ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
3 декабрда ишхонангизда барча муваффақиятлар сизникига айланиши кутилмоқда. Раҳбарларингиз ишларингиз сифатини кўргач, бир ойлик маош миқдорида мукофот эълон қилишига шубҳа йўқ. Ҳамкасблардан бири сизни ранжитса, ёки ҳадеганда асабингизга тегаверса, сукут сақлаш орқали енгинг. Семинарларда иштирок этиш, курсларга ёзилиш ва хориж тилини ўрганиш бугун хайрли кечади. Рўзғордаги муаммоларни бартараф этишда ҳазил-мутойибага мойил бўлинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Ёлғизларни хушомадлар кутмоқда. Фақат хушомад қилувчиларнинг аслида кимлигини аниқлашга ҳаракат қилинг. Алданиб қолишингиз эҳтимоли бор. Фирибгарларга чув тушишдан эҳтиёт бўлинг. Улар сизни жуда катта пулга тушириб кетишдан ҳам тойишмайди. Олис сафарга чиқишингиз керак бўлса, ҳужжатларни қайта-қайта кўздан ўтказиб олишингиз зарур. Соғлиқни мустаҳкамлаш ҳам ёдингиздан чиқмасин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
3 декабр куни эрталаб билимларингизни мустаҳкамлаш, билимга билим қўшиш тўғрисида ўйлаб кўрсангиз ёмон бўлмасди. Шундай билимга эга бўлингки, иш жойингизда ҳамкасблар ҳам сизга алоҳида ҳурмат билан ёндашсинлар. Молиявий муаммолар ҳақида умуман ўйламанг. Ҳамма нарса пул билан ўлчанавермайди. Даромад ҳам бўлади. Бойиб кетмасангиз-да, пулсиз ҳам қолмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида айримлар қўшнилардан бири билан баҳслашиб қолиши мумкин. Баҳс жанжалга айланишига йўл қўйманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Бугунги кунингиз ёқимли кечади. Фақат майда-чуйда кўнгилсизликларни деб асабингиз бузилавермаса. Атрофда содир бўлаётган барча ҳодисаларни назорат қилишга уринманг. Ўз ҳаётингизгагина куч сарфланг. Уйингизда сизни бир олам ишлар кутиб туради. Улар таъмир билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Спорт машғулотларидан бош тортманг. Дангасалик ҳукмини ўтказа бошласа, айёрлик билан уни енгишга ҳаракат қилинг. Кечқурун баъзиларнинг хонадонида янги меҳмон дунёга келиши кутилади.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
3 декабр сиз учун кашфиётларга қўл уриш, англашилмовчилик ва шубҳа-гумонлардан иборат бўлиши кутилмоқда. Бировларнинг таъсирига тушиб қолмаслик учун кайфиятингизни назоратда ушланг. Уни ўзингизга бўйсундиринг. Оила қурмаганлар куннинг иккинчи ярмида романтик танишувни бошдан кечиради. Ниҳоят сизнинг уйингизда ҳам мусиқа янграйди. Вужудингиз ҳаяжондан титрай бошлайди. Орзулар уммонида суза бошлайсиз.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Ҳатто уйга қамалиб олиб шифтга тикилганча ётган тақдирингизда ҳам омад сиз томонда бўлади. Омад анчадан бери сизни эшигингиз олдида кутаётганди. Ниҳоят ичкарига кириш шарафига муяссар бўлади. Агар руҳан тайёр бўлмасангиз, молиявий муаммоларни бартараф этиш ҳаракатига тушмай қўя қолинг. Кечқурун айримлар хизмат сафарига жўнаб кетиши, айримларга қўшимча даромадли иш таклиф қилишлари мумкин.