Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровни Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳамда савдо ва иқтисодий масалаларида қилган хизматлари учун “Данк” ордени билан тақдирлади.
Бугун Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган давлат мукофотларини тантанали топшириш маросимида мазкур мукофот Қирғизистон Президенти Садир Жапаров томонидан вилоят ҳокимига топширилди.
- Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровни “Данк” ордени билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилинди, - деди Садир Жапаров. - Маълумки, у қўшни Боткен ва Фарғона вилоятлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришда катта рол ўйнаган. Унинг қирғиз ва ўзбек халқлари ўртасидаги қардошлик муносабатларини мустаҳкамлаш, икки давлат тадбиркорларининг ўзаро ҳамкорлигини қўллаб-қувватлашга қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидламоқчиман. Зеро, “Қўшниси яхши бўлганнинг ҳовлиси тинч”, деб бежиз айтилмаган.
https://t.me/Marufa_Soliyeva