Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Самарқанд_вилоят_Кенгаши

▶️Робахон Махмудова Пастдарғом туманидаги "Beka Charos" МЧЖга қарашли тикувчилик цехи фаолияти билан танишиш жараёнидан видеолавҳа.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#Самарқанд_вилоят_Кенгаши

Ўрганишлар доирасида Робахон Махмудова Пастдарғом туманидаги "Beka Charos" МЧЖга қарашли тикувчилик цехи фаолияти билан ҳам танишди.


Қайд этиш керакки, мазкур цех фаолияти 2008 йилда Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Гулбека Қўчқорова томонидан йўлга қўйилган ва айни пайтда унда 50 нафардан ортиқ маҳаллий хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган.

Аҳамиятлиси, улар орасида ногиронлиги бўлган хотин-қизлар 9 нафарни ташкил этади. Робахон Махмудова ишчи-хизматчиларнинг махсус кийим-кечак маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнини кузатди ва тикувчилар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганди.

Шу билан бирга, партиянинг хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурий вазифалари доирасида амалга оширилаётган ишлар, қонунчилик ташаббуслари ҳақида фикр билдириб, бу каби ижтимоий лойиҳаларнинг янада кўпайиши учун етарли шароитларни яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, цехда фаолият юритаётган имконияти чекланган хотин-қизларга "Адолат" СДПнинг махсус совғалари топширилди.

Робахон Махмудованинг вилоятдаги ўрганишлари давом этмоқда.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Самарқанд_вилоят_Кенгаши

Шунингдек, партия етакчиси Қориравот маҳалласида яшовчи Марҳабо Эшқулова хонадонида бўлиб, оила вакиллари ҳолидан хабар олди.

Мулоқотлар чоғида М.Эшқулова соғлиғини тиклаш, сифатли тиббий хизматдан ўз вақтида ва самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Сиёсий Кенгаш раисига ўз фикрларини билдирди.

Якунда ногиронлиги бўлган 4 нафар хотин-қизга озиқ-овқат маҳсулотлари ва партия совғалари тақдим этилди.

Партия етакчисининг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.

Батафсил юқоридаги лавҳада ▶️

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#Самарқанд_вилоят_Кенгаши

Партия етакчиси ўрганиш ишларини шаҳарнинг Ермачит маҳалласида давом эттирди.


Дастлаб “маҳалла еттилиги” вакилларидан ҳудудда аҳоли фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш, оилавий тадбиркорлик ва томорқачиликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот олди.

Айтиш жоизки, мазкур маҳаллада 3 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла идораси ходимлари томонидан аҳоли бандлигини таъминлашда олиб борилган ишлар натижасида айни пайтда ишсизлик кўрсаткичи сезиларли даражада пасайган.

Робахон Махмудова маҳалла раиси Нурли Абдуллаев, хотин-қизлар фаоли Нигора Мирзаева, ҳоким ёрдамчиси Шаҳзоджон Юсуфжонов ва ёшлар етакчиси Шаҳбоз Умаров билан суҳбатлашар экан, бугунги кунда маҳалла ёшларининг олий таълимга қамрови қай даражада экани билан қизиқди.

Шу билан бир қаторда уюшмаган ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Партия етакчисининг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Самарқанд_вилоят_Кенгаши

Партия етакчисининг Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-сон оилавий поликлиника фаолияти билан таниш жараёнидан видеолавҳа.


Бизни кузатиб боринг.


Батафсил юқоридаги лавҳада ▶️

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#Самарқанд_вилоят_Кенгаши

Аввал хабар берганимиздек, "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Самарқанд вилоятида бўлиб, сайловчилар билан учрашувларини давом эттирмоқда. Партия етакчиси Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-сон оилавий поликлиника фаолияти билан танишди ва беморлар ҳолидан хабар олди. Ушбу поликлиника 42000 нафардан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади.

Робахон Махмудова поликлиникани ўрганиш жараёнида аҳолига кундузги стационар хизматлар, тиббий суғурта, электрон поликлиника тизимлари йўлга қўйилганлигини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, тиббий муассасада олиб борилаётган ишлар, кафолатланган дори-дармонлар масалалари, кадрлар захираси бўйича поликлиника раҳбарияти ва ходимлари билан суҳбатлашди.

Партия етакчисининг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Самарқанд_вилоят_Кенгаши

"Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Самарқанд давлат университети Каттақўрғон шаҳар филиалида бўлиб, педагоглар ва талаба-ёшлар учрашди.


Батафсил юқоридаги лавҳада ▶️

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


🎥 Шундан сўнг партия етакчиси олий ўқув юрти тадбирлар залида таълим соҳаси вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар билан учрашди.

Тадбирни филиал директори, доцент Шерзод Ўроқов кириш сўзи билан очиб, бундай учрашувлар келажак авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Учрашув давомида Сиёсий Кенгаш раиси сўзга чиқди ва партия электоратининг асосий қисмини ташкил этадиган педагог-ўқитувчилар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва касбий муҳофазасини таъминлаш мақсадида қонунчиликни такомиллаштириш, самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва уларнинг ўз устида ишлашини қўллаб-қувватлаш учун амалга оширилаётган ишлар борасидаги дастурий вазифалар ҳақида маълумот берди.

— 2025 йилда сайловчилар билан ташкиллаштирилган илк учрашув айнан Самарқандда ўтказилаётганидан хурсандман. Бу ҳам бежиз эмас. Чунки партиямиз аъзоларининг сони кўплиги бўйича ҳам, уларнинг сиёсий фаоллиги юқорилиги бўйича ҳам айнан Самарқанд вилояти бошқа вилоятларга нисбатан илғорроқлигини эътироф этамиз ва қадрлаймиз. Партиямизнинг вилоятдаги ташкилотида фаолларимиз ҳам кўплигидан, улар орасида педагог, ўқитувчи ва мураббийларимиз ҳам оз эмаслигидан фахрланамиз ва ғурурланамиз,деди Робахон Махмудова.


Қайд этилганидек, сўнгги йилларда педагогларнинг мақомини оширишга қаратилган қонун қабул қилинди. Ҳатто янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямизда педагогларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси кафолатлаб қўйилди. Қолаверса, “Таълим тўғрисида”ги қонунимизда ўқитувчиларга муаллифлик дастури ва ўқитиш услубларини жорий этиш, замонавий педагогик шакллар, ўқитиш ва тарбия усулларини эркин танлаш ҳуқуқи берилди. Энг асосийси, ўқитувчи пахта даласининг ишчиси эмас, ёшларга таълим-тарбия берадиган шахсга айланди.

— Очиғини айтганда, янги чақириқдаги парламент аъзоларининг фаолияти бошланганига ҳал кўп вақт бўлгани йўқ, лекин шу қисқа вақт ичида Қонунчилик палатасида ёшларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартиришга қаратилган, сизларга енгиллик, қулайлик туғдиришга хизмат қиладиган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдик. Бундан ташқари, ёшлар парламент назорати шаклларидан самарали фойдаланишга ҳаракат қилмоқдамиз,-дея таъкидлади Робахон Махмудова


Учрашув якунида партия сафига кириш истагини билдирган бир гуруҳ педагог ва ёшларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширди.

Партия етакчисининг Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


🎥 Айни дамда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова бошчилигидаги ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини олиб бориш мақсадида Самарқанд вилоятида бўлиб турибди.

Куннинг биринчи ярмида Робахон Махмудова Самарқанд давлат университети Каттақўрғон шаҳар филиалида бўлиб, бу ердаги талаба-ёшларнинг таълим олиши, ўз мутахассислиги доирасида амалиёт дастурларида иштирок этиш орқали билим ва тажрибасини ошириш учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар билан танишди.

Қайд этиш жоизки, мазкур олий таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги 18 майдаги тегишли қарори асосида ташкил этилган. Филиалда 16 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича икки минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олади.

Муассасада бакалаврият таълим йўналишлари вилоятдаги бир қатор "буюртмачи" корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Бу эса ўз навбатида, талаба-ёшларнинг меҳнат бозорида рақобатбардош кадр сифатида шаклланишида муҳим ўрин тутади.

Бизни кузатишда давом этинг.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#ТАБРИК

26 январь — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни!

Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда, ташқи савдо жараёнларини тартибга солишда ва халқимиз манфаатларини ҳимоя қилишда фаолият юритаётган барча божхона ходимларини касб байрами билан самимий муборакбод этамиз!

Бугунги кунда божхона хизмати Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти ва халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутаётган тизимлардан бири сифатида янада ривожланиб бормоқда. Мазкур соҳада жорий этилган замонавий технологиялар ва ислоҳотлар натижасида иқтисодий муносабатлардаги шаффофлик ва қонунийлик таъминланмоқда.

Божхона хизмати ходимлари мамлакатимизда иқтисодий хавфсизликни таъминлашдаги муҳим вазифаларни адо этиб, товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланишини қонуний асосда назорат қилиш, контрабандага қарши курашиш ва тадбиркорлик субъектларига қўллаб-қувватлаш кўрсатиш борасида муносиб фаолият юритиб келмоқда.

Ҳурматли божхоначилар!

Сизларни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари номидан касб байрамингиз билан чин қалбдан табриклаймиз. Давлатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссангизни юксак қадрлаймиз. Машаққатли ва шарафли хизматингизда доимо омад ва муваффақиятлар ҳамроҳ бўлишини тилаймиз!

Робахон МАХМУДОВА

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Аҳолида йод етишмаслиги қалқонсимон без касалликлари ёки болаларда ривожланишнинг кечикиши билан боғлиқ муаммоларни юзага келтириши мумкинлигини кўпчилигимиз яхши биламиз.

Шу сабаб мамлакатимизда барчамиз истеъмол қиладиган ош тузи йодланган бўлиши шарт. 

Бироқ амалиёт шуни кўрсатадики, ёрлиғида “йодланган” деб ёзилган ош тузининг ҳаммаси ҳам етарлича йод билан тўйинтирилмаган бўлиб чиқаяпти.

Соҳа мутахассислари ўтказган ўрганишлар давомида ош тузи ишлаб чиқарувчи 94 та корхоналарнинг 72 тасида, яъни қарийб 76 фоизида ош тузини йодлаш жараёни талабларга жавоб бермаслиги аниқланган. 


Бу эса маҳсулот сифати устидан ўрнатиладиган назоратни яна кучайтиришни тақозо этмоқда.

Навбатдаги ялпи мажлисда кўриб чиқилган қонун лойиҳасига асосан, истеъмолдаги ош тузининг қанчалик тўғри йодланганлигини Соғлиқни сақлаш вазирлиги назорат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тузнинг ишлаб чиқарилишидан тортиб, сақланиши ва сотилиши қанчалик тўғри амалга оширилаётганини ўрганиб боради.

Шу ўринда бир гап. Биз масъулият ва ваколат вазирликда деб томошабин бўлиб турсак, хато қиламиз.

Биз, депутатлар ҳам ўз зиммамиздаги масъулиятни тўлиқ адо этган ҳолда ош тузи сифати таъминланиши даражасини ўрганиб боришимиз, таҳлил қилишимиз, парламент назоратини ўрнатишимиз лозим.

Фракциямиз аъзолари билан келишиб, ушбу масалада депутатлик назоратидек институтдан самарали фойдаланишга қарор қилдик.

Зотан, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси юқори сифатли йодланган туздан фойдаланиши ва йод танқислиги таъсиридан ҳимояланиши учун барча имкониятларни ишга солишимиз керак.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube

Показано 11 последних публикаций.