📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


АСЛИНГ КАБИ КЎРИН, ЁКИ КЎРИНГАНИНГ КАБИ БЎЛ!
——
Каналдаги материалларни тарқатишга рухсат, розимиз!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: 📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥
Бизни дўст тутганларга бир тилагим бор:

- ИЛОҲИМ НАМОЗ ЎҚИМАСАНГИЗ ЮРАГИНГИЗ СИҚИЛАДИГАН БЎЛИБ ҚОЛСИН 😉😉😉

Ўқиб табассум қилган бўлсангиз, хурсандман. Зеро табассум улашиш ҳам садақадир...
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

https://t.me/Nasibam29


Репост из: 📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥
☝☝☝Уйқудан олдин калимаи шаҳодат айтишни унутманг. Ахир қачон абадий уйқуга кетишингизни билмайсиз!


☘☘☘Каналга уланиш учун линкни босинг 👇👇👇
@Nasibam29


Репост из: 📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥
Бомдод намози ҳар тонгда топшириладиган имтиҳондир. Тўшагидан сакраб туриб, намозни ўқиган одам имтиҳондан муваффақиятли ўтган бўлади. Тўшагига ўраниб, намозга дангасалик қилганлар эса ҳасрату надоматда қолади.

“Ҳикматлар”


@Nasibam29


Унутманг, бу дунё имтиҳон дунёси!

Баъзи инсонлар аслида сизга содиқ эмаслар.

Улар сизга бўлган эҳтиёжларига содиқлар.

Эҳтиёжлари ўзгариши билан садоқатлари ҳам ўзгаради.

Араб халқ мақоли

https://t.me/Nasibam29


Репост из: 📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥
Бир инсоннинг Қуръони каримни қандай ўқиши сизни алдаб қўймасин! Унинг ўқилиши тилдаги оддий сўз холос. Асосийси ким уни ҳаётига тадбиқ этмоқда ўшанисига қаранг!

Ҳазрати Умар (р.а.)

https://t.me/Nasibam29


#кайфият😇

Бетоблик сабаб бир ҳафта ишга чиқа олмадим…
Яна школад егим қолса ишга бир ҳафта кемий қўйсаммикан-а🤔😇
😇😇…

https://t.me/Nasibam29


Репост из: •𝒯𝒶𝓆𝓌𝒶𝓉𝒾𝓎•
Oilada islomni urugʻini sochib nabaviy tarbiya berilsa bolalar qorbobodan emas barcha hadyalarni Allohdan kutishadi…)

@taqwatiy


Шайтоннинг қалбларга ташлайдиган сўзлари...

• Бир мартасида ҳеч нима қилмайди;
• Ҳали ёшсан, вақти келади.
• Аллоҳ кўнгил тозалигига қарайди.
• Замон сенга эмас, сен замонга мослашгин;
• Аллоҳ кечиради; ортиқча ўйлаб, бошингни қотирма;
• Жаҳаннамда бир муддат азоблангач, барибир жаннатга кирасан-ку!
• Кейин тавба қилиб оласан, кейин... Ҳозир фалон ишингни тугатиб ол...
• Ибодатни қариганда қиласан, ҳозир ёшсан ўйнаб ол.

• Ибратдир дунё

https://t.me/Nasibam29

468 0 11 2 20

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☝️


Репост из: 📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥
“Дунёнинг жодуси Ҳорут ва Морутнинг сеҳридан ҳам кучлидир. Чунки Ҳорут ва Морут эр-хотиннинг орасини бузар эди, дунё эса банда билан Роббисининг орасини бузади.”

https://t.me/Nasibam29


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЮПАТИШ ИБОДАТ
Бировнинг ўчиб қолганини кўрсангиз унга унинг гўзал хислатлари ҳақида гапиринг, қалби ва руҳининг гўзаллиги ҳақида сўйланг. У ер юзидаги энг гўзал инсон эканлигини айтинг. Унга муҳаббатли табассум ҳадя қилинг. Энг яхши сўзларингизни унинг устидан сочинг. Токи унинг юзи очилиб нур сочгунича бу ишни бир неча марта такрорлаб, бу ишда давомий бўлинг.
Билингки, кишиларни юпатиш ибодатдир!

Абдулқодир Самарқандий
———-
Инсон ҳар доим муҳтож бўладиган нарса бу - ЮПАНЧ!

https://t.me/Nasibam29


​​“ҲАР БАНДАГА ҲАЛОЛ, МУСУЛМОНГА ҲАРОМ”

Бир пайтлар Аҳмад Бурсада (Туркия) чашма қурдирибди ва “Ҳар бандага ҳалол, Мусулмонга ҳаром” деган ëзув ëздириб қўйибди. Табиийки, бу воқеага “нима бу фитна” деб Усмонийлар аралашибди. Одамлар йиғилиб қозига шикоят билан боришибди. Аҳмадни тутиб қозининг ëнига олиб келишибди.
– Нега фитна чиқаряпсан? Дини ислом, аҳолиси мусулмон бўлган катта давлатда сен “савоб бўлади” деб чашма қурдирибсан, лекин чашмадан сув ичишни мусулмонларга тақиқлаб қўйибсан. Эсинг жойидами сени? Нега бундай қилдинг, – дейишибди унга. Аҳмад:
– Рухсат берсангизлар, сабабини айтаман. Лекин, сабаби исбот талаб қилади, далил бўлиши шарт, – деса, қозининг жаҳли чиқиб:
– Қанақа далил, қанақа исбот? Сен фитна чиқардинг. Мусулмон аҳоли кайфиятига путур етказдинг. Қатлинг вожибдир, – дебди. Лекин, бошқа томондан қозининг қизиқиши ортиб:
– Нимага бундай қилдинг, – деб сўрабди.
– Сабабини фақатгина Султонимга айтаман, – деган жавоб берилгач, яна ғала-ғовур кўтарилибди. Бўлган воқеа Султон қулоғига етиб борибди. Чашма қурдирган Аҳмадни саройга келтиришибди. Султоннинг жаҳли чиқибди, бошқа томонидан қизиқиши устунлик қилибди.
– Гапир, нима демоқчисан? Бу нимаси бўлдики, сен ҳам чашма қурдирасан, ҳам “Ҳар бандага ҳалол, мусулмонга ҳаром” деб ëздирасан?
– Далилим бор, аммо исбот талаб қилади, – дебди бошини эгиб турган Аҳмад.
– Агар сен айтаëтган далил қувватли бўлмаса-чи?
– Агар ундай бўлса, бошим сизнинг ҳукмингиз қўл остида.
– Хўш...
– Султоним, ҳар қандай бир синагогдан (яҳудийлар ибодатхонаси) дуч келган раввинни ҳеч қандай тушунтиришларсиз олиб келишсин. Бир ҳафта қамоқда сақланг. Нималар бўлишини кўринг.

Аҳмаднинг айтганини қилишибди. Камчилик бўлган яҳудийлар бирлашиб “Нима бўляпти? Нима бу зулм? Раввин учун биз кафилмиз. Нима қилиш керак бўлса, айтинглар, қиламиз. Унинг айби йўқ. Керак бўлса, пул тўлаймиз...” деб чиқишибди. Ҳатто қўшни давлатлардан элчилар келибди, мактуб устига мактуб. Бир ҳафтадан кейин Аҳмад:
– Султоним, энди раввинни қўйиб юбораверинг, дебди. Раввин қўйиб юборилибди, яҳудийлар хурсанд. Султонга ҳар қаердан ташаккурномалар, совғалар.
– Айни шу ишни ҳар қандай черковдан битта роҳибни олиб келиб қилинг, – дебди Аҳмад. Бир роҳибни худди шу тарзда туриб келишибди. Роҳиб билан ҳам шундай ҳолат: талаблар, норозиликлар. Бир ҳафтадан кейин роҳиб қўйиб юборилибди. Хурсандчилик, Султонга ташаккурнома ва совғалар.

Султон:
– Бўлдими, тугадими, – дебди Аҳмадга.
– Султоним, яна битта иш қолди. Кейин ҳукм чиқарсангиз бўлади.
– Хўш, нима истайсан яна?
– Султоним, пойтахт аҳли энг яхши кўрадиган олимни минбардан олиб қўйинг.

Аҳмаднинг айтганини қилишибди. Энг катта марказий масжиднинг имомини айни Жума хутбасининг ўртасида олиб кетишибди. Оллоҳнинг бир бандаси чиқиб “Нима бўляпти? Нима қиляпсизлар? Ҳеч бўлмаса хутбани тугатгунча кутиб турсангизлар бўлмайдими?” деганга ўхшаш гап айтмабди, ҳеч ким имомни сўраб суриштирмабди. Орадан бир ҳафта ўтибди. Имом қаерда, аҳволи нима бўлди”, деб ҳеч ким келмабди. Ҳамма хурсанд. Бунинг устига одамлар орасида қўлга олинган имом ҳақида миш-мишлар тарқаб кетибди.
– Биз уни одам деб ўйлаб, имом деб юрган эканмиз.
– Ким билсин қандай гуноҳ қилди экан бу имом.
– Э воҳ, шунча пайт билмасдан орқасида намоз қилиб юрган эканмиз.


Бўлиб ўтган воқеалардан Султон ҳам, қози ҳам хабардор. Султон Аҳмаддан сўрабди:
– Хўш, нима қиламиз энди?
– Имомни қўйиб юборамиз ва ундан узр сўраймиз.

“Тўғри айтасан” дебди султон. Имом қўйиб юборилибди. Аҳмад Султонга қараб дебди:
– Эй Султоним, ўзингиз айтинг, бундай мусулмонларга сув ҳалол қилинадими?

Султон аччиқ табассум қилиб:
Буларга ҳаттоки, ҳаво ҳаром, ҳаво, – дебди.

—————

Ушбу ҳикоятда ўзимизни кўрган бўлсак, не ажаб! Дарҳақиқат, азизлар, бугун биз буюкларини ҳимоя қила олмайдиган оломонга айланиб бормоқдамиз.

661 0 19 1 16

ЯХШИ ЭР

❌ Яхши эр бу - аёлига, чиройли кийим сотиб олиб, "Малибу"да кездириб, сериал кўриши учун катта экранли телевизор олиб бериб, бриллиант кўзли олтин узук совға қилиб, хотинини қўғирчоқдай ясантириб ёнида олиб юрадиган эмас.

✅ Балки яхши эр диний китоблар олиб бериб, беҳуда ишлар билан машғул бўлишига изн бермасдан, аёлига динини ўргатадиган, хотинини меҳрибон, итоатли, тақволи қилиб тарбиялаб, жаннат сари етаклайдиган эркакдир!

https://t.me/Nasibam29


Мендан дунё ҳаёти кенглиги қанча, деб сўрасалар, агар улгура олсанг тўрт-беш қадам, деган бўлар эдим…
Дунё ҳечликдир. Ишонмасангиз орқангизга қаранг, нимани кўряпсиз? Олдингизга қаранг, нимани кўряпсиз? Биздан ҳеч нарса қолмайди. Қоладигани фақат амалимиздир. Нима қилсангиз ҳам бугун, ҳозироқ амалга оширинг. Чунки ҳадемай бугунимиз ҳам йўқлик қаърига сингиб кетади…

https://t.me/Nasibam29


"Агар қилаётган ишларингизни Аллоҳ учун қилмаётган экансиз, беҳуда чарчаманг!"

Абулқодир Жийлоний ҳазратлари

•Илоҳий ишқ

https://t.me/Nasibam29


“Ишлайверсанг кўтариласан” деганда айнан қандай кўтарилиш назарда тутилган экан-а…?🤔(Суратни кўриб иккиланиб қолдим-да)

https://t.me/Nasibam29


Инсонлар бор: дарддингизни айтсангиз бир дардингиз икки бўлади…
Инсонлар бор: дардингизни айтсангиз бу дард ҳам бир неъмат эканлигини билдириб қўядилар… Беихтиёр дардингизни севиб қоласиз…

Шундай инсонларнинг борлигига шукур! Қанийди тузалмасам экан деб орзу қилиб қоласиз…

https://t.me/Nasibam29

565 0 11 2 18

Репост из: 📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥
Қалбда муҳаббатнинг жам бўлиши Бир киши бир солиҳ зотдан: «Қандай қилиб Аллоҳнинг муҳаббати, фарзанд муҳаббати ва аёл муҳаббати бир қалбда жам бўлади?»деб сўрабди. У зот шундай жавоб берибди: «Фарзанд муҳаббати жигарда бўлади, у раҳм-шафқатдир. Аёлга муҳаббат нафсда бўлади, у эҳтирос, шаҳватдир. Аллоҳнинг муҳаббати эса қалбда бўлади, у иймондир».

https://t.me/Nasibam29


Репост из: TASAVVUF ق
Баъзи одамлар ўз ҳаётидан кўра сизнинг ҳаётингизни қувончга тўлдириш илинжида яшайдилар.

528 0 12 3 15

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
* * *
Андиз ўсган ерларда отлар бевақт ўлмағай,
Яхши бўлса аёллар эрлар юзи сўлмағай.

Қайси юртда чинакам ботир эрса йигитлар,
Ўша юртнинг эллари ёвларга қул бўлмағай.

От минмаган от минса, чопа-чопа ўлдирар,
Боғ кўрмаган боғ кўрса, пайҳон қилар, сўлдирар.

Ҳушёр бўлгил, жон элим, элдай сақла элингни,
Ёвларингга қўл берсанг паймонангни тўлдирар.

Бош кесилса, ёронлар, сочга мотам тутилмас,
Қон қусилса, ёронлар, ичга сувдек ютилмас.

Қай бир миллат тупроғин топтар экан маккор ёв,
Ўзлигин билганларнинг бахти асло бутунмас!

Арғумоқларга мининг, ғолиб қилич ёр бўлсин!
Бу дунёда ҳар кимнинг ўз Ватани бор бўлсин!

©Азим Суюн

https://t.me/Nasibam29

Показано 20 последних публикаций.