🎥 Шундан сўнг партия етакчиси олий ўқув юрти тадбирлар залида таълим соҳаси вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар билан учрашди.
Тадбирни филиал директори, доцент Шерзод Ўроқов кириш сўзи билан очиб, бундай учрашувлар келажак авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Учрашув давомида Сиёсий Кенгаш раиси сўзга чиқди ва партия электоратининг асосий қисмини ташкил этадиган педагог-ўқитувчилар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва касбий муҳофазасини таъминлаш мақсадида қонунчиликни такомиллаштириш, самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва уларнинг ўз устида ишлашини қўллаб-қувватлаш учун амалга оширилаётган ишлар борасидаги дастурий вазифалар ҳақида маълумот берди.
Қайд этилганидек, сўнгги йилларда педагогларнинг мақомини оширишга қаратилган қонун қабул қилинди. Ҳатто янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямизда педагогларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси кафолатлаб қўйилди. Қолаверса, “Таълим тўғрисида”ги қонунимизда ўқитувчиларга муаллифлик дастури ва ўқитиш услубларини жорий этиш, замонавий педагогик шакллар, ўқитиш ва тарбия усулларини эркин танлаш ҳуқуқи берилди. Энг асосийси, ўқитувчи пахта даласининг ишчиси эмас, ёшларга таълим-тарбия берадиган шахсга айланди.
Учрашув якунида партия сафига кириш истагини билдирган бир гуруҳ педагог ва ёшларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширди.
Партия етакчисининг Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube

— 2025 йилда сайловчилар билан ташкиллаштирилган илк учрашув айнан Самарқандда ўтказилаётганидан хурсандман. Бу ҳам бежиз эмас. Чунки партиямиз аъзоларининг сони кўплиги бўйича ҳам, уларнинг сиёсий фаоллиги юқорилиги бўйича ҳам айнан Самарқанд вилояти бошқа вилоятларга нисбатан илғорроқлигини эътироф этамиз ва қадрлаймиз. Партиямизнинг вилоятдаги ташкилотида фаолларимиз ҳам кўплигидан, улар орасида педагог, ўқитувчи ва мураббийларимиз ҳам оз эмаслигидан фахрланамиз ва ғурурланамиз,—деди Робахон Махмудова.
Қайд этилганидек, сўнгги йилларда педагогларнинг мақомини оширишга қаратилган қонун қабул қилинди. Ҳатто янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямизда педагогларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси кафолатлаб қўйилди. Қолаверса, “Таълим тўғрисида”ги қонунимизда ўқитувчиларга муаллифлик дастури ва ўқитиш услубларини жорий этиш, замонавий педагогик шакллар, ўқитиш ва тарбия усулларини эркин танлаш ҳуқуқи берилди. Энг асосийси, ўқитувчи пахта даласининг ишчиси эмас, ёшларга таълим-тарбия берадиган шахсга айланди.
— Очиғини айтганда, янги чақириқдаги парламент аъзоларининг фаолияти бошланганига ҳал кўп вақт бўлгани йўқ, лекин шу қисқа вақт ичида Қонунчилик палатасида ёшларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартиришга қаратилган, сизларга енгиллик, қулайлик туғдиришга хизмат қиладиган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдик. Бундан ташқари, ёшлар парламент назорати шаклларидан самарали фойдаланишга ҳаракат қилмоқдамиз,-дея таъкидлади Робахон Махмудова