8-март Халқаро хотин-қизлар байрамига.
💐💐💐 Ҳ а з и л 😁
Сиз ҳам мендек бедормисиз,🤔
Муғомбиру айёрмисиз, 😉
Эй эркаклар тайёрмисиз,🙈
Аёлларнинг байрамига!😁
Синовлидур хаёт асли,😞
Бузилгайми араз қасри?,😏
Кириб келди баҳор фасли,😍
Аёлларнинг байрамига!🙈
Билмам қанча иғвонгиз бор,🤔
Ҳар кун битта ғовғангиз бор,🧐
Бугун қандоқ совғангиз бор?🤨
Аёлларнинг байрамига!😁
Совға топинг сал бундайроқ,👒
Куйлак олиб беринг оппоқ,🥼
Ярашмайди энди пайпоқ,🧦
Аёлларнинг байрамига!😁
Қучоқлашиб қўл беринггиз,🤝
Букет беринг гул беринггиз,🌹
Ҳеч бўлмаса пул беринггиз,💵
Аёлларнинг байрамига!😁
Деманг аёл қози бугун,😉
Бордир араз, нози бугун,🥰
Барча эркак рози бугун,😊
Аёлларнинг байрамига!😁
Аёл борки ҳаёт бўлар,🌹
Ҳар сатримиз баёт бўлар,
"Юз" олмасак уят бўлар,🥂
Аёлларнинг байрамига!😁
Ошлар қилинг қўй ёғига,
Зирак тақинг қўлоғига,💍
Тушарсизда қармоғига,
Аёлларнинг байрамига!😁
Совға бўлса ҳурмат бўлар,🎁
Қувонч бўлар раҳмат бўлар,🙋♀️
Ҳамма нарса қиммат бўлар,🤦♂️
Аёлларнинг байрамига!😁
Кулманг сўзим шаъмаси йўқ,
Озори йўқ чамаси йўқ,
Бир кун сўкманг қилманг дўқ,
Аёлларнинг байрамига!😁
©️ ✍️Ҳамдам АЛЛАЁР.
Байрам муборак бўлсин хурматли аёллар.
KANALGA OBUNA BO'LING✅
Бизлардан узоқлашманг каналимиз СИЗЛАР билан файзли
🌹🌱꧁꧂♥️♥️꧁꧂🌹🌱
Дўстларингизга улашинг!
💞💞💞💞💞💞💞💞💞
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
http://t.me/Onamning_Duosi_Meni_Asraydi_007