"Постдан эсон-омон ўтдингизми?"
(Ибрат олинг, азизлар!)
У таксист эди. Ҳар куни кеч қайтади. Ҳар куни турли ширинликлар олиб келади. Хотини кўпинча ухламай ўтирган бўлади.
— Постдан эсон омон ўтиб олдингизми, — дейди у эрига ҳазиллашиб. У кулади. “Постдан сездирмай ўтдим” дейди бироз жиддийлашиб.
Улар яшайдиган ҳовлининг этагида кичкина уй бор. Таксистнинг онаси яшайди. У келганида нуқул уйғоқ бўлади, албатта, ўғилга бу ёқмайди. Қандайдир ноқулай. Хотинига олиб келган нарсалардан онасига ҳам бериб ўтишга тўғри келади. Шунинг учун бу ернинг номини эр-хотин “пост” деб номлаб олишган.
— Онангиз жуда таъмагир-да, эрталабгача сабр қилсалар, берасиз ўша атаганингизни, — деб суйкалади хотин.
Она хавотир олади. Замон нотинч. Таксистлик қийин. Турли туман одамлар чиқади, яхши бор ёмон бор. Отасининг пулига машинани праваси билан қўшиб сотиб олиб, юрганлар кўп. Машинани ичиб ҳайдайдиганлар бор. Ўғлига қийин. Эсон-омон келсин-да. Ҳар куни она шу ҳақида ўйлайди. Қўша қарисин. Турли бало-қазолардан ўзинг асрагин. Ишқилиб, умри отасига ўхшамасин. Етим боласини ҳеч кимдан кам қилмай едирди, ўстирди. Бировга хорлатиб қўймади. Армони — ўқита олмади. Мана, бечора ўғли таксистлик қиляпти. Ўғли келгунча она минг ўлиб, минг тирилади. Дуо қилади. Жойнамоздан жилмайди. Уйқу қаёқда. Бир пайтлар онанинг алласи ўғлини уйқуга кетказарди, энди эса, ўғлининг шарпаси онаизорга алла вазифасини ўтайди. Ўша шарпадан сўнггина, она хотиржам уйқуга кетади.
Ташқарида ўғил сездирмай уйга кириб олиш дардида — “Ишқилиб, “пост”дан эсон омон ўтиб олай-да...”.
©Ҳидоят йўли
@Nasibam29