Tashabbuskor Xalq 🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


BIZNING TARMOQLAR
t.me/Milliykelishuv
youtube.com/@Tashabbuskorxalq
facebook.com/groups/1050236110139428/?ref=share&mibextid=NSMWBT
instagram.com/tashabbuskor?igsh=MTY4cjk5eHR3OHB1ZQ==

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций






Репост из: НОСИР ЗОКИР
Турдимов тўғри айтди, ҳамма вилоятда юқорига яхши куриниш учун раҳбарлар бир кам таъминланган ҳонадонга бориб масалан тикув машинасини  бериб  "Иш билан таъминландим" деб ёздириб ҳамма ёздириб олганларини юқорига жўнатади, бўлди, президент ҳалиги ҳисоботларга қараб маъруза қилади. Ҳуллас ёлғончилар армияси шаклланди. Буларни фош қилиш керак.
Ҳар бир вилоятда Турдимов тажрибаси жорий қилиниши керак.

Эркинжон Турдимов Сирдарёда  фуқаролар мурожаати билан ишловчи янги тизимни ишга туширди

Ушбу тизимнинг афзаллиги шундаки, у мурожаатчига мурожаатдаги масала ҳал бўлгандан кейингина уни ўзи ёпиш имконини беради. Бошқача айтганда, эндиликда турли кўзбўямачиликларга, алдовларга йўл қўйилмайди.

Унинг айтишича, ушбу тизимда боқимандалик кайфиятидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди.


❗️Томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлайди

Аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади.

Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса қуйидаги чоралар қўлланилади.

1. Имтиёзли кредитлар ажратилмайди.
2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади.
3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади


Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000  (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм миқдорида;

1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади - президент фармони


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сўнгги пайтларда банклардаги маблағларимизни фирибгарлардан ҳимоя қилиш энг долзарб мавзулардан бирига айланди.

Дарё нашри ушбу мавзуга бағишлаб Ички ишлар вазирлиги, Киберхавфсизлик маркази вакиллари ҳамда экспертлар иштирокида муҳокама ўтказибди. Унда маълумотларимиз қай даражада ишончли сақланиши, уларни чет элдаги булутли хизматларда сақлаш ғояси қанчалик хавфсиз экани ҳақида сўз боради.

Тўлиқ кўриш


Репост из: Rasul Kusherbayev
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Декабрь ойида бир неча хорижий банк вакиллари ўзбекистонликларнинг маълумотларини чет элдаги булутли сервисларда сақлашни таклиф қилди. Ҳозирда бу қонун билан тақиқланган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу таклифга жавобан шундай деди:

"Биз ҳар томонлама пухта ўйланган, ягона тўғри қарор қабул қилишимиз керак. Бу ерда фуқароларнинг шахсий маълумотлари ҳақида ҳам гап кетяпти. Бу жуда жиддий масала. Биз бу ерда хатога йўл қўйиш ҳуқуқига эга эмасмиз".

Киберхавфсизлик бўйича мутахассислар буни амалга ошириш керак эмас, деб ҳисоблашмоқда. Daryo нашрида бу борада қизғин муҳокама ўтказилди ва бундай янгиликка қарши фикрлар билдирилди. Масалан, Киберхавфсизлик мониторинг департаменти раҳбари Анвар Одилов шундай фикр билдирди:

"Бу масалалар ҳозирги замон шароитида тўғри ечимни талаб қилади ва бу борада шошма-шошарликка йўл қўймаслик лозим. Чет элдаги кўплаб компаниялар учун серверларни бошқа жойларда жойлаштириш арзонроқ ёки тўғри ечим бўлиб туюлиши мумкин, бироқ бу ҳар доим ҳам бундай қарор фойдали ёки хавфсиз бўлишини англатмайди. Бундай маълумотлар билан ишлашда компаниянинг ўз маълумотларини ишониб топширган фойдаланувчилар олдидаги масъулиятига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Шу сабабли, бу соҳада қатъий талаблар ўрнатиш муҳим ва агар сервер сизнинг молиявий ёки шахсий маълумотларингизни қайта ишласа, у албатта республика ҳудудида жойлашган бўлиши шарт".

Менимча, бу масалада жуда эҳтиёткор бўлиш керак. Бизнинг фуқаролар шундоқ ҳам доимий равишда киберфирибгарлар ва хакерлар нишонида бўлишмоқда. Ким кафолат беради, чет эл серверларидан фуқароларимизнинг маълумот базалари ўғирланмаслигига?

Батафсил кўриш учун

👉 @r_kusherbayev


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ўзбекистон фермерлари кенгаши этиб қайта номланди.

Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларини ривожлантириш вазифалари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига юкланди.

Президент фармони


Assalomu alaykum, aziz vatandoshlar!

Tashabbuskor faollar jamoasi sizlarga jonli efirni tortiq etishda davom etadi! Qachon deysizmi? 22.02.2025 soat 21:00 da Tashabbuskor Xalq Telegram kanalida!

Mavzular:

1. Milliy kelishuv dasturining yangicha tahlili


2. Xalq va hukumat: bugun milliy murosa qilish kerakmi?



Shu va shu kabi muhim savollarga javob olish imkoniyati bo‘ladi.

Tashabbuskor Xalq Telegram kanali barcha tashabbuskor yurtdoshlarni birlashtiruvchi platforma hisoblanadi. Ha, aytganday, jamoatchilikni xabardor qilishni unutmang! Yaqin do‘stlaringizni taklif qiling, ushbu elonni tarqating va faol bo‘ling!

Hurmat bilan,
Tashabbuskor faollar jamoasi

Chatta ko‘rishguncha, aziz vatandoshlar!

telegram
instagram

youtube
facebook


Омонатларни қайтариш тартиби ўзгарди

Эндиликда банк мижозлари омонатларини қайтариш учун 3 ойлаб кутмайдилар. Янги қонунга биноан, 2026 йилдан бошлаб омонатлар 15 кунда, 2027 йилдан эса 7 кунда тўлиқ тўлаб берилиши белгиланди.


7369703.pdf
51.9Мб
“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили” давлат дастури


Ўзбекистон ҳарбий-саноат комплекси БААда ўтказилаётган IDEF-2025 мудофаа технологиялари кўргазмасида ўзининг учта ҳарбий техникасини намойиш этган.

Жумладан, “Арслон” 8х8 ва 6х6 зирҳли транспорт воситалари (БТР) ҳамда юк машинаси шассисида ўрнатилган “Тўфон” ўзиюрар гаубицаси бор. Айтишларича, ҳарбий техникалар НАТО стандартлари асосида яратилган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Фарғоналик 17 ёшли Азизбек дунё бўйича энг топ бўлган Гарвард университетини 100% (салкам 400 минг долларлик) грантини қўлга киритибди.


Assalom aleykum barchaga, bugungi bo'lib otadigan jonli efirimiz 22 fevral sanasiga ma'lum bir sabablarga ko'ra kochirildi, buning uchun jamoatchilikdan uzr so'raymiz. Hurmat bilan tashabbuskor xalq faollar jamoasi


Репост из: Tashabbuskor Xalq 🇺🇿
Assalomu alaykum, aziz vatandoshlar!

Tashabbuskor faollar jamoasi sizlarga jonli efirni tortiq etishda davom etadi! Qachon deysizmi? 22.02.2025 soat 21:00 da Tashabbuskor Xalq Telegram kanalida!

Mavzular:

1. Milliy kelishuv dasturining yangicha tahlili


2. Xalq va hukumat: bugun milliy murosa qilish kerakmi?



Shu va shu kabi muhim savollarga javob olish imkoniyati bo‘ladi.

Tashabbuskor Xalq Telegram kanali barcha tashabbuskor yurtdoshlarni birlashtiruvchi platforma hisoblanadi. Ha, aytganday, jamoatchilikni xabardor qilishni unutmang! Yaqin do‘stlaringizni taklif qiling, ushbu elonni tarqating va faol bo‘ling!

Hurmat bilan,
Tashabbuskor faollar jamoasi

Chatta ko‘rishguncha, aziz vatandoshlar!

telegram
instagram

youtube
facebook






Kunuz "Голд терапи"га алданганлар ҳақида видео тайёлашибди. Кўринг: https://www.youtube.com/watch?v=iTEWCojw0Ac

Халқ Самандар Ҳамроқулов билан, Чотки твига ишонган. Лекин уларга ҳеч қандай чора кўрилмаган. Фирибгар Касимовни ўзи эса алданган одамлар пулига чет элда мазза қилиб юрибди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Наманган, Хоразм ва Фарғонада Ҳаж ва Умра зиёратларига ноқонуний юборишни ваъда қилганлар ушланди

ДХХ ва ИИВ ўтказган тезкор тадбирларда зиёрат билан боғлиқ 5 та ноқонуний ҳолат фош этилди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистонда бир кишининг бир ойлик минимал истеъмол харажатлари 669 минг сўм. Бу — кунига 22 минг 300 сўмдан тўғри келади.

Бу маблағ кундалик харажатлар учун етарлими? «Дарё» аҳоли фикрини ўрганди

Показано 20 последних публикаций.