ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Агар эрталабдан олий табақадан чиққан одамлар билан суҳбатлашишга тўғри келса, тилингизга эҳтиёт бўлинг. Йўқса, бошингизга ортиқча ташвиш орттириб олишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида толиқиш, шамоллаш ва иситма кўтарилишидан безовталанишингиз мумкин. Агар олис ёки яқин масофага сафар қилишни мўлжаллаб қўйган бўлсангиз, бу амални бошқа кунга қолдиринг. Иммунитетни кўтаришга алоҳида эътибор қаратинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
3 январда биринчи ўринда сиз учун оила, уй ва хўжалик масаласи туриши лозим. Ҳатто зудлик билан бажариш зарур бўлган ишларни ҳам ортга суриб туришингизга тўғри келади. Молиявий масалада сизни жиддий муаммолар кутиб туради. Барибир кимдандир қарз ёки банкдан кредит олиш ҳақида ўйламанг. Пулсиз қолмайсиз. Кейинчалик пешона тер эвазига ишлаб топилган пулларни қарз эвазига бериб юбориш барибир алам қилади. Тўғри эмасми?
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз зерикишларга ўрин қолдирмайди. Кимлар биландир танишасиз, дилдан суҳбатлар қурасиз, кимларнингдир айбини юзига айтиб ҳақиқат ғалаба қилишини таъминлайсиз. Лекин бу ишларни телефон орқали амалга оширманг. Кундалик муаммоларга қарши курашда ёнингизда ҳамфикр бир инсон турса зиён қилмайди. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда танишлардан бири ёрдамлашиб юборади. Кечқурун ёлғиз қолинг, эртанги кун режасини тузинг, китоб мутолаа қилинг, дам олинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
3 январ куни муаммо деганларини йўл-йўлакай ҳал этиб кетишни истасангиз, ўзига хос усуллардан унумли фойдаланинг. Бугун ёга, медитация билан шуғулланиш сизга фақат фойда келтиради. Шу баҳонада асабларингиз дам олади, қайта тикланади. Агар анчадан бери спорт билан шуғулланишни, бассейнда сузишни мўлжаллаб юрган бўлсангиз, бугун айни муддао. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутиб қўйманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун уйда кўп ўтириб қолмасдан, тоза ҳавода кўпроқ вақт ўтказишингиз талаб этилади. Агар қаергадир боришни мўлжаллаган бўлсангиз-у, пиёда етиб олишнинг имкони бўлса, албатта пиёда йўлга тушинг. Ҳар қандай кўринишдаги байрам тадбирлари сизга ёрқин лаҳзаларни ҳадя этади. Оиласизларни кечқурун кутиб турган романтик учрашув қандайдир сабаб билан ортга сурилиши мумкин. Асабларни асранг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
3 январда эрталабдаёқ ёлғиз қолишни ихтиёр эта бошлайсиз. Ҳатто, телефонингизни ҳам ўчириб қўясиз. Молиявий муаммолар куннинг иккинчи ярмида ижобий ҳал этилиши кутилади. Гарчи миллионлаб сўм пулга эга бўла олмасангиз-да, рўзғорингиз бутлигича қолади. Уй йиғиштириш, китоб мутолааси ва ширин хаёллар суриш бугун сизга қўшимча куч тақдим этади.