Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаевнинг Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам табригиМуҳтарам оналар, азиз опа-сингиллар!
Сизларни баҳорнинг илк гулидек гўзал ва нафис, эзгулик ва муҳаббат билан қоришган 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклайман!Бу кун нафақат аёлларни улуғлаш, балки уларнинг жамиятимиздаги беқиёс ўрнини яна бир бор эътироф этиш, меҳр-муҳаббат ва эҳтиромимизни изҳор қилиш кунидир.
Зеро, аёл – оила таянчи, жамият кўзгуси, Ватанимиз келажагини тарбияловчи мураббийдир.
Бугун мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, иқтидор ва салоҳиятини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
Нишон туманида ҳам аёллар тадбиркорлиги, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчил давом этмоқда.
Азиз аёллар! Сизларнинг меҳр-муҳаббатингиз, меҳнатсеварлигингиз ва сабр-тоқатингиз ҳар қандай ютуқ ва муваффақиятларнинг заминидир.
Сизларга чуқур ҳурмат бажо келтирган ҳолда, доимо юзингиздан табассум аримаслигини, оилангизда тинчлик ва фаровонлик ҳукм сурашини тилайман!
Байрамингиз муборак бўлсин!Ботир Тоғаев,
Нишон тумани ҳокимиБизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube