Takfir_va_uning_xatari.pdf
📣📣📣
📚 "ТАКФИР ВА УНИНГ ХАТАРИ"
✍️ Муаллиф: Устоз Юсуф Даврон
✏️Муҳаррир: Шавкат Собир ўғли
📝Мусаҳҳиҳ: Ҳасан Абу Аҳмад
📖 Саҳифа сони: 112 бет
📚 "ТАКФИР ВА УНИНГ ХАТАРИ"
✍️ Муаллиф: Устоз Юсуф Даврон
✏️Муҳаррир: Шавкат Собир ўғли
📝Мусаҳҳиҳ: Ҳасан Абу Аҳмад
📖 Саҳифа сони: 112 бет
👳 Биласизми, такфир масаласи ўтмишда катта фитналарга сабаб бўлганидек, бугунги кунимизда ҳам энг буюк фитналардан бири ҳисобланади. Минг афсуслар бўлскин-ки, бу фитнанинг оқибати ҳам, худди бошқа фитналар каби мусулмонларни турли фирқаларга бўлиниш ва ўзаро адоватлашишга олиб бормоқда. Такфир масаласида ғулув кетган баъзи кишилар – Аллоҳ ва Расули хабар берган кофирлар қолиб, исломни намоён қилган кишиларни, балки бир шахар аҳолиси ёки бир давлат аҳолисини баъзи гуноҳ ишлари ва хатолари сабабли кофирга чиқаришни ўзларига касб қилиб олишди. Хўш, соф ислом бизга бу ҳақда қандай таълимот берган? Мусулмонларни ҳақиқат юзига тик қараш ва уни яширмасликка, маломатчининг гап-сўзидан қўрқмасликка чақирган Ислом шариати такфир масаласига келганда ботирликдан қайтариб, эҳтиёткорликни қаттиқ таъкидлаган. Зеро, ушбу мавзунинг қоидаларини билмасдан бир мусулмон устидан кофир деб ҳукм чиқариш ўта ёмон оқибатларга сабаб бўлади. Сизларга туҳфа этадиган навбатдаги китобимиз ана шу ҳақида.