИКРИНГИЗ ПОКЛАНГ
Иғволи фикрдан тезроқ воз кечинг,
У сизни жар томон бошловчи шайтон.
Ҳасад ўтларини тезроқ ўчиринг,
У зарар келтирар душмандан ёмон.
Ишингиз бошқарар асли фикрингиз.
Фикрингизга қараб дўст бўлар инсон.
Фикрингизга кўра бор ҳурматингиз
Инсон фикри билан бўлар намоён.
Иғволи фикрда бўлсангиз агар,
Сиздан узоқлашар бор яқинингиз.
Яқинлар ҳаттоки ётга айланар,
Бўлмайди дўстлар ҳам ҳеч меҳмонингиз.
Меҳр уйингизни кенгроқ очсангиз,
Сизга дўст бўлади бегоналар ҳам.
Иғволи фикрдан тезроқ қочсангиз,
Ёмон кўринмайди ҳар қандай одам.
Яхши томонларин бир санаб кўринг,
Сиз ёмон кўрётган ҳар бир одамни.
Яхши томонларин одил тан олинг,
Шунда унутасиз ўтган аламни.
Фикрингиз қанча тез поклай олсангиз,
Ихлос қўйган дўстлар кўпайиб борар.
Инсонлар қалбини англай билсангиз,
Ҳаёт ҳам сиз учун гўзал кўринар
.
Ғани Мажид
KANALGA OBUNA BO'LING✅
Бизлардан узоқлашманг каналимиз СИЗЛАР билан файзли
🌹🌱꧁꧂♥️♥️꧁꧂🌹🌱
Дўстларингизга улашинг!
💞💞💞💞💞💞💞💞💞
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
http://t.me/Onamning_Duosi_Meni_Asraydi_007
Иғволи фикрдан тезроқ воз кечинг,
У сизни жар томон бошловчи шайтон.
Ҳасад ўтларини тезроқ ўчиринг,
У зарар келтирар душмандан ёмон.
Ишингиз бошқарар асли фикрингиз.
Фикрингизга қараб дўст бўлар инсон.
Фикрингизга кўра бор ҳурматингиз
Инсон фикри билан бўлар намоён.
Иғволи фикрда бўлсангиз агар,
Сиздан узоқлашар бор яқинингиз.
Яқинлар ҳаттоки ётга айланар,
Бўлмайди дўстлар ҳам ҳеч меҳмонингиз.
Меҳр уйингизни кенгроқ очсангиз,
Сизга дўст бўлади бегоналар ҳам.
Иғволи фикрдан тезроқ қочсангиз,
Ёмон кўринмайди ҳар қандай одам.
Яхши томонларин бир санаб кўринг,
Сиз ёмон кўрётган ҳар бир одамни.
Яхши томонларин одил тан олинг,
Шунда унутасиз ўтган аламни.
Фикрингиз қанча тез поклай олсангиз,
Ихлос қўйган дўстлар кўпайиб борар.
Инсонлар қалбини англай билсангиз,
Ҳаёт ҳам сиз учун гўзал кўринар
.
Ғани Мажид
KANALGA OBUNA BO'LING✅
Бизлардан узоқлашманг каналимиз СИЗЛАР билан файзли
🌹🌱꧁꧂♥️♥️꧁꧂🌹🌱
Дўстларингизга улашинг!
💞💞💞💞💞💞💞💞💞
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
http://t.me/Onamning_Duosi_Meni_Asraydi_007