МРЭО бўйича қилинган мурожаатга расмий муносабат берилди унга кўра, ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтихонлар шаҳар ва туманларга алоҳида кунларга ажратилган жадвал мавжуд айрим фуқаролар ушбу жадвалга амал қилмаётгани сабабли сунъий навбатлар ҳосил бўлаётгани сабаб қилиб кўрсатилди.
Жадвални қайта эълон қиламиз.
Канал👉 @Navoiy_KanalUz
Жадвални қайта эълон қиламиз.
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Маълумки, Навоий вилоятида миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар вақтинчалик тўхтатилган эди. Фуқароларга қулайлик яратиш, уларнинг сарсон бўлишини олдини олиш мақсадида 2024-йилнинг
14-ноябрь кунидан бошлаб вилоят ҳудудида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳонлар қабул қилишга рухсат берилди.
Жадвалга асосан ҳафтанинг:
сешанба куни Кармана, Нурота, Навбаҳор туманлари
пайшанба куни Қизилтепа, Хатирчи туманлари
шанба куни Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, Конимех, Учқудуқ, Томди туманларидан келган ҳайдовчиликка номзодлар назарий имтиҳонлар топширишлари белгилаб қўйилган.
Бироқ, айрим шаҳар-туман фуқаролари жадвалда ўзлари белгиланган қабул кунлари келиш талабларига риоя қилмасдан ҳар сафар келишлари оқибатида сунъий равишда навбатлар кўпайиши ҳолатларини юзага келтирмоқда.
Шу ўринда фуқаролардан жадвалда белгиланган қабул кунларида имтиҳон топшириш учун келишларини ҳамда тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилишларини сўраймиз. Ана шунда ҳайдовчиликка номзодлар ҳайдовчилик гувоҳномасини янада тезроқ олиш имкониятига эга бўлади.
Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ
Канал👉 @Navoiy_KanalUz