Янги санкциялар ортидан Ўзбекистонда бензин арзонлашиши керак (агариям бор)
Ўтган ҳафта Россия энергетикасига қарши киритилган санкциялар босқинчининг Совкомфлот ва бошқа компаниялар назоратидаги 180дан ортиқ танкерларига (улар орасида яширин флот дейиладиганлариям бор) ҳам қаратилган. Бу танкерлар орқали шимоллик босқинчилар экспорт қилинаётган нефтнинг учдан бирини ташиган. Танкерларга қўшиб, нефть ташишни суғурталовчилар ҳам санкцион рўйхатга қўшилган.
Бу дегани яқин ойларда Россия ўн миллионлаб баррел нефтни ёки бензинни қаергадир ўтказиши керак. Денгиз орқали эмас, қуруқлик орқали. Ҳозирги реалликларда санкцияларни четлаб нефть ва бензинни йўналтириш мумкин бўлган йўналишлардан бири бу Марказий Осиё.
Жаҳон бозорида нефть нархи 80 долларга чиқиб кетганига қараманг (ўтган йили 90 доллардан қиммат эди). Рақобатсиз ва монополиялар эгаллаб бозор ҳисобланган Ўзбекистонда ҳеч қачон бензин нархи глобал котировкаларга боғлиқ бўлмаган.
Агар босқинчининг икки оёғи бир этикка тиқилган шу даврда ақл ва ўзимизга ишонч билан иш тутилса, шимол нефти учун 30-40 фоизгача дисконт олиш мумкин бўлади (худди уруш бошланганида Ҳиндистон қилгани сингари). Бу табиий равишда бензин нархини арзонлаштириши керак. Идеалда шунақа.
Лекин шимол билан чақишиб ва чатишиб кетган олигарх ва монополистларимиз қандай иш тутади? Ўзбекистон ва унинг халқи манфаатлари учун қаттиқ турадими? Музокараларда ўз устунлигини намойиш этиб, дисконт ундирадими?
Ё акси бўладими? Шимолликларнинг санкция ортидан йўқотишлари бизнинг бўйнимизга юкланадими?
Кузатайликчи.
Дарвоқе, санкциялар эҳтимолининг хатари сизиб чиқиши биланоқ қўшни Қирғизистонда бензин яна арзонлашишни бошлаган. Очиқ ва Рақобатли бозор, шимолпарвар эмас, қирғизпарвар бозор иштирокчилари мавжудлигида бошқача бўлишиям мумкинмас.
Отабек Бакиров.
Иқтисодчи.